Ҳужайралараро информацион алоқалар
Плазмолемма ҳужайрага ташқи ва ички муҳитдан келувчи турли хил
(физик, кимѐвий, механик ва ҳоказо) сигналларни қабул қилувчи, уларни
ўзгартирувчи (трансформацияловчи) ва ҳужайранинг тегишли жавоб
реакциясини бошлаб берувчи асосий бўлимдир. Умумлаштириб олганда бу
жараѐн
сигнал трансдукцияси
деб аталиб, қуйидаги кетма-кетликда амалга
ошади: сигнал (биринчи воситачи) – рецептор – (иккинчи воситачи) –
эффектор – жавоб реакцияси. Бир ҳужайрада ишлаб чиқарилган сигнални
иккинчисига махсус сигнал молекулалари ѐки
лигандлар
ўтқазади. Иккинчи
ҳужайрада, у
«нишон-ҳужайра»
бўлиб хизмат қилади, айнан шу сигнални
қабул қилишга ихтисослашган (специфик)
рецепторлар
мавжуд бўлиши
лозим. Рецепторларнинг мембрана ва цитоплазматик (ядро) турлари
фарқланади. Функционал жиҳатдан мембрана рецепторларининг каталитик,
ион каналлари билан боғлиқ ва G-оқсил орқали фаолият кўрсатувчи турлари
ажратилади. Рецепторлар фақатгина ўзига тегишли сигнални қабул қилади ва
уни ҳужайра ичи сигнал молекулаларига (иккинчи воситачига) узатади.
Иккинчи воситачи сифатида турли-туман кимѐвий моддалар, жумладан
циклик
нуклеотидлар
(цАМФ
ва
цГМФ),
инозитолтрифосфат,
диацилглицерол, Ca
2+
хизмат қилиши мумкин. Улар эса ўз навбатида
информацияни жавоб реакциясини амалга оширувчи молекулаларга
(эффекторларга) етқазади. Барча сигнал молекулалари (
лигандлар)
физик-
кимѐвий хоссаларига кўра
қутбланган
(гидрофил) ва
қутбланмаган
(липофил ѐки ѐғда эрувчи) бўлиши мумкин. Қутбланган моддалар (масалан,
оқсиллар, ионлар) тўғридан-тўғри мембранадан ўтаолмайди, шунинг учун
уларнинг рецепторлари плазмолемма гликокаликсида жойлашган. Айнан шу
учун ҳам бу моддаларнинг мембрана орқали (трансмембран) ўтиши махсус
мембрана пуфакчалари ѐрдамида амалга ошади (эндоцитоз ва экзоцитоз).
Мембрана рецепторлари
гликопротеинлар
бўлиб, улар плазмолемманинг
ўтказувчанлигини бошқаради, турли молекулаларнинг ҳужайра ичига
киришини ва информацион сигналларни қайд қилади ва ҳужайра ичидаги
кимѐвий бирикмаларга узатади. Қутбланмаган моддалар (асосан холестерин
ва унинг ҳосилалари) мембранадан бемалол ўтаолади, шу туфайли уларнинг
рецепторлари ҳужайра ичида, аниқроғи, ядрода жойлашган. Ядро
рецепторлари асосан стероид гормонлар, ретиноидлар, тироид гормонлар, ўт
кислоталари ва бошқаларни таниб олиш учун хизмат қилиб, оқсил табиатга
эга. Ҳар бир ядро рецептори икки қисмга эга бўлиб, биринчиси лиганд билан
ѐпишса, иккинчи қисми ядронинг ДНК молекулари билан боғланган.
Бошқача қилиб айтганда, ядро рецепторлари - булар лиганд томонидан
фаоллаштирилувчи транскрипция омилларидир. Баъзи кичик молекулали
сигналлар (масалан, азот оксиди - NO, углерод монооксиди - CO)
ҳужайраларга ҳеч қандай рецепторсиз бевосита таъсир кўрсатиши мумкин.
Ушбу молекулалар тўқималар гомеостазини таъминлашда муҳим рол
ўйнайди. Азот оксиди тўқималарда NO-синтаза ферменти ѐрдамида ҳосил
бўлиб, нишон-ҳужайраларда (одатда бу томирлар деворининг силлиқ мушак
ҳужайралари) иккинчи воситачи (цГМФ) миқдорини оширади. Натижада
мушак ҳужайра бўшашади, шу билан қон томири деворининг тонуси маълум
мейѐрда сақлаб турилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |