География ва табиий



Download 227,83 Kb.
bet20/24
Sana28.04.2022
Hajmi227,83 Kb.
#588567
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Диссертация охирги...........

Маҳсулот тури

Дон ва дуккакли дон экинлари

Картошка

Сабзавотлар

Озиқбоп полиз

Мевалар ва резаворлар

Узум

Гўшт (тирик вазнда)

Сут

Тухум

Асал

Қирқиб олинган жун

Пилла

2010 й.

608826.0

169516.0

861675.0

64938.0

358917.0

38158.0

91,868

540,930

226,879

407.0

1,847

3,317.3

2011 й.

618449.0

179943.0

952397.0

71190.0

396895.0

47061.0

98,046

598,373

242,904

447.0

1,955

3,317.6

2012 й.

646406.0

201173.0

1053862.0

79575.0

439458.0

52397.0

104,904

655,395

275,598

579.0

2,128

3,303.4

2013 й.

654519.0

231910.0

1166355.0

86066.0

467632.0

57262.0

112,473

712,615

317,663

702.0

2,135

3,353.3

2014 й.

669643.0

253782.0

1269336.0

92688.0

499947.0

63430.0

119,867

763,209

375,056

949.0

2,137

3,300.0

2015 й.

676986.0

278979.0

1368584.0

106171.0

530603.0

68597.0

126,118

822,156

473,611

1,203.0

2,137

3,297.8

2016 й.

680294.0

299044.0

1473944.0

117923.0

558732.0

76705.0

133,968

892,570

532,329

1,505.0

2,138

3,303.4

2017 й.

606498.0

303399.0

1478128.0

134767.0

568706.0

78849.0

135,613

899,236

573,770

1,074.7

2,106

2,110.1

2018 й.

593260.0

343904.0

1570917.0

139523.0

606053.0

71247.0

146,128

929,812

653,975

1,054.9

1,650

2,450.6

2019 й.

620073.0

369141.0

1596891.0

174178.0

633364.0

77630.0

151,589

953,645

682,529

1,132.3

1,701

3,059.8

2020 й.

646113.0

376107.0

1611054.0

169467.0

634048.0

76817.0

157,080

978,244

718,562

1,182.5

1,712

2,722.5

Вилоятда гўшт етиштиришга ҳам алоҳида урғу берилмоқда. Таҳлил қилинаётган сўнгги йилларда гўшт маҳсулоти 91,9 минг тоннадан 157,1 минг тоннага оширилди (170 %). Гўшт олинадиган барча чорвалар сони мунтазам оширилмоқда. Жумладан, йирик шохли қорамоллар 80,5 минг тоннадан 121,8 минг тоннага етказилди (150 %). Қўй ва эчкилар тирик вазнда 2010 йилда 8732 тонна бўлган бўлса, 2021 йилда 22843 тоннага етди, ёки 2,6 бараварга ошди. Парранда гўштини тайёрлаш эса 2010 йилга нисбатан деярли беш мартага кўпайди (2511 тоннадан 12343 тоннагача). Бошқа хил (от, туя, қуён ва бошқа) гўшт маҳсулотлари етиштириш эса сўнгги ўн йилликда 2 бараварга камайган (97 тоннадан 50 тоннага тушди). Ваҳоланки 2012 йилда 145 тоннага етган эди. Чўчқа гўшти етиштириш фақат 2011йилда амалган оширилган (10 т.). Вилоятда сўнгги йиллада асосан парранда гўшти кўп тайёрланмоқда, бунинг сабаби уни етиштиришдаги қулай шароитдир. Талабнинг ортиши туфайли яна қорамолчилик ва қўйчиликка эътибор кучайтирилмоқда.


Ўзбекистон ер юзидаги энг қадимги суғорма деҳқончилик маданияти ривожланган ҳудудларидан биридир. Археологик тадқиқотларнинг гувохлик беришича,
аҳоли эрамиздан аввалги 7-6-асрларда пахта, 3 минг йил олдин эса донли экинлар, полиз экинлари, буғдойчилик ва узумчилик, чорвачилик билан шуғулланган, суғориш ишлари амалга оширилган.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларидага қадар қишлоқ хўжалиги экстерсив асосида ривожланган ва типик қишлоқ хўжалиги(1913 йил иқтисодиётда қишлоқ хўжалигининг ҳиссаси 88%ни ташкил қилган) ҳудуди бўлган. Ўтган даврларда қишлоқ хўжалиги экстенсив ва интенсив усуллар асосида ривожланди.
Ерга хусусий мулкчилик бекор қилинди. қишлоқ хўжалигида йирик давлат (совхоз) ва коллектив (колхоз) хўжаликлари тузилди. Ўзбекистон бой ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат ресурслари негизида йирик қишлоқ хўжалиги минтақасига айланди. Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон «пахта мустақиллиги»ни таъминлаши оқибатида қишлоқ қўжалигида «пахта якка ҳокимлиги» қарор топди.
Натижада, ўтган асрнинг 80-йиллари охирида мамлакатдаги экин майдонларнинг 60%дан ортиқига пахта экилди. Илмий асосланган алмашлаб экишнинг издан чиқиши ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашувига, ҳаддан ташқари заҳарли химикатларнинг, турли минерал ўғитларнинг кўп қўлланилиши тупроқ унумдорлигига зарар йетказди.
Натижада, мамлакат аҳолисининг 61%дан ортиқи қишлоқларда яшаши, қишлоқлардаги ўн йиллар давомида йиқилиб ҳолган ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммолар маълум маънода мустақилликнинг дастлабки йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг ривожланиш хусусиятларига кўра, иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ривожланиш хусусиятига кўра,. Иқтисодиётда қишлоқ хўжалиги йетакчи тармоқ бўлиб қолмоқда.
Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 32,0% (2007й.), бандларнинг 1Ғ3 қисмидан (3млн.дан ортиқ) ва валюта тумушларининг 50% и қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарилиш ҳиссасига тўғри келади.
Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигида институционал ўзгаришлар асосида бозор муносабатларини шакллантириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш асосида кўп укладли иқтисодиётни, қишлоқда мулкдорлар синфини яратишдан ибораткенг кўлламли ишлар амалга оширилди ва қишлоқ хўжалигидаги туб ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг меъморий-ҳудудий асослари ва ташкилий-иқтисодий шакиллари ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ қилинди.
Андижон вилояти аҳолиси ҳалқи ўзига хос менталитетга эга бўлиб, уларнинг истеъмоли таркибига кирувчи озиқ-овқат маҳсулотларига кўра бир қатор анъаналарга эга. Жумладан, сабзавот маҳсулотларига эҳтиёж бир-мунча баланд қўшни вилоятларга нисбатан кўпроқ истеъмол қилинади. Ҳар 2-3 кунда барча оилаларда палов ейиш анъанадир. Сабзи, картошка, карам, пиёз, помидор, бодринг каби сабзавотлар нисбатан кўпроқ йейилади. Кузги-қишки мавсумда турп, шолғом, баҳорда редиска каби резаворлар истеъмоли даражаси ортади. Мевалардан олма, гилос, ёнғоқ кабилар деярли кундалик танаввулда мавжуд. Узум етиштиришда вилоятнинг, айниқса, Асака тумани боғбонлари катта тажрибага эга. Бироқ узум, анор, нокнинг истеъмол даражаси бошқа меваларга нисбатан камроқлигини кузатиш мумкин.
Вилоят ҳудудидаги деҳқон хўжаликларининг экин майдонлари таркиби бир-биридан фарқ қилади. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир туман ёки ҳудуд маълум бир турдаги маҳсулот йетиштириш учун ихтисослашган. Ихтисослашишнинг омиллари – бевосита шу жойда яшаётган аҳолининг менталитети, табиий-иқлим ва тупроқ шароити ҳамда бозор талаби билан изоҳланади.
Вилоятнинг Андижон, Асака, Олтинкўл каби Андижон шаҳрига яқин жойлашган туманларининг деҳқон хўжаликларида асосан эртаги сабзавотлар, резавор ва картошка йетиштирилади. Андижон туманидаги деҳқон хўжаликларининг умумий экин майдонларининг ҳарийб 60 фоизи, Олтинкўл туманидаги деҳқон хўжаликларининг умумий экин майдонларининг 72 фоизига сабзавот экинлари экилади.
Вилоятда сув ресурсларининг аҳволи бошқа минтақаларга нисбатан бирмунча қулайроқдир. Вилоят ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё, Шахрихонсой, Андижонсой дарёлари, Катта Фарғона канали ўзанига жойлашган Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Пахтаобод, Избоскан каби туманларнинг деҳқон хўжаликларида асосан шоли, шу билан биргаликда бошқа донли экинлар, картошка кечки сабзавот ва бошқа маҳсулотлар йетиштирилади.
Озиқ-овқат бозорида таклифнинг шаклланишида қишлоқ хўжалигидаги сув ва ер ресурслари салоҳияти, агроиқлим шароити ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Суғориладиган ерлар майдонини келажакда кенгайтириш маълум даражада чекланганлигини эътиборга олган ҳолда, мавжуд ерлардан самарали фойдаланиш жуда муҳимдир.
Андижон вилояти туманларидаги ерларнинг асосий қисмини яхши сифатли ерлар ташкил қилади. Вилоятда асосан Улуғнор тумани ерлари паст сифатли ерлардан иборат бўлиб, сабаби унинг чўл зонасида жойлашганлигидадир. Шу ўринда, вилоятнинг Улуғнор, Бўз ва Балиқчи туманларида унумдорлиги паст ерларни асосан фермер хўжаликларига узоқ муддатли фойдаланиш асосида бириктириб бериш, экинлар таркибини тўғри жойлаштириш ва алмашлаб экиш тартибини тўғри ташкил этиш керак.
Шунингдек, ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун қуйидаги чора тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
фермер хўжаликларига ажратиб берилаётган ерлардан фойдаланишда, экинлар таркибини танлашда қонунчиликда кўзда тутилган эркинликларни тўлиқ таъминлаш; ердан фойдаланиш самарадорлигини оширганлиги ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаганлиги учун фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини ошириш;
ердан ижара асосида фойдаланиш усулини такомиллаштириш;
ердан фойдаланиш маданиятини ошириш, фаннинг ишлаб чиқариш билан узвий алоқаларини тиклаш ва ривожлантириш, қишлоқ меҳнаткашларига ҳудудий ва касбий таълим беришга доир кенг кўламли тадбирлар ўтказилиши зарур;
Қишлоқ хўжалиги экинларининг махсулдорлигини ўстираётган, ер ҳолатини яхшилаётган, уни ўзлаштиришда фаол қатнашадиган ҳамда ўзларининг шахсий заҳираларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга сарфлайдиган хўжаликларга катта иқтисодий имтиёзлар яратилиши лозим.
Тупроқ эрозиясига қарши ва мелиоратив тадбирларни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг саноатга асосланган энг замонавий технологиясини жорий этиш ҳисобига деҳқончилик маданиятини, тупроқ унумдорлигини ошириш.
Андижон вилояти иқлимий хусусиятлари унинг географик жойлашиши ҳолатидан келиб чиқади (бу Фарғона ва Наманган вилоятларига ҳам хосдир). Биринчидан, йирик ва баланд тоғ тизмалари орасида жойлашганлиги ва берк ҳолати совуқ ҳаво оқимларининг тўғридан-тўғри кириб келишига йўл қўймайди ҳамда нисбатан барқарор об-ҳавонинг шаклланишига олиб келган; иккинчидан қурғоқчил минтақага жойлашганлиги; учинчидан йирик сув манбалари – океан ва денгизлардан Узоқдалиги; тўртинчидан, шаклланган рельеф хусусиятлари Марказий Осиё иқлимига хос бўлган қурғоқчилик, мўл-кўл иссиқлик ва ёруқлик вилоятда тўла ўз ифодасини топган.
Вегетация даври адир минтақасида 220-280 кун. Ёғин миқдори текислик минтақасида нисбатан юқори бўлиб, 200-300 мм дан иборат. Тоғ олди ва тоғлик минтақада ҳаво ҳароратининг бир мунча пастлиги билан ажралиб туради.
Тоғ олди минтақасидаги ўрмонлар, ғоят унумдор табиий яйловлар чорвачиликда ёзги яйлов сифатида фойдаланилади. Бу ўринда қўшни Қирғизистоннинг Ўш, Майлисой ва Жалолобод вилоятларидаги яйловлардан фойдаланишни йўлга қўйиш чорвачиликни ривожлантиришда маълум аҳамият касб этади.
Андижон вилоятидаги мавжуд табиий салоҳиятлардан самарали фойдаланиш асосида интенсив технологик жараёнларни қўллаш, экинларнинг таркибини Узоқ йилларга мўлжалланган оқилона вариантларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш асосида аҳолини озиқ-овқатга бўлган талабларини қондириш муаммосини ҳал қилиш учун имкониятлар мавжуддир.
Минтақавий озиқ-овқат бозорининг шаклланишида институционал ўзгаришларни амалга ошириш ва ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг аҳамияти жуда муҳим. Хусусий секторни янада ривожлантириш, фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини жадаллаштириш, тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашда катта ёрдам беради.
Бозорда асосан қуйидаги хўжалик юритувчи субъектлар фаоллик кўрсатишлари керак. Биринчидан, қишлоқ хўжалигидаги ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликлари озиқ-овқатнинг таклифини шакллантирадилар. Иккинчидан, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналари; учинчидан, бозор инфратузилмаси субъектлари маҳсулотларни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланадилар.
Бу субъектлар ичида энг муаммолиси бу ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини минтақада талаб даражасида ривожланмаганлигидир. Сақлаш омборлари, ташиш, савдо майдонларининг қувватлари йетарли эмас.
Андижон вилоятида жуда кўп кичик тадбиркорлар савдо корхоналари ва қишлоқ хўжалиги ўртасидаги муносабатлар орқали озиқ-овқат бозорида иштирок этмоқдалар. Уларнинг самарадорлиги жуда паст ва аҳолининг ўсиб бораётган талабларига жавоб бера олмайди.
Озиқ-овқат бозорини ташкил қилишда товар биржаларининг аҳамияти катта. Жумладан, улгуржи озиқ-овқат бозорини ривожлантириш ишлаб чиҳарувчи, сотувчи ва истеъмолчи ўртасидаги самарали бозор механизмини вужудга келтиради.
Шунингдек, вилоятда, минтақавий озиқ-овқат бозори субъектлари ассоциациясини ташкил қилиш максадга мувофиқ. Унинг мақсади аҳолини ўз вақтида озиқ-овқат товарлари билан таъминлаш, товарларни сақлаш ва сотишнинг илғор усулларини жорий қилиш, бозорларни чуқур ўрганиш, товар-ларни сертификатлаш, рекламани ташкил қилиш ва бошқалардан иборат.
Вилоятда озиқ-овқат бозорини янада ривожлантириш кўп жиҳатдан яна қуйидаги омилларга боғлиқ:
республика ҳукумати томонидан пул-кредит сиёсатини амалга ошириш, инфляцияни муқобил даражада ушлаб туриш;
инвестиция сиёсатида ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантиришга эътиборни кучайтириш;
солиқ ва бюджет сиёсатида маҳаллий бюджетларнинг аҳамиятини ошириш.
Юқорида кўрсатиб ўтилган омиллар ва иқтисодий шароитларни эътиборга олган ҳолда минтақавий озиқ-овқат бозорини ривожлантиришнинг турли сценарий ва вариантларини ишлаб чиқиш мумкин.
Андижон вилоятида унинг табиий-иқтисодий ва меҳнат салоҳияти ҳамда ўзига хос демографик хусусиятларни эътиборга олган ҳолда озиқ-овқат бозорини шакллантириш ва ривожлантириш қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилиши керак:
минтақада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва унинг ўзида қайта ишлашни ривожлантириш орқали сифатли озиқ-овқатлар билан ўзини ўзи таъминлаш;
ишлаб чиҳарилган озиқ-овқат товарлари савдосини ривожлантириш учун шарт-шароит яратишнинг ташкилий, иқтисодий ва ҳудудий асосларини такомиллаштириш ҳамда кенг қамровли инфратузилма объектларини ташкил этиш.
Бу чора-тадбирларни амалга ошириш вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим омил бўлиб хизмат қиладиган минтақа озиқ-овқат бозорининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлашда муҳим амалий аҳамиятга эгадир.
Минтақа ривожланишида қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиши ва қайта ишлашни миқдор ва сифат жиҳатдан юқори даражада бўлишига эришиш муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун эса, биринчидан, республика ва маҳаллий бюджетидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш саноатига мамлакат миллий даромадини шакллантиришдаги улушига мос ҳолда инвестициялар ҳажмини ошириш;

  • иккинчидан, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Узоқ муддатли сақлаш соҳасида сифат жиҳатидан янги технологияларни аниқловчи илмий-техникавий йўналишларни устувор ривожлантириш ва давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

  • учинчидан, чорвачилик, паррандачилик ва қайта ишлаш саноатида ишлаб чиқариш қувватларидан максимал фойдаланаётган ширкат, фермер, деҳқон хўжаликлари ёки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган турли мулк шаклидаги ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

  • тўртинчидан, гўшт ва сут маҳсулотларининг келажакдаги стратегик базасининг ривожланишини таъминловчи чорва наслчилигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

  • бешинчидан, ишлаб чиҳарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг (айниқса деҳқон хўжаликларида) товарлилиги даражасини ошириш, реализациянинг кўп каналли тизимини ривожлантириш ва мос инфтратузилмани шакллантириш ҳамда унинг фаолияти учун бозор тамойилларига мос ташкилий, ҳудудий ва иқтисодий асослар яратиш;

  • ва ниҳоят, олтинчидан, иқтисодиётнинг аграр секторида махсус кредит-молия тизимини ривожлантириш ва озиқ-овқат бозорига тижорат инвестицияларини жалб этишни кенг йўлга қўйиш зарур.

Озиқ-овқатларнинг миқдор жиҳатдан йетарлилиги имкониятини савдо тармоқларида аҳоли учун зарур миқдорда турли хилдаги маҳсулотларнинг мавжудлиги ҳамда барча тоифадаги истеъмолчиларга йетказиб бериш орқали кафолатлаш керак. Бунинг учун эса, авваламбор, ишлаб чиқаришнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, озиқ-овқат бозори субъектлари фаолиятини ривожлантириш ва ниҳоят, тўлақонли рақобат муҳитини яратиш зарур. Аҳолининг турли ижтимоий гуруқлари томонидан озиқ-овқат товарларини иқтисодий жиҳатдан ҳарид қилиш имкониятини, аҳоли харажатларидан озиқ-овқат учун сарфланадиган қисмининг улуши яқин келажакда 50 фоиздан ошмаслиги, келажакда эса 30-35% ни ташкил этиши учун даромадлар ва озиқ-овқат нархлари даражасининг мувозанатини ушлаб туриш воситасида кафолатланмоғи лозим.


Download 227,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish