Gipotalamus o’zaklari va uning klinik ahamiyati



Download 167,26 Kb.
Sana13.12.2019
Hajmi167,26 Kb.
#29851
Bog'liq
GIPOTALAMUS O

GIPOTALAMUS O’ZAKLARI VA UNING KLINIK AHAMIYATI


GIPOTALAMUS (gipo... va yun. thalamos — xona,) gipotalamik soha — miyadagi koʻruv boʻrtigʻining ostki qismi; unda vegetativ nerv sistemasining markazlari joylashgan; gipofiz bilan uzviy bogʻlangan. G.da nerv hujayralarining 30 juftdan ortiq toʻplamlari — yadrolari bor. Shu nerv xujayralari vazopressin va oksitotsin degan hamda gipofizdan chiqadigan neyrogormonlarni, shuningdek, gipofiz taʼsirida gormonlarning ajralishini kuchaytiruvchi yoki susaytiruvchi rilizing-omillarni hosil qiladi. Ular gipofizga taʼsir koʻrsatadi va uni turli xil murakkab gormonlar ajratishga majbur etadi. G. t.-raning salgina oʻzgarishini, organizmdagi qand, tuz, suv, gormonlar va b. moddalar miqdorining andak boʻlsada, oʻzgarishini sezadigan reseptorlar bilan taʼminlangan. G. moddalar almashinuvini, yurak-tomir, ovqat hazm qilish, ajratish sistemalari va ichki sekresiya bezlari faoliyatini, uyqu, sergaklik, x.ayajonlanish mexanizmlarini boshqaradi. Nerv va endokrin sistemalar oʻrtasida aloqa bogʻlaydi.

Бўртиқ ости соҳаси (hypothalamus) III қоринчанинг тубини ҳосил қилишда иштирок этади. Бўртиқ ости соҳаси икки қисмга: олдинги ёки кўрув қисми таркибига кулранг тепача, вoронка, гипофиз, кўрув нерви кесишмаси, кўрув йўли киради. Орқа ёки ҳидлов қисми таркибига сўрғичсимон тана, бўртиқ ости соҳаси (regio subthalamica) да жойлашган Люис танаси киради.

Гипоталамусда 30 дан ортиқ ўзаклар бўлиб, уларнинг шакли ва ҳажми ҳар хил. Улар жойлашишига қараб олдинги, оралиқ ва орқа соҳага бўлинади. Гипоталамуснинг нерв ҳужайралари секрет ишлаб чиқариш хусусиятига (нейросекрет) эга бўлиб, бу секрет шу ҳужайралар толалари орқали гипофизга боради. Бу ўзакларни гипоталамуснинг нейросекретор ўзаклари дейилади. Уларга гипоталамусни олдинги соҳасида жойлашган супраоптик ўзак ва паравентрикуляр ўзаклар киради. Бу ўзаклар ҳужайралари ўсиқлари гипоталамо-гипофизар дастани ҳосил қилиб гипофизни орқа бўлагида тугайди. Гипоталамусни оралиқ соҳасида: равоқсимон ўзак, гипоталамуснинг олдинги ва орқа медиал ўзаклари, гипоталамуснинг дорсал ўзаги, воронка ўзаги , кулранг тепалик ўзаги жойлашган. Гипоталамуснинг орқа ҳидлов соҳасида жойлашган жуфт сўрғичсимон тана диаметри 0,5 см келадиган юмалоқ оқ модда. Оқ модданинг ичида ичида кулранг модда, сўрғичсимон тананинг медиал ва латерал ўзаклари жойлашган. 

Янги туғилган чақалоқда бўртиқ ости соҳаси ўзаклари ҳужайралари ҳам тўлиқ такомиллашмаган. ¤закларнинг тараққиёти ва етилиши ҳар хил даврларда тугайди. Ҳид билиш фаолияти билан боғлиқ сўрғичсимон тана ва Луис танаси ривожланиши бола 3 ёшга тўлгунига тугайди. Кулранг дўмбоқ ҳужайралари 6 ёшларда ривожланади. Бўртиқ ости марказий кулранг моддасининг ривожланиши балоғат даврида тугайди.



Учинчи қоринча (ventriculus tertius) оралиқ миянинг ўртасида ингичка сагитал ёриғ шаклида жойлашган бўлиб, олтита девори тафовут қилинади. Унинг ташқи деворининг кўрув бўртиғини ички юзалари, олдинги деворини чегараловчи парда, гумбаз оёқчалари ва олдинги битишма ҳосил қилади. Гумбаз оёқчалари билан кўрув бўртиғининг олдинги қисми ўртасида қоринчалараро тешик жойлашган. Учинчи қоринчани орқа деворини орқа битишма ва commisura habinularum чегаралайди. Улар ўртасидаги ботиқлик (recсesus pinealis) иштирок этади. Учинчи қоринчани устки девори қадоқ тана ва мия гумбази остида жойлашган учинчи қоринчанинг томирли асоси ва уни қопланган эпителиал қатлам (lamina epithelialis) дан иборат. Учинчи қоринчанинг пастки деворини эса бўртиқ ости соҳаси ҳосил қилади. Бу ерда учинчи қоринча: воронка чуқурчаси (reсcesus infundibuli) ва кўрув чуқурчаси (recсesus opticus) ҳосил қилади.

^ Гипофиз (hypophysis) понасимон суяк турк эгарининг гипофиз чуқурчасида, гипоталамусни остида жойлашган. Унинг кўндаланг ўлчами 10-17 мм, олдинги-орқа ўлчами 5-15 мм, баландлиги 5-10 мм, оғирлиги эркакларда 0,5 г, аёлларда 0,6 г. У ташқи томондан бириктирувчи тўқимали капсула билан ўралган. Тараққиётига боғлиқ равишда гипофизда икки: олдинги ва орқа бўлаклар тафовут қилинади. Олдинги бўлак (аденогипофиз) нисбатан катта бўлиб, без массасини 70-80% ни ташкил қилади. У олдинги, ўрта ёки оралиқ ва туберал қисмларга бўлинади. Нейрогипофиз таркибига орқа бўлак, воронка, аденогипофиз билан ва гипоталамус ўртасида жойлашган ўрта тепалик киради.

Аденогипофизда ўсиш гармони, адренокортикотроп гормон (АКТГ), тиреотроп гормон, гонадотроп гормонлар, меланин ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи гормонлар ишлаб чиқарилади. Нейрогипофизда вазопрессин ва окситоцин гармонларини ишлаб чиқаради. Нейрогипофиз гормонлари гипоталамуснинг супраоптик ва паравентрикуляр ўзакларида ҳосил бўлиб, аксонлар орқали нейрогипофизга тушади.

Янги туғилган чақалоқда гипофиз ноксимон шаклда бўлиб, ўртача оғирлиги 0,12 г. Унинг ўлчамлар кўндалангига 7,9-8,5 мм, олдинги-орқа ўлчами 5,7-7,5 мм, баландлиги 4-4,8 мм. Гипофиз бола ҳаётининг 2 йилида, 4-5 ва 11-12 ёшларда тез ўсади. 10 ёшда унинг оғирлиги 2 марта, 15 ёшда эса уч марта ошади. 20 ёшда у энг катта оғирликка (530-560 мг) эга бўлади. 

Интерфаол усуллардан «Галерея бўйлаб саёҳат» усулини ишлатамиз. Учта турли хил савол учта кичик гуруҳга берилади. 1.Бўртиқ ости соҳасининг тузилиши. 2.III қоринчанинг тузилиши. 

3. Гипофизнинг тузилиши ва вазифаси. Жавоблар доскада ёзилади. Кейин гуруҳлар алмашиниб бошқасини ҳатосини тўҒрилайди ва тўлатади. Кимнинг жавоби кам тўҒриланса, у яхши баҳоланади. Кичик гуруҳнинг барча қатнашчиларга бир хил баҳо қўйилади.

Тест саволлари

1.Гипоталамус қандай соҳаларга бўлинади?

А. Олдинги, оралиқ, орқа Г. Олдинги, юқориги, орқа

Б. Олдинги, ён орқа Д. Юқориги, ўрта, пастки

В. Ён, оралиқ, орқа 


2.Гипоталамус қандай қисмларга бўлинади?

А. Олдинги, орқа Г. Юқориги, пастки

Б. Қўрув, хидлов Д. Ички, ташқи

В. Эшитув, хидлов 

3.Гипоталамусни олдинги соҳасида қандай ўзаклар бор?

А. nucl. arcuatus, nucl. supraopticus

Б. nucl. infundibularis, nucl. supraopticus

В. nucl. arcuatus, nucl. paraventricularis 

Г. nucl. supraopticus, nucl paraventricularis

Д. nucl. paraventricularis, nucl. infudibularis

4.Гипоталамусни ҳидлов қисмида нималар бор?

А. СўрҒичсимон тана, воронка

Б. Кулранг тепалик, люис танаси

В. Гипофиз. сўрҒичсимон тана 

Г. Гипофиз, люис танаси

Д. СўрҒичсимон тана, люис танаси

5.III қоринча қайси мия пуфагини бўшлиҒи ҳисобланади?

А. mesencephalon Г. diencephalon

Б. prosencepholon Д. rhombencepholon

В. methencepholon 

6.III қоринчани устки деворини нима ҳосил қилади?

А. lamina epithelialis tela choroidea

Б. corpus collosum, tela choroidea 

В. fornicis, corpus collosum 

Г. corpus collosum, lamina epithelialis

Д. fornicis, gyrus cinguli

7.III қоринчани орқа деворини нима ҳосил қилади?

А. thalamus opticus, commisura habinularum

Б. commissura cerebri posterior, comissura habinularum

В. commissura cerebri anterior, reccessus pineali 

Г. commissura cerebri posterior, septum pellicidum

Д. commissura habinularum, septum pellicidum

8.III қоринчанинг ён деворини нима ҳосил қилади?

А. n. caudatus – нинг медиал юзаси

Б. septum pellicidum – нинг латерал юзаси 

В. pulvinar thamici

Г. thalamus opticus – нинг медиал юзаси

Д. Қўрув бўртиҒи

9.III қоринчанинг олдинги деворини нима ҳосил қилади?

А. fornix et lamina terminalis

Б. columnae fornicis, corpus collosum 

В. columnae fornicis, commissurae cerebri ant, lamina terminalis

Г. corpus collosum, columna fornicis et lamina terminalis

Д. corpus collosum, lamina terminalis, septum pellicidum

10.III қоринчанинг пастки деворини нима ҳосил қилади?

А. hypothalamus Г. metathalamus 

Б. fossa interpeduncularis Д. epithalamus 



В. substantia perforata posterior
Download 167,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish