География ва табиий


Фермер хўжаликларининг вилоят қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти



Download 227,83 Kb.
bet17/24
Sana28.04.2022
Hajmi227,83 Kb.
#588567
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
Диссертация охирги...........

Фермер хўжаликларининг вилоят қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти



Қишлоқ туманлари

Уларда ишлайдиган ходимлар сони, минг киши

Ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотида фермер хўжаликлари улуши, %

1

Андижон

5,1

34,3

2

Асака

7,8

30,8

3

Балиқчи

12,8

44,2

4

Булоқбоши

5,1

32,8

5

Бўз

4,1

44,0

6

Жалолқудуқ

6,7

33,2

7

Избоскан

10,9

31,5

8

Марҳамат

10,3

31,2

9

Олтинкўл

6,6

24,5

10

Пахтаобод

12,9

36,0

11

Улуғнор

4,5

47,6

12

Хўжаобод

3,3

29,9

13

Шаҳрихон

11,3

25,6

14

Қўрғонтепа

11,1

41,4




Вилоят бўйича

112,5

32,7

Жадвал Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилган.
Фермер хўжаликларининг иқтисодий кўрсаткичлари, яъни ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдаги улуши республикада 34,4 фоизни ташкил этмоқда. Бу жиҳатдан Сирдарѐ (40,6 %), Самарқанд (36,8 %) ва Қашқадарѐ (36,5 %) вилоятларининг кўрсаткичлари юқори бўлса, Навоий, Бухоро, Сурхондарѐ вилоятлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 70 фоизидан ортиғи деҳқон хўжаликларида яратилади. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда фермер хўжаликлари кўпроқ стратегик аҳамиятга эга бўлган деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришда етакчилик қилади. Масалан, 2015 йилда пахтанинг 99,1 фоизи, ғалланинг 79,2 фоизи, узум ва полизнинг ярмидан ортиғи улар томонидан ишлаб чиқарилган. Деҳқон хўжаликларининг улуши деҳқончилик тармоқларидан фақат картошка, сабзавот ва мевалар тайѐрлашда юқорироқ.
6- жадвал
Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришни ўсиш динамикаси (ўтган йилга нисбатан фоизда)




Барча тоифадаги хўжаликлар

Фермер
хўжаликлари


Барча тоифадаги хўжаликлар

Фермер
хўжаликлари


Барча тоифадаги хўжаликлар

Фермер
хўжаликлари


Жами

Деҳқончилик маҳсулотлари

Чорвачилик маҳсулотлари

2010

108,0

105,6

108,4

105,0

107,1

124,1

2011

108,9

113,0

109,2

112,9

108,3

115,4

2012

107,8

107,8

107,6

107,4

108,2

117,6

2013

107,1

105,5

106,5

105,3

108,1

109,3

2014

106,9

106,0

107,0

105,8

106,9

111,2

2015

106,3

103,5

105,9

103,2

107,1

109,4

2016

106,4

102,1

105,9

101,8

107,2

108,1

2017

99,9

91,5

99,4

91,1

101,0

100,2

2018

106,3

122,1

106,1

120,8

106,6

148,9

2019

103,0

107,9

102,9

107,2

103,0

118,0

2020 йил

101,1

99,8

100,2

99,4

103,0

105,5

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда фермер хўжалиги ҳам ўз ўрнига эга, бироқ унинг тадрижий ўзгаришига эътибор қаратадиган бўлсак бошқа соҳаларга нисбатан ўсиш юқори эмас. Сўнгги 10 йил таҳлил қилинганда фермер хўжалиги ишлаб чиқаришида энг юқори 2018 йилда кузатилган (122,1 %). Ундан бир йил олдин эса ўсиш минусга кетган эди, яъни 91,5 фоизга тенг бўлган. Мазкур ҳолат 2020 йилда ҳам такрорланиб, олдинги йилга нисбатан деярли ўзгариш бўлмаган (99,8). Бошқа тоифадаги хўжаликларнинг кўрсаткичларида унча катта фарқ кўзга ташланмайди. 2011 йилда ўсиш 108,9 фоизга тенг бўлган бўлса, 2017 йилда озроқ пасайиш бўлган (99,9).


Фермер хўжаликларининг улуши қишлоқ хўжалиги тармоқлари бўйича фарқ қилишини унинг ўзгариш динамикасида ҳам кузатиш мумкин. Жумладан, деҳқончилик маҳсулотларини етиштиришда ҳам 2018 йил жуда баракали бўлган (120,8 %). Бунинг сабаби ушбу йилда сув ресурслари нисбатан кўпроқ шаклланган ҳамда агроиқлимий шароит қишлоқ хўжалиги учун жуда қулай бўлган. Чунки чорвачилик маҳсулотлари ўсиши ҳам анча юқори бўлиб, 150 фоизга яқинлашган. Таҳлил қилинаётган вақт давомида асосан 2017 ва 2020 йилда пасайиш кузатилган бўлиб, бунга юқоридаги ҳолатнинг тескариси бўлганини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Деҳқончиликка нисбатан чорвачилик маҳсулотлари етиштиришда пасайиш кузатилмаган.
Чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда эса деҳқон хўжаликларининг устунлиги яққол кўзга ташланади. Ушбу хўжалик тоифаси ҳиссасига сутнинг 96,1, гўштнинг 95,1, жуннинг 82,8, қоракўл терисининг 67,6, тухумнинг 58,0 фоизи тўғри келади (2015 йил). Шунингдек, деҳқон хўжаликларида йирик шохли қорамоллар сонининг 93,4, қўй ва эчкиларнинг 79,2, чўчқаларнинг 76,6 ва паррандаларнинг 59,8 фоизи боқилади.
Юқорида таъкидланганидек, республикада 2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, жами 101 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари фаолият олиб борган. Мамлакат фермер хўжаликларининг ярмидан кўпроғи, аниқроғи 60,0 фоизи (60,7 мингга яқини) давлат буюртмаси асосида стратегик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, яъни пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган.
Деҳқончиликнинг энг етакчи тармоғи ҳисобланган пахтанинг 99,4 фоизи фермер хўжаликларида яратилмоқда. Бу хусусда вилоятлар бир-биридан кескин ажралиб турмайди, бироқ, географик фарқлар бироз сезиларли даражада. Масалан, агроиқтисодиѐти пахтачиликкка ихтисослашган Жиззах вилоятида “оқ олтин” етиштиришда фермер хўжаликларининг улуши – 100,0 %, қолган вилоятларда у 99,0 % ва ундан юқори. Фақатгина Хоразм вилоятида мазкур кўрсаткич нисбатан паст (98,9 %). Бу эса пахта етиштиришда қишлоқ хўжалик корхоналарининг улуши бироз кўплигидан далолат беради.
Деҳқончиликнинг иккинчи йирик тармоғи ғаллачиликда фермер хўжаликларининг улуши мамлакатда ўртача – 83,6 % (шолининг 82,4, маккажўхорининг 38,1 фоизи фермер хўжаликларига тўғри келади). Жиззах, Тошкент ва Сирдарѐ вилоятларида бу борада республика ўртача даражасидан юқори кўрсаткич шаклланган. Бир пайтнинг ўзида, Бухоро ва Хоразмда ушбу рақам 60 фоиз атрофида, қолган қисми деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилади. Айтиш мумкинки, айнан пахтачилик ва ғаллачилик маҳсулотлари етиштиришда ҳеч бир мулкчилик шакллари фермер хўжаликларига тенглаша олмайди ва уларнинг ривожланишини бугунги кунда фермерчиликсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида Қашқадарѐ вилояти пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик ва чорвачиликка ихтисослашганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Бу ерда мамлакат ялпи агроиқтисодиѐт маҳсулотларининг 10 фоизга яқини етиштирилади. Жумладан, унинг ҳиссасига жуннинг 20,0, ғалланинг 13,8, гўштнинг 13,0, пахтанинг 12,3 фоизи тўғри келган (2015 й.). Шунингдек, ушбу минтақа экин (16,8 %) ва суғориладиган (12,0 %) ерлар салмоғига кўра мамлакатда етакчи мавқени эгаллайди.
Фермер хўжаликларининг деҳқончиликдаги мавқеи тобора ортиб бормоқда. Агар 2005 йилда улар жами деҳқончилик маҳсулотларининг 41,6 фоизини етказиб берган, 2008 йилда бу улуш 57,6 ва 2010 йилда 60 фоизга яқинлашган. Фермер хўжаликлари асосан товар маҳсулотлар ишлаб чиқаради ва бу маҳсулотларнинг стратегик аҳамияти ҳам катта. Шу боис, бу хўжаликлар кўпроқ давлат буюртмаси асосида фаолият кўрсатишади. Бинобарин, фермер хўжаликларининг устувор вазифаси энг аввало мамлакатимиз дон мустақиллигини ва пахта хом ашёси экспортини таъминлашга қаратилган [44].
2020 йилда фермер хўжаликлари республикамизда етиштирилган доннинг 81,5 фоизини, пахтанинг 99,4 фоизини берган. Мулчиликнинг бу шаклини ҳиссаси полиз (50,4 %) ва узум (56,4 %) етиштиришда ҳам бироз юқори. Айни вақтда деҳқон хўжаликлари чорвачилик, сабзавот ва картошка етиштириш, полиз экинларида етакчилик қилади. Масалан, бу хўжаликлар республикада 2010 йилда етиштирилган гўштнинг 95,1, сутнинг 96,1, жуннинг 82,8, қоракўл терисининг 67,6 фоизини берган. Деҳқон хўжаликлари картошканинг 80-82, сабзавотни 64-65, меванинг 52-53, полиз маҳсулотларининг 49-50, узумнинг 43-44 фоизини таъминлайди. Фақат паррандачиликда, жумладан, тухум етиштиришда бу кўрсаткич озроқ – 58,0 % (фермер хўжаликлари 9,4 ва қишлоқ хўжалиги корхоналари 32,5 %; 2010 й.). Деҳқон хўжаликларида йирик шохли қорамоллар сонининг 93,4, қўй ва эчкиларнинг 79,2, чўчқаларнинг 76,6 ва паррандаларнинг 59,8 фоизи тўпланган.
Фермер ва деҳқон хўжаликлари географиясида ҳам маълум тафовутлар мавжуд. Бу фарқлар жойлар қишлоқ хўжалигининг ихтисослашуви, бу эса, ўз навбатида, табиий географик шароитидан келиб чиқади. Шу билан бирга, хўжаликларнинг у ёки бу турининг ривожланишига демографик вазият, яъни аҳоли сони, уларнинг зичлиги ва миллий таркиби ҳам маълум даражада таъсир кўрсатади [38].
Вилоятда фермер хўжаликларининг ташкил этилиши ва ривожланиши ўзига хос минтақавий хусусият касб этади. 2020 йилда бу ерда жами 6175 та фермер хўжаликлари бўлиб, уларга 224 минг гектар ер бириктирилган; ишлайдиган ходимлар сони 112,5 киши.
Маълумотларига кўра, ҳар бир фермерга ўртача 36,3 гектар ер тўғри келган ва 18,2 киши ишлаган. Энг катта ер майдони ёки нисбатан каттароқ фермер хўжалиги, энг аввало, янги ўзлаштирилган Улуғнор туманида кузатилади (53,1 га); ишчилар сони Шаҳрихон ва Асакада энг кўп (33,8 ва 33,2 киши). Асака, Бўз, Шаҳрихон, Избоскан туманларида ҳам бу кўрсаткичлар анча юқори. Майдони энг кичик фермер хўжаликлари ҳам (22,4 га), энг кам ходимлар сони ҳам Хўжаободда (7,9 киши) қайд этилади.
Таҳлил этилаётган йилда вилоят бўйича фермер хўжаликлари жами қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 32,7 фоизини берган. Қизиғи шундаки, янги ўзлаштирилган Улуғнор туманида фермер хўжалигининг иқтисодий самародорлиги энг юқори (47,6 %). Шунингдек, Балиқчи, Бўз, Қўрғонтепа туманларида ҳам бу кўрсаткичлар сезиларли 40 фоиздан кўп. Айни пайтда нисбатан паст кўрсаткичлар Шаҳрихон, Хўжаобод, Олтинкўл қишлоқ туманларида. Бундай тафовутлар қисман аҳоли зичлиги билан боғлиқ. Умуман олганда эса, вилоят қишлоқ иқтисодиётида деҳқон хўжаликларининг ўрни катта.



Download 227,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish