Гидротехника иншоотлари


 Заминларни яхшилаш услублари



Download 427,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/17
Sana21.02.2022
Hajmi427,46 Kb.
#73291
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
gidrotehnika inshootlari uz 2

2.2.3. Заминларни яхшилаш услублари 
Барча гидротехника иншоотларининг қояли, ярим қояли ва қоямас 
заминлари кўп ҳолларда алоҳида зоналар чегарасида ёки муҳандислик 
тадбирлари олиб бориладиган массивнинг бутун зонаси бўйича олиб борилади. 
Бу тарбирлар орқали уларнинг физик-механик, қурилиш-техник хоссалари, 
яъни уларнинг бир жинслилиги, юк кўтариш қобилияти ва устиворлиги ошади 
ва деформацияланиши ва сув ўтказувчанлиги камаяди. Энг кўп қўлланиладиган 
бундай тадбирларга қўйидагилар киради: 1) ҳар хил таркибдаги моддалар ва 
қоришмалар юбориш; 2) гидротехника иншоотлари заминлари ва унга 
бирлашган қирғоқлардан грунт сувларини дренажлар орқали чиқариб юбориш; 
3) унча устивор бўлмаган қияликларни анкерлар, металл, бетонлар, анкерлар 
учун мўлжалланган кучайтирилмаган тросслар билан мустаҳкамлаш; 4) йирик 
ариқларни ва тектоник зоналарни бетон билан беркитиш. 
Ҳар хил таркибдаги моддалар ва суюқликлар юбориш –бу тўғон 
остида ва унинг бирлашган қирғоқларидаги фильтрацияга қарши, ҳамда унинг 
юк кўтариш қобилиятини оширувчи ва заминнинг дефформацияланишини 
камайтирувчи энг самарали ва тежам усулдир. Инъекция қилиш усуллари бир 
неча хил бўлиб, асосан қоришманинг тури бўйича фарқланади. 
Амалда грунтни қотириш (яхшилаш) учун цементлаш, силикатлаш, 
электроқимёвий, елимлаш, битумлаш, мумлаш, иссиқлик таъсир эттириш 
усуллари мавжуд. 


Грунтларни цементлаш олдиндан тайёрланган чуқурликка махсус 
мослама туширилиб, унинг ёрдамида босим остида грунт ғовакларига суюқ 
цемент қоришма юборишга асосланади. Қоришма грунт ғовакларида тезда 
қотиб, зарраларни ўзаро яхлитлайди ва грунт мустаҳкамлигининг оширади, сув 
ўтказиш қобилиятини камайтиради. 
Мазкур усулдан заррачалар ўлчамлари цемент заррачаларидан 4 марта 
йирик бўлган грунтларда фойдаланиш яхши натижа беради. Цементлаш 
ёрдамида фильтрация коэффициенти > 80 м/сут бўлган ўрта ва йирик қумлар, 
тош-шағаллар ва серёриқ қоятош грунтлар қотирилади. 
Қоришма таркибидаги цемент ва сув миқдори грунтларнинг фильтрация 
коэффициентига боғлиқ равишда 1:0,4 дан 1: 10 гача, чуқурликлараро масофа 
1,0 дан 3,0 метргача ўзгариши мумкин. Ценментлаш ёрдамида қотирилган 
грунтлар мустаҳкамлиги 3,5 МПа ва ундан юқори бўлиши мумкин. 
Силикатлаш намлиги кам ва сувга тўйинган қумлар, лёссли чўкувчан 
грунтлар ва баъзи бир турдаги кўтарма грунтлар учун қўлланилади. Бу усулда 
қудуқ ичига туширилган мослама орқали босим остида натрий силикат (суюқ 
шиша) юборилади, у грунтдаги бўшлиқларни цементлайди ва заррачалар 
орасидаги боғланишларни мустаҳкамлайди. қудуқ чуқурлиги 15 м гача бўлиши 
мумкин. 
Фильтрация коэффициенти 2…80 м/сут ли қумли грунтларда икки 
қоришмали усул қўлланилади. Бунда олдин натрий силикат Na
2
O х nSiO
2

сўнгра хлор кальций тузлари СаСl тузлари қоришмаси юборилади. Бу иккала 
модда аралашмаси грунт бўшлиқларида тез қотувчан хусусиятга эга бўлган, 
қаттиқ модда гидрогел кислотасини nSiO

mH
2
O ҳосил қилади. Силикатлаш 
натижасида қумли грунт 1,5…5 МПа мустаҳкамликка эга бўлади. 
Намлиги кам бўлган чўкувчан лёссли грунтларни (фильтрация 
коэффициенти 0,1…2 м/сут) силикатлашда зичлиги 1,13 г/см
3
ли фақат суюқ 
шиша қоришмаси ишлатилади. Лёссли грунтлар қотирилгандан сўнг 1,6…2 
МПа мустаҳкамликка эга бўлади, чўкишлар содир бўлмайди ва сув ўтказмайди. 
Грунтларни қотириш радиуси грунтларнинг фильтрация коэффициенти 
ва қоришманинг ёпишқоқлигига боғлиқ бўлиб, йирик ва ўрта қумларда 1 м ва 
майда, чангсимон қумларда ва чўкувчан грунтларда 0,3…0,4 м бўлади. қотириш 
радиусини ошириш учун газли селикатлаш қўлланилади. қудуқларга 
туширилган мосламалар орқали кетма-кет суюқ шиша ва корбанат ангидрид 
гази юборилади. қотиш реакцияси 2…3 мин. ташкил этади. 
Электроқимёвий қотириш усули сувга тўйинган гилли грунтлардаги 
сувнинг электроосматик ҳаракатига асосланган. Маълумки, гилли грунт 
зарраларини кўп миқдордаги сув пардалари ўраб туради. Бу пардаларда доимо 
турли кимёвий жараёнлар юз бериб, табиий босимлар таъсирида гиллар аста-
секин юмшоқ ҳолатдан ярим қаттиқ, сўнгра қаттиқ ҳолатга ўзгариб туради. 
Агар гилли грунтга ўзгармас электр токи орқали таъсир этиш билан бир 
вақтда металлга эквивалент бўлган туз эритмали сув юборилса, юқоридаги
жараён жадаллашади. Унда мусбат кўрсаткичдан (анод) манфий (катод) томон 
сари сув ҳаракати бошланади. Шу билан бирга муаллақ ҳолатдаги майда 
зарраларнинг оқиб келиши натижасида мусбат ўтказгич атрофидаги сувнинг 


қуйқаланиш ҳолатини кузатиш мумкин. Бундай ҳолат сув пардаси қатламида 
моддалар ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, бу эса вақт ўтиши билан гилларнинг 
қотишига олиб келади. қотирилган грунтнинг сиқилишга мустаҳкамлиги 4МПа 
га бўлиши мумкин. 
Елимлаш усулида қудуқларга туширилган мослама орқали карбомид, 
фенолформальдегит ва таркибида қотирувчи моддалар бўлган турли хил 
синтетик елимлар аралашмаси юборилади. Улар қотиш натижасида грунт сув 
ўтказмайдиган, совуққа чидамли ва юқори мустаҳкамликка (бўлаклашда 1…5 
МПа) эга бўлади. Бу усул фильтрация коэффициенти 0,2…0,25 м/сут бўлган 
қуруқ ва сувга тўйинган, қум таркибида гилли зарарчалар 2% кўп бўлмаган 
қумоқ грунтларни қотириш учун қўлланилади. 
Битумлаш усули грунт сувлари ҳаракат тезлиги катта бўлганда (100м/сут 
ва ундан юқори) ва цементлаш усулидан фойдаланиш мумкин бўлмаган 
жойларда қўлланилади. Бунинг учун қазилма қудуқлар орқали грунт 
ғовакларига 200 
0
С атрофида қиздирилган битум махсус мосламалар ёрдамида 
юборилади. Бу мосламалар, қозондан, насосдан, узатувчи қувурдан ва 
инъектордан ташкил топади. 
Сунъий мумлар (смолалар) ёрдамида асосан қумли ва лёссли грунтлар 
қотирилади. ҳозирги даврда корбамид ва фурфурол каби мум турлари 
қурилишда кенг қўлланилади. Улар сувда яхши эрийди. 
Грунтга юборишдан олдин мумлар сув билан аралаштирилади, натижада 
уларнинг ёпишқоқлиги камайиб, грунт ғовакларига кириб бориш хусусияти 
ошади. Грунтга юборилган мумнинг қотиш жараёнини тезлаштириш учун туз 
кислотасининг 2…5% қоришмасидан фойдаланилади. 
Бўш грунтларни иссиқлик таъсирида қотириш ўта чўкувчан лёссли ва 
серғовак қумли гилли грунтларда қўлланилиши мумкин. Иссиқлик таъсирида 
қотиришнинг икки хил усули кенг ишлатилади. Биринчиси иссиқ газдан 
фойдаланишга асосланган бўлиб, бунда олдиндан қазилган чуқурларга 
600…800
0
С атрофида иссиқ ҳаво юборилади. 
Иккинчи усул бўйича қотиришда, олдиндан ковланган чуқурларга газга 
айланувчи суюқ ёки қаттиқ ҳолдаги ёқилғи туширилади. Ёниш вақтида ҳосил 
бўладиган 1000
0
С атрофидаги иссиқлик ҳарорати грунт зарарчаларининг ўзаро 
мустаҳкам боғланишига олиб келади. Ёниш жараёни 5 … 10 кун давом этиб, 
1,5…2,5 м атрофидаги грунт атрофини қамрайди. Шундан сўнг, ҳосил бўлган 
чуқурлик шиббаланган грунт билан тўлдирилади. 

Download 427,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish