биргаликда олиб
борилиши
қуйидаги имкониятларни беради:
Биринчидан, инструментал ўлчаш ишлари учун участкани тўғри танлаш;
Иккинчидан, олинган маълумотлар бўйича ўлчаш ишлари олиб борилган
участкадаги жараёнларни ўрганиш ва шунга ўхшаган бошқа участкалардан олинган
маълумотларни солиштириш йўли орқали инструментал кузатишлар натижаларини
сифатини баҳолаш;
Учинчидан,
инструментал
ўлчаш
ишлари
натижасида
олинган
натижаларнинг қўлланилиш соҳасини кенгайтириш (ўхшаш майдонларда).
Тўртинчидан аналитик (таҳлилий) усул билан ечиладиган масалаларни тўғри
шакллантириш учун ҳам кўз билан кузатишлардан олинган маълумотларни ўрни ўта
мухимдир.
Эксплуатация қилинаётган лаҳимларнинг ҳолатини башоратлашда (баҳолашда) кўз
билан кузатишларни самарали ва мустақил усул сифатида қараш лозим. Шунинг учун
бундай баҳолаш ишларини ўта қисқа муддатда бажаришга тўғри келади, инструментал
тадқиқотларни ва ўлчаш ишларини ўтказишга эса фурсат бўлмайди ва айрим ҳолларда кон
ишларнинг хавфсизлиги ҳам таьминланмайди.
Лекин кўз билан усулларни тадқиқотнинг асосий усули сифатида қўлланилишида, бу
усулнинг оддий кўрингалигига қарамасдан, юқори даражадаги маҳоратни (тажрибани) ва
асосий содир бўлаётган жараёнларнинг механизми ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишликни
талаб қилади.
Қўйилган масалаларни бажариш учун, аввало бўшлиқларнинг паспоризацияси
амалга оширилиши керак. Бунинг учун геологик – маркшейдерлик хужжатлар асосида
махсус жадваллар тузилади. Бу жадвалларда қазиб олинган қатламнинг геологик
параметрлари, қазиб олиш муддати, қазиб олинган лаҳимларнинг ўлчамлари, уларнинг
ўзига хос хусусиятлари (қазиб олинган қўшни участкалар билан боғлиқлиги бор – йўқлиги,
кон ишларида қўлланилган тизимнинг тури, қазиб олинган бўшлиқларда тоғ
жинсларининг, мустаҳкамлагич ва целикларнинг мавжудлиги, қопловчи қатламнинг
қалинлиги, ер юзасинининг тавсифи ва бошқалар) ҳақида маьлумотлар келтирилади.
Бу маълумотларнинг таҳлили натижасида лаҳимларни кўз билан текшириш учун
участкалар белгилаб олинади. Шу билан бирга аномал участкалар, ноқулай кон – геологик
шароити, масалан кўпроқ геологик бузилиши содир бўлаётган, дарзлиги билан ажралиб
турувчи, тоғ жинсларининг заиф контактлари мавжуд ва тоғ жинсларининг заифлашган
участкалари танлаб олинади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб кўз билан текшириш учун қазиб олинаган
лаҳимларнинг узунлиги, чуқурлашиши ва ер юзасидан унча катта бўлмаган чуқурликдаги
ва аксинча, коннинг энг катта чуқурликдаги қазиш ишлари қатламларининг қалинлиги
бўйича энг катта ўлчамларини қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
Масалага бундай ёндашишда натижалар мустаҳкамликнинг максимал умумлашган
қийматига эга ва маьлум “захира коэффициенти” билан бошқа нисбатан қулай шароитларга
эга участкаларда қўлланиши мумкин.
Скаль жинсли массив шароитида тоғ жинсларининг мустаҳкамлигини йўқотиши
(сусайиши) жараёнининг асосий хусусияти бу тоғ жинслари деформацияланишидаги
бузулишларнинг таъсири ва бунинг натижасида лаҳим атрофида “заифлашган зона” (зона
обрушения) нинг ҳосил бўлишидир.
Штангали мустаҳкамлагич ҳолати бўйича лаҳим шипининг мустаҳкамлик
даражасини баҳолаш жуда осон, бунда қулаган ва тушган қатламлар штанга бўйича очилиб
қолади ва очилиш даражасига қараб чўкиш ўлчашлари ҳақида етарли хулосаларни
чиқариш мумкин. 4.3 чизмада мисол тариқасида кондаги қазиб олиш камераси шипининг
фотосуратлари келтирилган.
4.3. Чизма.
Шунингдек, лахимларнинг шипида ва деворларидаги хавфли деформацияланиш
жараёнлари ҳақида қуйма – бетон мустахкамлагич ҳолати бўйича эса баҳолаш мумкин,
унинг юзасида етарли даражада силлиқ ва кичик дарзликларни аниқлаш қийинчилик
туғдирмайди.
Кўз билан текшириш вақтида асосий эьтиборни, лаҳимларнинг уланиш холатига
ҳамда блок ичи ва камералараро целикларга қаратиш лозим, чунки массивнинг айнан шу
участкаларида кучланишнинг тўпланиши (концентрацияси) туфайли тоғ жинсларининг
бузилиши содир бўлади, шу нуқтаи назардан бу участкалар массив ҳолатининг ўзига хос
кўрсаткичлари индикатор сифатида қабул қилинади.
Агарда ўтказилган кўз билан текширишлар натижасида, бузилиш ҳолатлари
кўпинча катта дарзликларда содир бўлаётганни ва лаҳим мустаҳкамлигининг
сусайишининг чизиқли ўлчами 1 м бўлган қулашлар шаклида намоён бўлаётгани
аниқланса, унда бу участканинг кучланганлиги юқори даражада эмаслиги аниқланади.
Бундай кучланишлар мустаҳкамлик кўрсаткичи жудаям кичик бўлган ([τ]<10 кг/см
2
)
дарзликлар юзалари бўйича ёрилишларга олиб келади.
4.4. Чизма..
а
б
Қулашлар сонининг ортиши билан бир вақтда уларнинг чизиқли ўлчамларининг
камайиши массивда мавжуд кучланишларнинг таьсири ортганидан далолат беради, бунда
қулаш чегараларида дарзликларни тўлдирувчи минералларнинг излари сезилмай қолади,
қулаш чегаралари эса жуда ҳам нотекис юзалар кўринишида намоён бўлади.
Тоғ жинси массивининг кучланганлик ҳолати тавсифи ва хусусан унинг юқори
даражадаги кучланганлиги тўғрисида натижалар- кон босимининг пайдо бўлиши ҳақидаги
маьлумотларни беради: блокларни отбойка қилиш натижасидаги қулашлар, тоғ
жинсларининг отилиши, кон зарбаси ва х.к. Бундай маьлумотларни олдиндан олишнинг
ягона усули бу дастлабки геологик – маркшейдерлик хужжатларини кўздан кечириш
орқали аниқлашдан иборат.
Массивнинг юқори даражада кучланганлигини кон лаҳимларининг формаларини
ўзгаришидан билиш мумкин. Горизонтал кучланишлар вертикал кучланишларга нисбатан
баланд бўлса, лаҳимнинг шипи сводсимон кўринишда бўлади ва аксинча, агар вертикал
кучланиш горизонтал кучланишга нисбатан катта бўлса, лаҳимнинг ён деворларида катта
деформациялари (бузилишлар) содир бўлади.
Хулоса қилиб шуни таькидлаш лозимки, кўз билан кузатишлар кон корхонаси
ходимлари – кон усталари, назорат ходимлари томонидан уларнинг хизмат вазифаларини
бажариш вақтида олиб борилиши мумкин. Уларнинг массивда содир бўлаётган
жараёнларнинг моҳиятини қанчалик тасаввур қилишларидан тўғридан – тўғри улар олдида
турган масалаларнинг ечилиши, баьзан эса улар қўл остида ишлаётган кончиларнинг ҳаёт
хавфсизлигига боғлиқ.
Тоғ жинси массивининг кучланган – деформация-ланган ҳолатини ва уни вақт
ўтиши билан ўзгаришини тадқиқ қилишнинг бир нечта усуллари мавжуд. Амалиётда энг
кенг тарқалган усуллардан бири - босимдан холислантириш усули (метод разгрузки)
бўлиб ВНИИМИ инстиути томонидан яратилган.
4.5 расмда (а, б, в, г) бу усулни табиий шароитда, яьни шахта шароитида
қўллашнинг тартиби кўрсатилган.
4.5. Расм.
4.6 расмда шу усулни қўллаш натижасида бутун дунё конларида чуқурлашган сари
вертикал кучланишларнинг ўзгариши келтирилган.
4.6. Расм
4.7. Расмда қоплама жинслар қазиб олинганидан кейин массивнинг эластик қайта
тикланиши натижасидаги карьер борти ер юзасининг кўтарилиши.
4.7. Расм.
4.8. Расм. Ернинг ички тузилиши.
4.9. Расм. Чуқурлашган сари горизонтал тектоник ва вертикал кучланишлари нисбатининг
ўзгариши.
4.10. Расм. Ер шарининг сейсмик актив зоналари.
4.11. Расм. Жезқозғон кони массивининг кучланиш ҳолатининг дастлабки характери.
4.12. Расм. Жезқозғон кони майдонида табиий кучланишларнинг тарқалиши.
4.12. Расм. Турли конлардаги табиий горизонтал ва вертикал кучланишларнинг нисбати.
Назорат саволлари:
1. Геомеханикада тадқиқот объектларини тузиш қандай масалалаларни ечишга
имкон яратади ва бундай моделларни тузишдан асосий мақсад?
2. Асосий тузилишига кўра геомеханик моделлар неча турга бўлинади?
3. Моделларни тузишда неча ҳил усулдан фойдаланилади?
4. Табиий ўлчаш усулларининг синфланишига тўлиқ маълумот беринг.
1 – Орловск конида.
2 – Иртиш конида.
3 – Юбилейный конида.
10>
Do'stlaringiz bilan baham: |