Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Расм 7.5. Силлиқ мушак ҳужайраларининг тузилиши схемаси



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Расм 7.5. Силлиқ мушак ҳужайраларининг тузилиши схемаси 
Силлиқ миоцитларцитоплазмасида калций ионларини сақловчи майда 
пуфакчалар бўлиб, улар кўндаланг-тарғил мушакдаги саркоплазматик 
ретикулумни 
эслатади. Лекин 
саркоплазматик 
ретикулум 
силлиқ 
миоцитларда кучсиз ривожланган. Бу пуфакчаларга ҳужайра плазматик 
мембранасининг ботишидан ҳосил бўлган тузилмалар тегиб туради. Шунинг 
учун ушбу тузилмалар кўндаланг-тарғил мушакнинг Т-системасини 
эслатади. Улар импулс тарқалишида ва калций ионининг цитоплазмага 
чиқишида муҳим ўрин тутади. 
Базал мембранага бириктирувчи тўқима толалари кириб тўр ҳосил 
қилади, бу - эндомизий. Мушак ҳужайраларининг тутамлари бириктирувчи 
тўқима қатламлари билан ўралади – бу перимизий. Ташқаридан мушаклар 
бириктирувчи тўқима билан учламчи ўралади – бу эпимизий ѐки 
фасция.Ушбу бириктирувчи тўқимали қоплам сарколемма билан бирга 
мушак тўқимасининг таянч аппаратини ҳосил қилади. 
Силлиқ мушак тўқимаси яхши тараққий этган қон томирлар системасига эга, 
қон томирлар тўқима ичида капиллярларгача тармоқланиб, мушак 
ҳужайралари тутамлари орасидаги бириктирувчи тўқима қатламларида 
капиллярлар тўрини ҳосил қилади. 
Силлиқ мушак тўқимасининг тараққиѐти ва регенерацияси. 
Силлиқ мушак тўқимаси мезенхимадан ривожланади ва юқори регенерация 
қобилиятигаэга. Жароҳатдан сўнг силлиқ миоцитлар митоз усулида бўлиниб, 
шикастланган тўқима ўрнини эгаллайди. 
 
ЮРАКНИНГ КЎНДАЛАНГ-ТАРҒИЛ МУШАК ТЎҚИМАСИ 
Кўндаланг-тарғил мушак тўқимаси юракнинг миокард қаватини ҳосил 
қилади. Бу мушак тўқима тури скелет кўндаланг-тарғил мушакдан фарқли 
равишда мушак толаларидан эмас, балки юрак мушак ҳужайраларидан - 
кардиомиоцитлардан
ташкил 
топган. 
Ҳозирги 
вақтда 

хил 


кардиомиоцитларни фарқ қилиш мумкин. Қисқарувчи-
типик
, импульс 
ўтказувчи -
атипик 
ва 
секретор. 
Қисқарувчи кардиомиоцитлар узунлиги 50-
120 мкм, кенглиги 15-20 мкм, цилиндр шаклдаги ҳужайралардир. Улар 
оралиқ пластинкалар 
орқали ўзаро бирлашиб функционал толаларни ҳосил 
қилади. Кардиомиоцитлар марказида бир ѐки икки овал ѐки чўзиқ шаклдаги 
ядро жойлашади. Миофибриллалар ядро атрофида жойлашади, улар орасида 
кўп миқдорда митохондриялар бўлади. Силлиқ эндоплазматик тўр ва Т-
система яхши ривожланган. Кардиомиоцитлар сарколемма билан қопланган 
бўлиб, сарколемма ўз навбатида плазматик мембрана ва базал мембрана 
билан ўралган. Базал мембрана оралиқ пластинкалар соҳасида бўлмайди, у 
кардиомиоцитларни фақат ѐн тарафдан ўраб туради. Оралиқ пластинкалар 
икки ҳужайранинг плазматик мембраналари орасида зинапоясимон 
жойлашган. Оралиқ пластинкалар соҳасида кардиомиоцитлар 
десмосомалар, 
тирқишли бирикиш 
(нексус) ва 
интердигитациялар 
орқали бирлашади. 
Оралиқ пластинкаларга миофибриллаларнинг актин протофибриллалари 
келиб тугайди. Миофибриллаларнинг тузилиши худди скелет кўндаланг-
тарғил мушак тўқимасини эслатади (расм 7.6). 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish