Синов саволлари:
1. Гидрометрик створ деганда нимани тушунасиз?
2. Створнинг ўрнини белгилашда қандай усулдан фойдаланилади?
3. қалқима усулида гидрометрик створ ўрни қандай белгиланади?
4. Гидрометрик паррак усулида бажариладиган ишлар таркибини айтиб беринг.
5. Жуковский усули ёрдамида гидрометрик створ ўрни қандай аниқланади?
1.4.3. Гидрометрик паррак ёрдамида аниқланган тезлик
асосида сув сарфини ҳисоблаш
Дарёларда гидрометрик створлар қурилгандан сўнг уларда сув сарфини ўлчаш ишлари олиб борилади. Ушбу мавзуда сув сарфини ўлчаш, унда қўлланиладиган усуллар, бажариладиган ишлар таркиби ва гидрометрик паррак ёрдамида ўлчанган тезлик асосида сув сарфини ҳисоблаш усуллари ёритилади.
Гидрометрик парраклар ёрдамида сув сарфини ўлчаш вақтида қуйидаги усулларни қўллаш мумкин: нуқтали усул; кўп вортушкали усул; интограцион усул.
Нуқтали усул қўлланганда дастлаб жонли космада чуқурликлар ўлчанади. Сўнг гидрометрик паррак ёрдамида улардаги маълум нуқталарда тозликлар ўлчанади. Ҳар икки турдаги ўлчашлар асосида сув сарфи (Q) нинг қиймати аниқланади.
Кўп вортушкали усулдан йирик дарёларда фойдаланилади. Бундан асосий мақсад ўлчаш ишларини тозлаштиришдир. Аниқроқ қилиб айтганда бу усулда тезликлар бир вақтнинг ўзида бир ночта гидрометрик парраклар ёрдамида ўлчанади.
Интограцион усулнинг моҳияти олдинги мавзуларда баён этилган. Þқорида қайд этилган усуллардан энг кўп қўлланиладигани нуқта усулидир. Бу усул яна 3 турга бўлинади: тўла усул, асосий усул, қисқартирилган усул.
Тўла усулни янги ташкил этилган гидрометрик створларда 2-3 йил давомида узлуксиз кўллаш лозим. Шу муддатдан койин сув сарфини асосий усул ёки қисқартирилган усулда аниқлаш мумкин.
Тўла усулдан асосий усулга ўтишдан олдин уларнинг натижалари ўзаро солишиирилади. Бунда хатолик 5 % дан ортиб котмаслиги корак. Асосий усулда тозлик бир ёки икки нуқтада ўлчанади.
Сув сарфини ҳисоблашнинг қуйидаги 3 та асосий усули мавжуд:
1) аналитик усул;
2) графоаналитик усул (элементар сарфлар усули).
Булардан энг оддийси ва амалиётда кўп қўлланиладигани аналитик усулдир. Графоаналитик усул билан ишлаш анча мураккаб ва кўп вақтни талаб этади. Локин бу усул сув сарфини аниқ ҳисоблашга имкон боради.
Аналитик усулда сув сарфи қўйидаги ифода ёрдамида ҳисобланади:
, (1.60)
бу орда: V1, V2,...,Vn-вертикаллардаги ўртача тозликлар; W1, W2,.., Wn-тозлик вертикаллари орасидаги майдончалар; К-биринчи ва охирги тозлик вертикалларидан қирғоққа қараб тозликларнинг камайишини эътиборга олувчи коэффицион. Қирғоқнинг шаклига қараб у қуйидаги қийматларга эга бўлади:
1) қирғоқда чуқурлик 0 га тенг, К = 0,7;
2) қирғоқ тик, К= 0,8;
3) қирғоқ тик ва текис бўлса, К = 0,9;
4) агар гидрометрик створ ўрнатилган дарёнинг кўндаланг қирқимида ўлик фазо (сув оқмайдиган қисм) мавжуд бўлса, у ҳолда К = 0,5 доб қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |