Классификация
ДТБ оғирлик даражаси ва буқоқнинг катталашиши даражасига қараб турларга бўлиш
мумкин (Николаев бўйича 5 даража, ВОЗ бўйича 0-I-II даражалар).
Тиреотоксикоз оғирлик даражасига кўра 2 вариантга тафовут этилади:
I варианти ҳозирги пайтгача қўлланиб келинмокда:
- енгил даражаси - ЧСС 80-100 зарба 1 дакиқада, ҳилпилловчи аритмия ва кескин озиб
кетиш йўқ, иш қобилияти бироз пасайган, қўлларда енгил треморлар;
- ўрта оғир даражаси - ЧСС 100-120 зарба 1 дақиқада, пульс босими ортади, ҳилпилловчи
аритмия йўқ, тана вазни 10 кг гача камайган, иш қобилияти пасайган;
- оғир даражаси - ЧСС 120 зарбадан ортиқ, ҳилпилловчи аритмия, тиреотоксик психоз,
паренхиматоз аъзоларнинг дистрофик ўзгаришлари, тана вазни кескин пасаяди, иш кобилияти
йўқолади.
II вариант
- субклиник (енгил даража) яққол бўлмаган клиник манзарада гормонал текширув
натижалари асосида белгиланади. Бунда ТТГ пасайган, тиреоид гормонлар (Т
3
, Т
4
) эса ошган
бўлади.
- манифест (ўрта оғир) - клиник манзара яққол намоён бўлади. Гормонал текширувларда
ТТГ пасайган ёки умуман сусайган; Т
3
ва Т
4
гормонлар миқдори ошган
- асоратланган (оғир даражаси) - касаллик асоратлари ривожланади (ҳилпилловчи
аритмия, юрак етишмовчилиги, тиреоген нисбий буйрак усти бези етишмовчилиги, паренхиматоз
аъзоларда дистрофик ўзгаришлар, психоз, тана вазнининг кескин дефицити).
Клиника.
ДТБ нинг асосий клиник белгилари бўлиб тиреотоксикоз синдроми
ҳисобланади. Тиреоид гормонларнинг ортиқлиги орган ва системалар фаолиятининг бузилишига
сабаб бўлади.
Тиреотоксикознинг клиник аломатлари
Юрак-қон
томир
систнмаси
Катаболик синдром
Марказий
нерв
системаси
Эктодермал
бузилишлар
хазм системаси
Эндокрин бузилишлар
ДТБга ёндош
касалликлар
Доимий синусли тахикардия, экстросистолия, пароксизмал, айрим
ҳолларда ҳилпилловчи аритмия, к°проқ намоён булган систолик
артериал гипертензия, миокардиодистрофия, юрак етишмовчилиги
Озиш, субфебриллитет, терлаш, иштахани ошиши, мушаклар
қуватсизлиги, остеопения
Юқори қ°зғалувчанлик, безовталик, Мари симптоми, (чузилган қ°л
бармоқларининг қалтираши), бутун тана қалтираши.
Тирноқларнинг синувчанлиги, сочларнинг т°килиши
қориндаги оғриқ, ностабил дефекация, тиреотоксик гепатоз
Тухумдонлар дисфункцияси, аменореягача, фиброз-кистоз мастопатия,
гинекомастия, углеводларга толерантликнинг бузилиши, тиреоген
буйрак усти бези етишмовчилиги (меланодермия, артериал гипотензия)
Эндокрин офтальмопатия (50-60%), претибиал микседема (1-4% шиш,
болдир терисининг олд тарафини гипертрофияси ва қалинлашиши),
акропатия (кафт ва товон периостал остеопатияси), вальвулопатия (30%)
Ургент клиник синдром б°либ, оғир тиреотоксикознинг тиреоген буйрак
усти бези етишмовчилиги билан бирга келиши
Тиреотоксик криз
Do'stlaringiz bilan baham: |