Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
 
Кўндаланг-тарғил 
мушак 
тўқимасининг 
тараққиѐти 
ва 
регенерацияси. 
Скелет 
мушак 
тўқимасимиотомларданривожланади. 
Миотомни ташкил этувчи миобластлар кўпайиб, бир-бирларига қўшилиши 
натижасида 
кўп 
ядролитузилмалар–миосимпластлар 
ҳосил 
бўлади. 
Кейинчалик уларда миофибриллалар пайдо бўлиб, ядро ва органеллалари 
миосимпластнинг перифериясига кўчади. 
Кўндаланг-тарғил мушак тўқимаси жароҳатлангандан кейин қулай 
шароитларда қайта тикланиш қобилиятига эга бўлади. Мушак толаси 
сарколеммасинингбазал қавати ва асл плазмолеммаси орасида жойлашган 
мезенхима ҳужайралари – миосателлит(йўлдош) ҳужайралар регенерация 
манбаи ҳисобланади.Йўлдош ҳужайралар кам такомиллашган бир ядроли 
дуксимон шаклга эга бўлган резерв миобластлардир. Шикастланишѐки 
бошқа қатор таъсирлардан сўнг тинч ҳолатдабўлган йўлдош ҳужайралар 
фаоллашади, кўпаяди ваянги мушак толаларини ҳосил қилиш учун бир-
бирибилан қўшилади. Йўлдош ҳужайраларнинг бундайфаоллиги мушаклар 
гипертрофиясида намоѐн бўлади. 
Ноқулай шароитларда мушак тўқимасининг регенерацияси тўлиқ 
бўлмайди ва шикастланган жойда бириктирувчи тўқимали чандиқ ҳосил 
бўлади.
СИЛЛИҚ МУШАК ТЎҚИМАСИ 
Силлиқ мушак тўқимаси 
ҳужайра 
тузилишига эга бўлиб, ички 
органлар – нафас ва меъда-ичак йўли, сийдик - таносил органлар, қон ва 
лимфа томирлари деворининг шаклланишида қатнашади. Силлиқ мушак 


тўқимаси вегетатив нерв системаси томонидан иннервация қилинади ва шу 
сабабли киши ихтиѐрига бўйсинмайди. Силлиқ мушак тўқимаси 
ҳужайралари – миоцитлар, чўзиқ, дуксимон ва тармоқланган бўлади (расм 
7.5). Ҳужайранинг узунлиги 50-250 мкм, ядросининг диаметри 5-20 мкм. 
Тўқимада бир-бирига ѐндошиб ѐтган ҳужайралар қатламини ҳосил қилади. 
Силлиқ мушак ҳужайралари сиртдан 
сарколемма 
билан қопланган, у 
қалинлиги тахминан 7,5 нм га тенг плазматик мембрана ва ташқи базал 
мембранадан 
иборат. 
Ёнма-ѐн 
ѐтган 
ҳужайраларнинг 
плазматик 
мембраналари баъзи жойларда туташиб, тирқишли бирикмаларни ҳосил 
қилади. 
Мембраналарнинг 
бундай 
туташиши 
силлиқ 
мушак 
ҳужайраларининг биридан иккинчисига қўзғалиш ўтишига хизмат қилади.
Ядро ва органеллалар ҳужайранинг
трофик аппаратини
ташкил этади. 
Силлиқ миоцитларнинг ядроси ҳужайранинг марказида жойлашган бўлиб, 
овал ѐки таѐқчасимон шаклга эга. Ядронинг шакли қисқсариш пайтида 
ўзгаради, яъни юмалоқлашади. Унда кўп ҳолларда иккита ѐки ундан ортиқ 
ядроча бўлади. Ядро ѐнида суст ривожланган пластинкасимон комплекс ва 
ҳужайра маркази жойлашган. Эндоплазматик тўр суст ривожланган. 
Митохондриялар кичик, шакли чўзиқ, оз миқдорда бўлиб, цитоплазмада 
тарқоқ жойлашган. Асосан ядро атрофида уларнинг сони кўпроқ бўлади. 
Митохондрияларнинг кристалари кўндаланг-тарғил мушак толаларига 
нисбатан кам. 
Миофибриллалармушакҳужайрасининг қисқарувчи аппаратини
ташкил этади. Силлиқ миоцитлар кўндаланг-тарғилликка эга эмас. Ҳужайра 
цитоплазмасида актин филаментлари ўзаро тартибли жойлашмаган. Улар 
саркомер ҳосил қилмайди. Актин филаментларининг цитолеммага ѐки ўзаро 
бириккан жойида 
зич таначалар 
учрайди

Зич таначалар кўндаланг-тарғил 
мушак толасининг Z чизиғида учровчи α – актинин тутгани учун, бу 
таначалар Z чизиқ аналоги деб тахмин қилиш мумкин, лекин улар бетартиб 
жойлашган. Мушак қисқариш жараѐнида худди кўндаланг-тарғил мушакдаги 
сингари актин ва миозиннинг ўзаро сирпаниши юзага келади. Тортилиш кучи 
зич таначалар орқали сарколеммага ўтади, натижада, силлиқ мушак 
ҳужайраси қисқаради. 



Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish