Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Иммунитет тўғрисида тушунча.
Иммун-ҳимоя реакциялари ва 
иммунитет тушунчалари ўзаро алмашинув имкониятига эга синонимлардир. 
Иммунитет – бу организмнинг ўзини барча генетик жиҳатдан ѐт бўлган 
заррачалар ва моддалардан, яъни антигенлардан ҳимоя қилиш қобилиятидир. 
Антигенлар организмга ташқаридан тушиши (экзоантигенлар) ѐки 
организмнинг 
ўзида 
(аутоантигенлар) 
ҳосил 
бўлиши 
мумкин. 
Иммунитетнинг 
носпецифик
(туғма ѐки ички) ва 
специфик
турлари 
ажратилади. Носпецифик ҳимоя тери ва шиллиқ пардаларда биологик тўсиқ 
ҳосил қилиши, бактерицид таъсир кўрсатиш (масалан, меъда хлорид 
кислотаси, сўлакдаги лизоцимлар), комплемент оқсиллари ѐрдамида 
фагоцитоз қилиш, вирусларга қарши интерферонлар ишлаб чиқариш ва 
ҳоказо каби жараѐнларни ўз ичига олади. Бунда асосий ҳужайралар бўлиб 
макрофаглар, нейтрофиллар, семиз ҳужайралар ва бошқалар хизмат қилади.
Специфик иммунитет эса маълум бир антигенларни бартараф қилишга 
қаратилган бўлиб, унда Т- ва Б-лимфоцитлар, табиий киллерлар, антиген 
тақдим қилувчи ҳужайралар (макрофаглар, фолликуляр дендритли ва 
интердигитловчи ҳужайралар) ва плазматик ҳужайралар иштирок этади.
Иммунитет жараѐни организмнинг иммун системаси, бу системага кирувчи 
ҳужайралар (иммуноцитлар), тўқималар ҳамда марказий ва периферик 
аъзолар томонидан амалга оширилади. Иммун система юқорида кўрсатилган 
марказий (қизил суяк кўмиги, тимус) ва периферик (лимфатик тугунлар, 
талоқ, овқат ҳазм қилиш, нафас ва сийдик чиқарув йўлларида жойлашган 
лимфоид фолликуллар) қисмлардан ташкил топган. 
Иммун-ҳимоя жараѐнларини амалга оширадиган асосий ҳужайралар Т- 
ва Б-лимфоцитлар ҳисобланади. Уларнинг кўпайиши, етилиши ҳамда 
фаолияти эса микромуҳит ташкил қилувчи макрофаглар, интердигитловчи ва 
дендритли ҳужайралар билан чамбарчас боғлиқдир. Тимусда бу ҳужайралар 
қаторига унинг стромасини ҳосил қилувчи ретикулоэпителиал ҳужайралар 
ҳам киради. Булардан ташқари, организмда кечадиган ҳимоя реакцияларида 
нейтрофил, эозинофил, базофил лейкоцитларнинг, тўқима базофилларининг 
(семиз ҳужайраларнинг) ҳамда фибробластларнинг аҳамияти ҳам каттадир. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish