Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Турли организмлар ҳужайралари тузилиши бўйича принципиал



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

2.Турли организмлар ҳужайралари тузилиши бўйича принципиал 
ўхшашликка эга.
Ҳужайралар энг турли шаклларга ва катталикга эга 
бўлиши мумкин. Бироқ, ўсимликлар ѐки ҳайвонлар турли органлар 
ҳужайраларини ўрганганда уларнинг тузилиши бўйича умумий бир қонуният 
мавжудлиги диққатни жалб этади. Ҳақиқатан ҳам, барча ҳужайралар уч 
асосий қисмларга эга: ҳужайрани ташқи муҳитдан ажратиб турувчи қобиғи 
(плазматик мембрана, плазмолемма); ўзида хромосомалар таркибида асосий 
ирсий материал (ДНК) сақловчи ядро; цитозол, органеллалар ва киритмалар 
тутувчи цитоплазма. Ҳужайралар тузилишидаги бу ўхшашлик тирик 
тизимнинг ўз эҳтиѐжи учун зарур бўлган вазифаларнинг умумийлиги 
(нуклеин кислоталар ва оқсиллар синтези, ҳужайра биоэнергетикаси ва 
бошқалар) билан белгиланади. Бир ҳужайрадан (зиготадан) кўп ҳужайрали 
организм ҳосил бўлиш жараѐнида ҳужайралар махсус оқсиллар синтезлайди, 
ўз шаклини ва катталигини ўзгартиради, ва шу билан муайян вазифаларни 
бажаришга ихтисослашади. Бу жараѐн ҳужайра дифференциацияси
(differentiation – ўзгариш, фарқланиш) деб аталади. Масалан, миобластлар 
чўзилиб, дуксимон шаклга келади, миофибриллалар оқсилларини(актин, 
миозин) ишлаб чиқариб, тўплайди. Актин ва миозин иплари бошқа 
ҳужайраларда ҳам бор, аммо фақатгина мушак ҳужайралари бу оқсиллардан 
кимѐвий энергияни қисқариш кучига айлантиришга ихтисослаштирилган 
бўлади. Худди шунингдек бириктирувчи тўқимадаги фибробластлар 
ҳужайралараро моддани синтезлаш ва секрет қилишга, нерв ҳужайралари 
физик ва кимѐвий сигналларни ҳаракат потенциалига айлантиришга, буйрак 
усти бези, тухумдон, уруғдоннинг баъзи ҳужайралари стероидлар гормонлар 
синтези ва секрециясига, ҳазм системаси без ҳужайралари ферментлар ишлаб 
чиқаришга, ичак ва буйрак ҳужайралари моддаларни сўришга ихтисослашади 
ва ҳоказо. Тузилиши ва функцияси жиҳатдан турлича бўлган ҳужайралар 
ҳосил бўлишиниг молекуляр-генетик механизмлари ҳали охиригача 
ўрганилмаган. Шу нарса аѐнки, дифференциация турли ҳужайраларда ҳар 
хил генларнинг кетма-кетликда ва танлаб активлашуви натижасидир.
Шубҳасиз, бу жараѐнда сигнал молекулари ва рецепторлар ѐрдамида амалга 
ошириладиган ҳужайралараро ўзаро таъсирлар муҳим ўрин тутади. 


Буларнинг бари махсус тузилмалар ва махсус (специфик) хусусиятларга эга 
бўлган ҳужайралар пайдо бўлишига олиб келади. Дифференциация 
жараѐнида махсус ҳужайраларнинг бир ѐки бир неча вазифаларни бажариш 
имкониятлари ошади. Организм ташқи муҳит таъсирларига сезувчан бўлиб, 
нормал ва патологик ҳолатларда бир ҳужайра шарт-шароитларига кўра ўзини 
турлича намоѐн қилиши мумкин. Тузилиши бўйича ўхшаш ҳужайралар 
таъсирга бир хилда сезгир бўлмайди, чунки уларнинг юзасида жойлашган 
гормон ва ҳужайрадан ташқари матрикс сигналларини қабул қилувчи 
рецепторлар турлича бўлади. Масалан, сут безидаги фибробластлар ва 
бачадоннинг силлиқ мушаклари жинсий гормонларга нисбатан юқори 
сезгирликка эга бўлиб, улар таъсирида кучли жавоб реакциясини беради. Шу 
билан бирга бошқа аъзодаги фибробластлар ва силлиқ мушак ҳужайралари 
жинсий гормонларга сезгир бўлмайди ва гормонлар таъсирига жавоб 
бермайди. 
Шундай қилиб, турли организмдаги ҳужайраларнинг тузилишидаги 
ўхшашлик бу ҳужайранинг ҳаѐти ва кўпайиши учун лозим бўлган
вазифаларнинг умумийлиги билан белгиланади. Турли хил тузилишга эга 
бўлган ҳужайраларнинг келиб чиқиши уларнинг дифференциацияси ва 
функционал ихтисослашишининг натижасидир.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish