Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Мембраналараро бўшлиқда
митохондриал матриксдан ажралиб чиқувчи 
водород ионлари тўпланади, бу эса ички митохондриал мембрананинг иккала 
юзасида протонлар градиентини ҳосил қилади. Протонлар оқими АТФ 
синтези жараѐнида муҳим ўрин тутади. 
 
Ички митохондриал мембрана
ташқисидан фарқли ўлароқ, текис бўлмай, ичкарига ботиб кирувчи бурмалар 
(криста)ларни ҳосил қилади. Кристалар ҳисобига митохондриянинг ички 
юзаси анча катталашади. Ҳар хил типдаги ҳужайраларда кристалар сони 
турлича. Буйрак ҳужайраларида, скелет ва юрак мушагида кристалар сони 
кўп ва зич жойлашган. Жигар ҳужайраларида, сперматидларда эса камроқ ва 
сийрак. Бир типдаги ҳужайраларда ҳам митохондрия кристаларининг сони 
ҳар хил бўлиши мумкин. Баъзи бир ҳолатларда (скелет мушаги 
митохондриялари, нейрон ўсимталарида ва баъзи бир организмларнинг 
сперматидларида) кристалар митохондрия ўқига кўндаланг эмас, балки ўқ 
бўйича жойлашиши мумкин. Аксарият кўпчилик ҳужайраларда кристалар 
ясси, пластинкасимон тузилишга эга. Шу билан бирган баъзи аъзоларда, 
асосан стероид гормонлар ишлаб чиқарувчи (буйрак усти бези ва уруғдон 
интерстициал) ҳужайраларида ички мембраналар найсимон кристаларга эга. 
Митохондриялар ички мембранасида, асосан кристалар юзасида, глобуляр 
структуралар жойлашган. Бу тузилмалар катталиги 6-10 нм бўлган думалоқ 
заррачадан ва уни криста билан туташтирувчи оѐқчадан (узунлиги 3-5 нм) 
иборат. Глобуляр структуралар АТФ синтетазаси фаол бўлган оқсил 
тузилмалардир. Айнан шу тузилмаларда, кимѐ-осмотик назария бўйича, 
протонлар оқими таъсирида оксидланиш фосфорилланиш ферментлари
аденозиндифосфатни (АДФ) фосфориллаб, АТФ га айлантиради. Шунинг 
учун глобуляр тузилмалар АТФ-синтези тизимининг марказий бўғини 
ҳисобланади. Ички митохондриал мембрана танлаб ўтқазиш хусусиятига эга. 
У ўзида турли хил моддаларни (АДФ, АТФ, фосфор бирикмалари, пируват, 
сукцинат, цитрат, гуанидинтрифосфат, цитидинтрифосфат ва бошқалар) ҳар 
икки йўналишда ташувчи транспорт тизимларини мужассамлаштирган. 
Бундан ташқари ички мембранада оксидланиш фосфорилланиш ферментлари 
ва сукцинатдегидрогеназа (СДГ) билан боғлиқ бўлган электронлар 
транспорти занжирлари жойлашган.


Расм 
2.5. 
Митохондриялар 
ва 
уларнинг тузилиши. 
А-Б-кристалари 
пластинкасимон 
митохондриялар 
А-схема, Б-Трансмиссион ЭМ 
В-В-кристалари 
найсимон 
митохондриялар 
В-схема, Г- Трансмиссион ЭМ 
1. ташқи мембрана 
2. мембраналар орасидаги бўшлиқ 
3. ички мембрана 
4. кристалари 
5. матрикс 
Ички мембраналар орасидаги бўшлиқ майда донадор моддалар билан 
тўлган бўлиб, 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish