Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси


Таянч термин ва тушунчалар



Download 1,5 Mb.
bet14/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Таянч термин ва тушунчалар: мўътадил, субтропик минтақа, кенглик, субтропик ҳаво массалари, қуруқ совуқ ғарбий шамол, чала чўл, қуруқ дашт, шимолий кенглик, ғарбий чекка нуқта, шарқий чекка нуқта, шарқий узоқлик, географик узунлик, плато, географик-стратегик ярим орол, хомашё, потенциал заҳира, сиёсий ва иқтисодий харита, шарқ дарвозаси, рельеф, географик ўрни, материк, очиқ денгиз, типик континентал, оқимсиз ўлка, эрозия, базис, ботиқ, қир, адир, доимий қор ва музлик, горизонтал, табиий зона, яйлов, нивал минтақ, тектоник, зилзила, гидрографик берк ҳудуд.
Географик номлар: Амударё, Сирдарё, Шимолий Муз, Ҳинд, Атлантика, Тинч океанлари, Арктика, Украина, Қозоғистон, Туркманистон, Қоржантоғ, Угам тизма, Қир ғизистон, Писком, Чотқол тоғ тизмалари, Фарғона, Олой тоғ, Тожикистон, Қурама, Туркистон, Ҳисор тизмалари, Яқин Шарқ Осиё-Тинч океан минтақаси, Ҳиндистон ярим ороли, Сибир, Ўрта денгиз, Устюрт.


Савол ва топшириқлар:

1. Ўзбекистоннинг географик ўрни, чегаралари ҳқида маълумот беринг.


2. Ўзбекистон табиатининг ўзига хос хусусиятлари ҳқида гапириб беринг.
3. Ўзбекистон табиатига умумий тавсиф беринг.


ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИНИНГ ГЕОЛОГИК ТУЗИЛИШИ, ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРИ ВА СЕЙСМИКЛИГИ
4. . геологик Харита
Стратиграфияси ва литологияси. Ўзбекистоннинг геологик тузилиши жуда мураккаб, унинг ҳудудида протерозой эрасидан то тўртламчи давргача ҳосил бўлган чўкинди, магматик ва метаморфик тоғ жинслари мажмуи учрайди. Протерозой ва полеозой тоғ жинслари бурмаланган ва жуда кўп ёриқлар билан парчалаб юборилган. Тоғли ҳудудларда, қолдиқ тоғларда бу тоғ жинслари ер юзасига чиқади, Турон плитасининг текисликларида ва тоғлар орасидаги ботиқларда эса бу жинслар катта чуқурликларда ётади ва устини мезозой ва қайнозойнинг чўкинди тоғ жинслари қоплаган.
Протеразой ётқизиқлари Ўзбекистонда Писком тоғ тизмасида, Ҳисор тоғ тизмасининг жануби- ғарбий тармоқларида ва Марказий Қизилқумда борлиги аниқланган. Бу ётқизиқлар Писком тоғ тизмасида гнейслардан (350 м), Ҳисорда гнейслардан, кристаллашган сланецлардан, Марказий Қизилқумда асосан сланецлардан, гнейслардан, доломитлардан ташкил топган. Уларнинг қалинлиги 3000-3500 метрга боради.
Палеозой ётқизиқлари туркуми асосан антикли норийларнинг ядроларида тарқалган бўлиб, бу эрадаги ҳамма давр ётқизиқларидан ташкил топган.
Кембрий ётқизиқлари Туркистон тизмасининг ғарбий чеккасида, Писком дарёси ҳавзасида, Ҳисор тоғ олди ҳудудларида ва бошқа ерларда аниқланган бўлиб, кучли метаморфиклашган кремнийли сланецлардан, кристаллашган оҳактошлардан, аргиллитлардан, қумтошлардан, конгломератлардан ташкил топган. Улар қопламининг қалинлиги 4000 метргача боради.
Ордовик ётқизиқлари Туркистон, Зарафшон, Нурота, Зиёвуддин-Зирабулоқ тоғларида, Чотқол-Қураманинг шимолий тармоқларида аниқланган. Улар алевролитлардан, қумтошлардан, аргиллитлардан, кварцитлардан ва оҳактошлардан иборат бўлиб, қопламининг қалинлиги 400-700 метрни ташкил этади.
Силур ётқизиқлари палеозой гуруҳи ётқизиқлари ичида катта майдонни эгаллайди ва ётқизиқларининг ранг-баранглиги билан ажралиб туради. Улар, масалан, Чотқол-Қурама, Туркистон ва Ҳисор тоғ тизмаларида, шунингдек Нурота тоғларида алевролитлар, қумтошлар, сланецлар, оҳактошлар, доломитлар, мармарлар, конгломератларнинг аралашмасидан ташкил топган бўлиб, қатламининг қалинлиги 3000 метрга боради.
Девон даври ётқизиқлари Чотқол-Қурама, Зирбулоқ-Зиёвуддин, Марказий Қизилқум, Султонувайс тоғларида кенг тарқалган бўлиб, асосан карбонатли жинслар-доломит, оҳактош, мармар ва қаттиқ мергеллардан ташкил топган.Қатламининг қалинлиги 3500 метргача боради.
Тошкўмир даври ётқизиқларининг литологик таркиби жуда ҳам хилма-хил ва қопламининг қалинлиги 4500-5000м бўлиб, оҳактошлар, доломитлар, мергеллар, кремнийли сланецлар ва бошқа ётқизиқлардан иборат, улар қатламлари ўзаро алмашиниб туради. Баланд тоғли ҳудудларда тошкўмир даври ётқизиқлари оҳактошнинг қалин қатламларидан иборат. Унда бокситнинг юпқа қатламлари ва линзалари учрайди. Чотқол, Қурама, Туркистон ва Олой тизмаларида бу давр ётқизиқлари қалин бўлиб, 4500 метргача боради.
Пермь ётқизиқларининг Чотқол, Қурама, Ҳисор ва бошқа тоғ тизмаларида, шунингдек Сурхондарё ва Амударё ботиқларида тарқалганлиги аниқланган. Улар асосан конгломератлар, қумтошлар, алевролитлардан иборат бўлиб, ораларида оҳактошлар, порфирлар, туфларнинг қатламлари учрайди. Бу давр ётқизиқларининг умумий қалинлиги 500 метрдан 2500 метргача боради.
Ўзбекистонда мезозой эрасига мансуб қатламларда бу эранинг барча даврлари ётқизиқлари ажратилган.
Триас даври Жанубий Фарғонада, Ҳисорнинг жанубий тармоқларида, Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида аниқланган. Лекин бу қатламларнинг литологик тузилиши хилма-хил бўлиб, уларнинг асосини конгломератлар, қумтошлар, гиллар, алевролитлар ташкил этади, қатламларининг қалинлиги 250-280 метргача боради.
Юра даври ётқизиқлари Ҳисорнинг шимолий ёнбағрида ва жануби-ғарбий тармоқларида кўмир қатламларидан, Фарғона конгломератларидан, Қуйи Амударё ва Устюртда гилли-қумоқли, Ғарбий Ўзбекистонда аргелитлардан ташкил топган бўлиб, қалинлиги 100-300 метргача боради.
Бўр даври ётқизиқлари Ўзбекистоннинг деярли ҳамма ерида ажратилган ва уларнинг таркиби хилма-хилдир.
Кайнозой туркумига кирувчи палеоген, неоген ва тўртламчи давр ётқизиқлари Ўзбекистонда кенг тарқалган.
Палеоген ўз навбатида палеоцен, эоцен ва олигоцен ётқизиқларидан ташкил топган. Палеоцен ётқизиқлари қумтош, гил, алевролит, оҳактошлардан иборат, қалинлиги Устюртда 50 метргача боради. Ҳисор тизмасининг жануби-ғарбий тармоқларида эса қатламлари қалинлиги 160 метргача бориб, у оҳактошлар ва доломитлардан иборат.
Эоцен ётқизиқлари Устюртда, Қуйи Амударёда қумтош ва оҳактошлардан (қалинлиги 2-25м), Қизилқумда, Тошкент атрофида асосан гиллардан (1-30м), Фарғона водийсида гипслашган гиллардан ва қумлардан иборат.
Олигоцен ётқизиқлари эоценга нисбатан камроқ ҳудудларда аниқланган бўлиб, асосан гиллардан, қумтошлардан алевролитлардан иборат бўлиб, қалинлиги 10 дан 150 метргача етади.
Неоген ётқизиқлари Ўзбекистонда кенг тарқалган. Устюртда қумтошлар, гиллар, алевролитлар, қумлар, оҳактошлар ва мергеллардан иборат қатламлар ҳосил қилган. Қалинлиги 75 метргача боради. Қизилқумда неоген ётқизиқлари анча қалин (150 м) бўлиб, гиллардан иборат. Ҳисорнинг жануби-ғарбий тармоқларида, Фарғона водийсида унинг литологик таркиби хилма-хилдир.
Тўртламчи давр ётқизиқлари келиб чиқишига кўра асосан континентал аллювиал, аллювиал-пролювиал, пролювиал ва делювиал бўлиб, литологик тузилиши ва қатламининг қалинлиги турли жойда турлича. Аллювиал ётқизиқлар асосан йирик дарё водийларида кенг тарқалган бўлиб, конгломератлар, шағаллар ва қумлардан иборат, усти унча қалин бўлмаган лёссимон гил жинслари билан қопланган. Аллювиал-пролювиал ётқизиқлар тоғлар ва тоғ олди текисликларидаги дарё ва сой ёйилмаларида тарқалган ва конгломератлар, шағаллар ва лёссимон жинслардан ташкил топган. Пролювиал ётқизиқлар вақтинча оқар сув олиб келган майда шағаллар ва лёссимон жинслардан таркиб топган бўлиб, тоғ этакларида кенг тарқалган. Делювиал ётқизиқлар асосан чақиқ жинслардан, лёссимон гиллардан иборат бўлиб, тоғлар ён бағриларида, дарё водийларида тарқалган.
Ўзбекистон ҳудудидаги тўртламчи давр ётқизиқлари Ю.А.Скворцов, Ғ.А.Мовлонов ва бошқалар томонидан стратиграфик бўлиниш схемасига кўра 4та комплексга-Нанай, Тошкент, Мирзачўл, Сирдарё комплексларига ажратилган.
1.Нанай комплекси Q1-қуйи тўртламчи давр ётқизиқлари асосан катта харсанг тошлардан, шағаллардан, конгломератлардан ташкил топган бўлиб, устидан лёссимон жинслар билан қопланган. Нанай комплекси ётқизиқларининг қалинлиги ботиқларда 600 метргача боради.
2.Тошкент комплекси Q2-ўрта тўртламчи давр ётқизиқлари лёссимон жинслардан иборат бўлиб, унинг тубида шағал тошлар ётади. Умумий қалинлиги 350 метргача боради.
3.Мирзачўл комплекси Q3-юқори тўртламчи давр ётқизиқлари тоғ тизмаларида 20-30 м, текисликларда 40 метр ва ундан кўпроқ бўлиб, асосан лёссимон жинслардан таркиб топган, қатламида қум, майда шағал ва шағаллар учрайди. Бу қатлам туби шағаллардан таркиб топган.
4.Сирдарё комплекси Q4-ҳозирги давр ётқизиқлари тоғларда ҳам, текисликларда ҳам кенг тарқалган. Чотқол-Қурама тоғ массивида ва Ҳисорнинг жануби-ғарбий тармоқларида бу ётқизиқлар билан қайирдан ташқари қайр усти терассалари ҳам қопланган.
Бу ётқизиқлар таркибида харсантош-шағаллар кўпроқ бўлиб, улар уст томонидан қалинлиги 8-10 м дан 20-30 метргача бўлган қумлоқ ва қумоқлардан ташкил топган қатлам билан қопланган.
Геологлар Ўзбекистонда тўртламчи даврнинг юқорида келтирилган 4 та комплексга кирмаган, аниқланмаган ётқизиқларни ажратадилар. Улар ичида энг кенг тарқалгани, келиб чиқиши (генезиси) шамол билан боғлиқ бўлган қумли жинслардир. Улар Қизилқумда кенг тарқалган, қалинлиги 5-7 метрдан 12-20 метргача боради. Тўртламчи даврнинг комплексларга бўлинмаган ётқизиқларига Ўзбекистонда ботиқларнинг тубида ҳосил бўлган кўл-кимё ётқизиқлари ҳам киритилади. Уларнинг қалинлиги 24,5 метргача боради.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish