Этиопатогенез.
Замонавий қарашларга кўра касаллик келтириб чиқарувчи асосий
патогенетик механизм - энергетик дисбаланс ҳисобланади, яъни организмга кираётган озиқ
маҳсулотлари калорияси билан энергетик сарфнинг номутаносиблигидир. Асосан бу
овқатланишни бузилиши, яъни тўйиб овқатланиш (энергиянинг организмга тушиши
сарфланишидан устун келади);
- озиқ маҳсулотларининг таркибий бузилиши (хаддан зиёд ёғли овқат);
- овқатланиш тартибининг бузилиши (суткалик асосий калориянинг кечки вақтга тўғри
келиши).
Ортиқча энергия, озиқ маҳсулотлари таркибидаги триглицеридлар ёғ ҳужайраларида -
адипоцитларда тўпланиб, уларнинг ўлчами катталашиши ва тана вазнининг ортишига
олиб келади.
Энергия сарфланиши турли омиллар таъсирида бузилиши мумкин:
- ферментатив, яъни семизлик келиб чиқишига мойиллик бўлганда кулранг ёғ тўқимасида
термогенез бузилиши;
- метаболик дефектлар;
- симпатик иннервация ҳолати;
- гиподинамия;
- наслий мойиллик;
- ёш (40 ёшдан кейин);
- жинс;
- касб-кори;
- организмнинг физиологик ҳолати (ҳомиладорлик,ўактация, климакс);
- ҳужайра мембраналаридаги адренергик рецепторлар хусусиятиўиполиз ваўипогенезга
таъсир этиб, адипоцитлардаги триглицеридлар миқдорини белгилаб беради (
ва
-рецепторлар).
Эпидемиологик маълумотлар семизлик келиб чиқишида генетик мойилликнинг ўрни
катталигини кўрсатди. Охирги йилларда семизлик учун жавобгар генлар аниқланди, бу ген
маҳсулотиўептин номини олган.ўептин полипептиди адипоцит ҳужайраларида ишлаб
чиқарилади.ўептин қонга тушгач, гематоэнцефалик барьер (ГЭБ) га ўтиб, гипоталамуснинг
рецепторларини таъсирлайди, "тўйиш" фактори сифатида таъсир кўрсатиб, симпатик нерв
системасини қўзғатади ва натижада термогенез стимулланади. Семизлик билан касалланган
беморлардаўептин миқдори юқори бўлиши, яъни гипоталамик рецепторларнингўептинга
сезувчанлиги пасайиши ёки биологик ноактивўептин шакллари секрецияси кузатилади. Эҳтимол,
адипоцитлардагина ишлаб чиқарилганўептин организмда энергетик заҳира назоратини қайта
боғланиш механизми орқали бошқарувчи медиатор ҳисобланади.
Оҳирги изланишлар натижаларига асосан семизликнинг барча шаклларида организм
регуляциясининг марказий звеноси издан чиқади, чунки организмда нейрогуморал ўзгаришлар
билан кечувчи озиқланиш тартиби бузилади.
Гипоталамуснинг паравентрикуляр ядролари ваўатерал ядроларда бош мия пўстлоғидан
келувчи кўп сонли импульслар интеграцияси юз беради, жумладан импульслар пўстлоқ ости
марказидан симпатик ва парасимпатик нерв системаси, гормонал ва метаболик йўллар орқали
келади. Мана шу звенолардан бирининг издан чиқиши овқатланиш ҳулқи ва тартибининг
бузилиши, шу билан ёғ тўқимасининг йиғилиши ёки мобилизацияси ва пировард натижада
семизлик келиб чиқишига олиб келади.
Гипоталамуснингўатерал соҳасида очлик маркази жойлашган. Бу соҳанинг шикастланиши
овқатга талабни сусайтиради, яъни беморлар озиқ маҳсулотларини истемол қилиш талабини сез-
майди.
Вентро-медиал соҳада эса тўқлик маркази жойлашган, бу соҳанинг шикастланиши эса
доимий очлик ҳисси пайдо бўлишига ва шу сабабли беморнинг тўхтовсиз овқатланиши билан
кечади.
Айрим нейромедиаторлар (нейропептид -
, опиоидлар, соматолиберин) овқатланиш
талабини кучайтирса, бошқалари (серотонин, дофамин, норадреналин, кортиколи берин,
холецистокинин) эса сусайтиради. Улар шунингдек, овқат турларини истеъмол қилиш ва
частотасига таъсир кўрсатади.
Ёғ тўқимаси - бу ёғ ҳужайраларининг тўпланиши бўлиб, турли аъзоларда учрайди.
Тузилиши бўйича оқ ва кулранг ёғ тўқимаси фарқланади. Кулранг дейилишига сабаб, тўқимадаги
цитохром ва бошқа оксидловчи ферментларга боғлиқ, бу ёғ тўқимаси асосан болаларда учрайди.
Ёғ тўқимасининг тўпланиш шакллари:
1) тери ости 2) висцерал
Ёғ тўқимаси - энергиянинг асосий манбаи:
- витамин Д регуляциясида иштирок этади;
- жинсий гормонлар метаболизмида иштирок этади (буйрак усти безида ишлаб чиқарилган
андрогенларнинг ароматаза жараёни билан эстрогенларга айланиши);
- инсулин таъсир этувчи нишон тўқима ҳисобланади, инсулинўиполизни сусайтиради,
натижада эркин ёғ кислоталари (ЭЁК) ва глицерин ҳосил бўлиши камаяди. Аксинчаўипогенезни
ацилглицерал синтезини ва глюкозанинг пептозофосфат йўли билан оксидланишни кучайтиради.
- фосфорлар - кальций алмашинувини регуляция қилади (вит. Д ҳосил бўлишининг
бошланғич этаплари ва жинсий гормонлар катаболизми).
Do'stlaringiz bilan baham: |