Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси


Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш



Download 1,5 Mb.
bet66/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш. 1996 йил 27 декабрда Ўзбекистон Республикасида «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида» қонун қабул қилинди. Ундан мақсад атмосфера ҳавосини табиат комплексининг муҳим компоненти сифатида муҳофаза қилишдир. қонуннинг вазифаси атмосфера ҳавоси таркибини сақлаш, турли хил кимёвий, биологик, физик ва бошқа таъсирларнинг олдини олиш, давлат, юридик ва жисмоний шахсларнинг шу соҳадаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишдир. Атроф муҳитнинг экологик ҳолати ва ҳудудлар экологик мувозанатининг бузилиши кўп жиҳатдан атмосфера ҳавосининг таркибига ҳамда унинг турли ишлаб чиқариш чиқиндилари таъсиридаги салбий ўзгаришларга боғлиқдир. Бу ўзгаришлар сайёравий, регионал ва маҳаллий миқёсда рўй беради. Ўзбекистон ҳудудининг ўзига хос табиий хусусиятлари уни экологик хўжалик районларига ажратишга ва ҳар бир район ер усти атмосфера ҳавосининг ифлосланиш потенциалини аниқлашга имкон беради. Атмосфера ҳавосининг ифлосланишини бундай илмий башорат қилишда асосий шамолларнинг такрорланиши, қанча вақт сурункали эсиши, турбулентлик коэффициенти ва бошқа хил кўрсаткичлардан фойдаланилди. Республика ҳудудида ер юзасида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш потенциали (АҲИП) 2,4 дан 3,3 гача ўзгариши қайд қилинган (10 -жадвал)
10- жадвал

Табиий географик районлар бўйича

АҲИП

Устюрт

2,4–2,7

Қуйи Амударё

2,6–3,0

Қизилқум

2,7

Қуйи Зарафшон

2,7–3,0

Чирчиқ – Оҳангарон

3,0–3,3

Мирзачўл

2,7–3,3

Фарғона водийси

3,0–3,3

Самарқанд районида

2,7–3,3

Қашқадарё ҳавзасида

2,7–3,3

Сурхондарё ҳавзасида

2,7–3,3

Чирчиқ–Оҳангарон ва Фарғона районларида атмосфера ҳавоси ифлосланиш даражасининг катталигига сабаб бу ердаги ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари нисбатан ривожланганлиги, автотранспорт ҳаракатининг кўплиги, кончилик саноатининг салбий таъсири ва қишлоқ хўжалигида зарарли кимёвий моддалардан кўпроқ фойдаланишдадир.


Атроф муҳитнинг меъёридан ортиқча ифлосланиши, айниқса, йирик шаҳарлар учун хос. Ўзбекистонда ер усти атмосфера ҳавосининг ифлосланиши 1983 йилда энг юқори даражага етиб, сўнгги йилларда аҳвол бирманча яхшиланди. Саноат шаҳарларида ҳавони энг кўп ифлослантирувчи асосий моддалар олтингугурт II-оксиди, азот оксидидир. Атмосфера ҳавосини бузувчи бошқа омиллардан бири – автомобиль транспорти. Автотранспортни янги, экологик безарар ёқилғи турларига ўтказиш, тежамли двигателларга ўтиш, кўчалар чеккаларига дарахтлар экиш атроф муҳит ҳолатини яхшилашнинг муҳим масаласи бўлиб қолмоқда. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, қишлоқ жойларда атмосфера ҳавосини ифлословчи асосий омил қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган турли хил учувчан кимёвий моддалар бўлса, йирик шаҳарларда шаҳар транспортидир. Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланишида шаҳар транспортининг ҳиссаси 80%дан ортиқ. Саноат чиқиндилари нафақат атмосфера ҳавосини, балки сув, тупроқ, инсон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ҳам маълум даражада зарар етказмоқда. Кейинги йилларда атмосфера ҳавосининг тозалиги устидан назоратнинг кучайтирилиши, корхоналарда технология жараёнларининг такомиллаштирилиши, ҳаво тозалагич мосламалардан кўпроқ фойдаланиш, мутахассислар экологик онги ва масъулиятининг ошиши, «Экосан» халқаро экологик ва саломатлик жамғармасининг фаол саъй-ҳаракати натижасида ижобий силжишлар рўй бермоқда.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish