Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси


Ўзбекистон ҳудуди табиати ҳақидаги географик тасаввурларнинг XVIII асрда ва XIX асрнинг биринчи ярмида ривожланиши



Download 1,5 Mb.
bet7/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Ўзбекистон ҳудуди табиати ҳақидаги географик тасаввурларнинг XVIII асрда ва XIX асрнинг биринчи ярмида ривожланиши. Бу даврда ўлкадаги бир неча хонликлар ўртасидаги зиддиятлар ҳатто урушлар, дин аҳилларининг илмий-маданий ҳаётга салбий таъсири, қадимги карвон йўллари мавқеининг анча пасайиб кетиши натижасида умумий иқтисодий, ижтимоий тангликнинг юзага келиши Ўзбекистон ҳудудида бошқа фанлар қатори географиянинг ҳам инқирозга юз тутишига сабаб бўлди. Феодализм таъқиби остида кўплаб фан, маданият аҳиллари ўз ватанларини ташлаб кетишга ёки оғир шароитда яшаб, ижод этишга мажбур бўлдилар. Бу даврда маҳаллий олимлар томонидан махсус географик асарлар деярли яратилмади.
XVIII асарда русларнинг географик тадқиқотлари кўлами тобора кенгая бориб, Ўзбекистон ҳудудини ҳам қамраб олабошлади. Россия ўлкамизда ўз иқтисодий мавқеини оширишга интилди, хонликлар билан савдо-сотиқ ва дипломатия алоқаларини олиб борди, ўлкамиз орқали Хитой ва Ҳиндистонга ўтадиган қадимги савдо йўлини тиклашга уринди. Натижада Ўзбекистон ҳудудига экспедициялар уюштирилди, географик тадқиқотлар олиб борилди. Ўзбой, Устюрт, Қуйи Амударё табиати ҳақида, Хива ва Бухоро хонликлари географияси, тарихи ва этнографиясига оид маълумотлар тўпланди. Экспедицияларнинг асосан дипломатия, ҳарбий ва савдо мақсадларида ўтказилганлиги ва улар таркибида табиатшуносларнинг ҳам иштирок этганлиги учун ўлка табиати ҳақидаги илмий географик маълумотлар кам тўпланган.
XIX аср бошларидан Ўзбекистон ҳудудига кўплаб экспедициялар уюштирилди. Уларда тадқиқотлар мутахассислар тамонидан анча мукаммал ва чуқур олиб борилди. Экспедиция материаллари асосида И.В.Ханниковичнинг «Описание Бухарского ханства» (1843) Г.И. Данилевскийнинг «Описание Хивинского ханства» (1851)асарлари, А.И. Бутаковнинг Орол денгизи харитаси юзага келди.Бу асарларда хонликлар ҳудудининг иқлими, рельефи, гидрографияси, аҳолиси, хўжалиги анча батафсил баён этилган.
XVIII аср ва XIX асрнинг биринчи ярмида Хива ва Бухоро хонликлари билан дипломатик ҳамда савдо алоқаларини йўлга қўйиш, сўнгра уни Россия империяси таъсирига тортиш мақсадида ўнлаб экспедиция ва элчилар сафари уюштирилди.
ХIX асрнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Англиянинг ҳам диққат марказида бўлган. У Россия билан рақобатда бўлиб, Ўрта Осиёга тезроқ кириб келиш ва уни аста-секин эгаллаш пайига тушиб, ўлкамизга ўз жосусларини, сайёҳларини юборган. Улар Бухорода, Хивада бўлишган; Амударё ҳавзасини ўрганганлар, ўзлари бўлган ерларнинг топографияси, аҳолиси, хўжалиги билан қизиққанлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, XVIII аср ва XIX асрнинг биринчи ярмида умумий ижтимоий-иқтисодий тангликка қарамасдан ўлка табиати, аҳолиси хўжалиги ҳақида географик ва харитаграфик маълумот тўпланди. Бу даврни мустамлакачилик мақсадида географик маълумотларни тўплаш, табиатни тасвирлаш босқичидан иборат бўлган деб баҳолаш мумкин.



Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish