Гидрогеология фанининг мақсади ва вазифаси



Download 100,85 Kb.
bet4/8
Sana23.02.2022
Hajmi100,85 Kb.
#147555
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
gidrogeologiya mustaqil

Гидрогеоэкология. Ер ости сувларининг сифати, тозалигини сақлаш масалалари билан, уни ҳар хил химик, органик омиллар таъсири остида ўзгаришдан муҳофазалаш йўл-йўриқлари тамойиллари билан шуғулланади, керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқади.
Гидрогеология фани ўзини ўрганадиган объекти билан, амалий масалаларни ҳал этишда, яъни халқ хўжалик объектларини режалаш, жойлаштириш ва қуришда қўлланадиган усул ва услублари билан геология тизимига кирувчи фанлардан бири бўлган инженерлик геологияси фани билан жуда яқиндан муносабатда бўлганлигини ҳисобга олиб биз ўқувчиларни инженерлик геологияси фанининг энг асосий тармоқлари ва уларнинг вазифалари билан ҳам қисқача таништиришни лозим топдик.
Инженерлик геологияси фани. Бу фан ер қобиғи қатламлари-литосферанинг энг юқориги одамзот яшайдиган ва фаолият кўрсатадиган қисмини кўрилиш нуқтаи назаридан, яъни у ёки бу иморат ва иншоат қуриладиган ҳудуднинг инженер-геологик шароитни (геологик, ер усти сатх тузилиши, мавжуд ер ости сувлари, уларнинг таркиби, хосса ва ҳусусиятлари, тоғ жинсларини таркиби, хосса ва ҳусусиятлари, геологик ва техноген жараён ва ходисаларини2) вужудга келиш, ривожланиш, ўзгариш қонуниятларини ўрганади, кракли илмий ва амалий хулосалар чиқаради.
Бу фаннинг асосий вазифаси ана шу ер қобиғи қатламларида узоқ геологик даврлар мобайнида юз берган ва ҳозирги вақтда юз бераётган табиий геологик ва табиий бўлмаган инженер-геологик (техноген) жараён ва ходисаларни ўрганиш. Бу жараён ва ҳодисаларни бундан кейинги даврларда, яъни шу худудда у ёки бу иншоат қурилиб битказилгандан, ишга туширилгандан кейин юз берадиган ҳодисаларнинг қай даражада содир бўлишини олдиндан айтиб беришдан, керакли чора-тадбирлар белгилашдан иборат.
Ҳар қандай иншоат, яъни саноат, кишилар яшайдиган бинолардан тортиб темир йўл, автомабил трассалари, гидротехник иншоатлар, тўғонлар, ясув омборлари, кўприклар аэродромлар қурилиши керак бўлган жой олдиндан ўрганилади. Геологик, геоморфолагик тузилиши, гидрогеологик, тектоник шароити тўғрисида мавжуд маълумотлар тўпланади ва ҳар тамонлама тахлил қилинади. Шундан кейингина у ёки бу майдонда у ёки бу типдаги иншоат қуриш мумкин деган тахминий кўрсатма берилади. Сўнгра ана шу тахминан мўлжалланган жойда кенг кўламдаги инженер-геологик текшириш ишлари бошлаб юборилади. Аввалги тахмин қилинган хулосалар текширилади ва ана шу тахминий хулосалар текшириш натижалари билан тасдиқланган жойда иморат ва иншоат қуриш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисида ягона хақиқий кўрсатма берилади. Агар қурилиш ишлари бошлаб юборилса, ана шу ҳудудда доимий (стационар) кузатиш, текшириш ишлари олиб борилаверади. Чунки ҳар қандай иншоат ҳад кўтарган жойнинг аввалги табиий ҳолати шу иншоат қад кўтариш жараёнида ва қурилиб бўлгандан кейин у ёки бу даражада ўзгаради. Кўпинча ер ости сув сатхининг кўтарилишиша, чўкиш ҳодисасининг содир бўлишига ва ривожланишига, тоғ жинс қатламларининг ўпирилишига, ёрилишига, сурилишига, қулашига ёки сув омборлари қурилаётган бўлса, ер ости бўшлиқлари, жинс коваклари бўйлабсизиб сингиб кетиши каби ҳодисалар юз бериши мумкин. Тарихда бундай ҳодисалар бўлганлиги тўғрисида жуда кўп маълумотлар мавжуд. Масалан, Америкадаги хеле-Бар, Испаниядаги Мария-Кристина, Монте-Хаки, Франциядаги сен Гилмеле-Дизер каби йирик тўғонлар ишдан чиққан ёки бутунлай вайрон бўлиб кетган.
Шундай қилиб, Инженерлик геологияси фанининг ўрганиш объекти ниҳоятда кенг. Текшириш ишларини олиб боришда геология, тектоника, гидргеология, геофизика, геоморфология, химия, физика ва математика фанларининг усул ва услубларидан кенг фойдаланади.
Инженерлик геологияси фани ўзининг ечадиган масалаларига ва вазифаларига қараб қуйдаги тармоқларга бўлинади: регионал инженарлик геологияси, инженерлик геодинамикаси, грунтшунослик, шаҳарлар инженерлик геологияси, қазилма конлар инженерлик геологияси, лессшунослик, инженерлик сейсмалогияси, инженерлик геологияси ва б.қ.

Download 100,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish