Гидрогеология фанининг мақсади ва вазифаси



Download 100,85 Kb.
bet1/8
Sana23.02.2022
Hajmi100,85 Kb.
#147555
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
gidrogeologiya mustaqil


Гидрогеология фанининг мақсади ва вазифаси
Режа ;

  • Гидрогеология фани .

  • Умумий гидрогеология .

  • Амалий гидрогеология



Гидрогеология фани. Гидрогеология сўзи «гидро»-сув, «гео»-ер, «логос»-фан таълимот яъни ер ости сувлари тўғрисидаги фан бўлиб, ер қобиғи қатлам жинслари ковакларидаги, ёриқларидаги, турли шакл ва катталикдаги карст бўшлиқларидаги ер ости сувларининг пайдо бўлиши, ўзгариб туриши, ётиш, жойлашиш холатларини, харакат қилиш, сарфланиш қонуниятларини, кимёвий таркибини, физик хосса ва хусусиятларини, халқ хўжалигида фойдаланиш йўлларини ўрганади. «Гидрогеология» атамаси илм-фан сохасига 1802 йили Ж.Б.Ломарк томонидан киритилган. Олимларнинг аниқлашларича, ернинг устки қобиғи қатламларидан тортиб мантиягача бўлган қалинликдаги тоғ жинслари ковак ва ёриқларида 1300 млн, км3 га яқин сув борлиги аниқланган. Демак, бу сувни дунё океани сувлари миқдорига тенг деса бўлади (1-жадвал). қуруқликда яшовчи ҳайвонлар организимининг 60%, денгизда яшовчи мавжудодлар организимининг 99% гача бўлган қисмини сув ташкил қилади. Ўсимликларда ҳам бу қиймат 80% дан (бодиринг, памидор, нок, олма, картошка ва б.қ.) 95% оралиғида ўзгаради. Бу дегани-ер планетасидаги мавжуд ҳайвонлар ва ўсимликлар массасининг 80-95% миқдорига тенг бўлган сувнинг биосфера элементлари орқали доимо ҳаракатда эканлигидан ҳам далолат беради1.
М.И.Львовоичнинг маълумотларига кўра (1974), ер куррасида яшовчи одамларнинг ихтиёжлари учун ҳар йили 3300 км3, ҳар бир одам учун 1100 м3 миқдоридаги сув керак бўлади. Жумладан, ҳар бир га суғориладиган ер учун йилига 2000 м3 сув сарф бўлиши, 1 тонна дон етиштириш учун 1800 м3, 1 тонна пахта толаси етиштириш учун 7500 м3 сув кераклиги ҳам аниқланган. А.С.Хасановнинг маълумотига кўра ҳозир республикамизда 90 шаҳар, 120 район марказлари ер ости суви билан таъминланган. Бу мақсадлар учун 90 дан ортиқ маълум ўлчамдаги майдонларда ер ости сув кон заҳиралари аниқланган.

Download 100,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish