Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси


Таянч термин ва тушунчалар



Download 1,5 Mb.
bet8/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Таянч термин ва тушунчалар. Этнография, экспедиция, қлим, рельеф, гидрография, аҳоли.


Географик номлар: Россия, Англия, Ўзбой, Устюрт, Қуйи Хива, Бухоро, Амударё ҳавзаси, Орол денгизи.


Сайёҳ олимлар: В.Ханникович, А.И. Бутаков.


Савол ва топшириқлар.



  1. XVIII асарда Ўзбекистон ҳудудига экспедициялар уюштирилиши натижасида қаерларнинг географияси, тарихи ва этнографиясига оид маълумотлар тўпланди?

  2. XIX аср бошларидан Ўзбекистон ҳудудига кўплаб экспедициялар уюштирилиши натижасида қандай географик асарлар яратилди?

  3. ХIX асрнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига уюштирилган экспедициялардан қандай мақсад кўзланган эди?



Географик тасаввурларнинг Ўзбекистон ҳудудида мустамлака даврида ривожланиши. (1850-1917 йй). XIX асрнинг ўрталарида Ўзбекистон ҳудудини географик жиҳатдан жадал ўрганиш бошланди. Чунки Чор Россия ўлкамиз ҳудудини босиб олиш мақсадини кўзлаб, бу ерга уюштирилган экспедицияларни рағбатлантириб турди. Ўлкани ҳар томонлама географик тадқиқ қилиш Чор Россиясининг мустамлакачилик сиёсатига бўйсиндирилган эди.

    1. йилларда Қўқон, Бухоро ва ниҳоят 1873 йилда Хива хонлигининг Россия томонидан босиб олиниши ўлка табиатини ва ресурсларини кенг қўлламда ўрганишга шароит яратди. Ўзбекситон ҳудудига кўплаб комплекс экспедициялар уюштирилди. Тошкентда «Ҳарбий топографик отряд» (1870й)Тошкент обсерваторияси, Ипакчилик мактаби, гимназиялар, Россия география жамиятининг Туркистон бўлими (1897) каби ташкилотлар пайдо бўла бошлади. Бу даврда ўлка географиясининг энг муҳим қонуниятлари аниқланди, табиий шароитига баҳо бериш, унинг табиий бойликларини излаб топиш, анча мукаммал географик, геологик, геоботаник хариталар тузиш, табиий фанларнинг турли соҳаларига оид аниқ маълумотлар тўплаш, топографик план олиш юзасидан катта ишлар қилинди. Бунда П.П.Семёнов-Тяншанский, А.П.Федченко, Н.А.Северцев, И.В.Мушкетов, В.А. Обручев, Н.И. Андрусов, Н.А. Зарудний, Л.С. Берг, А.Ф. Миддендорф, В.Ф. Ошанин, А.Н. Краснов, И.Г. Боршчов ва бошқа олимлар иштирок этдилар ва кўплаб илмий географик кашфиётлар, умумлашмалар юзага келди.

И.В.Мушкетов Туркистонни берк ҳавзасидан иборат ўзига хос табиий ўлка эканлигини, унинг табиий чегараларини белгилаб, уларни асослаб берди ва ўлканинг орографик схемасини яратди. Н.А. Северцов ўз изланишлари асосида Ўрта Осиёнинг ҳар хил тоғли районлари ўзига хос баландлик минтақаларига эга эканлигини исбот қилди.
XX аср бошларида ерлардан унумли фойдаланиш, янги ерлар очиш, қўшимча ишчи кучларни жалб қилиш мақсадида Россия Ўзбекистон ҳудудига янги экспедициялар жўнатди. Тошкентда ҳар хил ташкилотлар, Андижонда, Мирзачўлда қишлоқ хўжалиги тажриба станциялари, «Гидрометрик бўлинма» ва бошқалар тузилди. Россия деҳқончилик вазирлигида тузилган «Аҳолини кўчириш» ва «Ерлар ҳолатини яхшилаш» бошқармалари Ўзбекистон ҳудудидаги аҳоли яшамайдиган бўш ерларни аниқлаш, уларнинг табиий шароитини ўрганиш ва уларга баҳо бериш ва ерларга Россиядан ерсиз деҳқонларни кўчириб олиб келиш мақсадида қатор экспедициялар уюштирдилар. 1911-1915 йилларда С.С.Неуструев раҳбарлигида Фарғона водийси, Н.А.Димо бошчилигида Мирзачўл, Қарши, Қуйи Амударё тупроқлари ўрганилди, Л.С.Берг «Орол денгизи экспедициясининг илмий натижалари» номли асарини ёзди. Бу даврда россиялик тадқиқотчилар олиб борган ишлари қанчалик катта натижаларга эришган бўлмасин, асосий мақсад Ўзбекистоннинг табиий бойликларидан метрополия манфатлари учун кўпроқ фойдаланишга, русларни кўпроқ кўчириб келиб, мустамлакачиликни янада мустаҳкамлашга қаратилган эди.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish