География ва табиий



Download 227,83 Kb.
bet11/24
Sana28.04.2022
Hajmi227,83 Kb.
#588567
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
Диссертация охирги...........

Инвестицион муҳит. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқ хўжалигида рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган юқори самарали технологияларни жорий этиш долзарб аҳамият касб этади. Бундай илғор технологияларни сотиб олишда қишлоқ хўжалигида фаолият олиб бораётган мулкчилик шакллари молиявий жиҳатдан заифлик қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айнан шундай вазиятда хўжаликларга хорижий ва ички инвестицияларни жалб қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш талаб этилади. Бинобарин, ерга ишлов берувчи, етиштирилган ҳосилни йиғиб олувчи, ташувчи тракторлар ҳамда маҳсулотни қайта ишловчи ва қадоқловчи машина-ускуналарни харид қилишда инвесторлар маблағларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Фан, техника ва технологиялар ютуқларини татбиқ этмасдан қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш мумкин эмас. Чунки, агроиқтисодиётда замонавий техника ва технологиялардан кенг фойдаланиш натижасида механизациялаш даражаси ошади, маҳсулот ишлаб чиқаришда қўл меҳнатидан фойдаланиш камаяди. Шунингдек, фан ва техниканинг ривожланиши экинларнинг янги, юқори ҳосилдор навлари ва гибридларини, чорва ҳайвонларининг маҳсулдор зотларини жорий этишга, экинларни ўстириш ва чорваларни боқишнинг илғор технологияларини қўллашга, уларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоялашнинг кимёвий ва биологик воситаларидан кенг фойдаланишга, мазкур соҳа бошқарувида янги шакл ва усулларини жорий этишга, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналар ўртасида ўзаро алоқалар самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Шунингдек, бу борада ирригация инфратузилмаси ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Транспорт иқтисодиётнинг “қон томири” ҳисобланса, ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги соҳасида ушбу вазифани ирригация инфратузилмаси бажаради. Жумладан, йирик сув объектлари, насос станциялари, тўғонлар, каналлар ва бошқа иншоотларни ўз ичига олган мазкур инфратузилмани барча ҳудудларда ҳам бир хил ташкил этишнинг имкони йўқ, бу эса, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг ривожланиши ва ихтисослашувига жиддий таъсир этади. Хусусан, мамлакатимизда ўтган асрда янги ерларни ўзлаштиришдан асосий мақсад пахта майдонларини кенгайтириш ҳисобланган ва ушбу ҳудудлар ирригация инфратузилмаси шу нуқтаи назардан барпо этилган. Мазкур жойларда бугунги кунда ҳам пахтачиликка йўналтирилган хўжаликлар фаолият олиб бормоқда. Шу билан бирга, ирригация иншоотларининг эскириши, ундан фойдаланишнинг ёмонлашиши, сув узатиш ва тақсимлаш тизимининг тартибзсизлиги билан боғлиқ қатор муаммоларнинг кескинлашуви ҳам етиштирилаётган экинлар ҳосилдорлигини пасайтириши билан бирга, улар таркибини сезиларли даражада ўзгартириши ҳам мумкин.
Юқорида санаб ўтилган шароитлар фермер хўжалиги тармоқларини ривожлантириш ва жойлаштиришга турлича таъсир этади. Бу, асосан, деҳқончиликда экин турлари, чорвачиликда чорва ҳайвонларининг турлари, ҳудудларнинг табиий ва иқтисодий географик хусусиятлари, ишлаб чиқаришни ташкил этиш тизимига боғлиқ равишда кечади. Таъкидлаш жоизки, ушбу омилларнинг баъзилари ҳал қилувчи, бошқалари тўлдириб борувчи кучга эга бўлиши мумкин. Умуман олганда, соҳани жойлаштириш ва ривожи учун юқорида зикр этилган омилларни ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш кўзланган натижаларга эришишга асосий замин бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг тараққий қилиб бориши билан, қўриқ ҳудудларни экин оборотига жалб қилиш, суғориб деҳқончилик қилинадиган экин майдонларининг ортиши, мавжуд дарёлар сув ресурсларининг катта қисмини суғорма деҳқончиликка жалб қилиш, деҳқончиликда кимёвий моддаларни кўп қўллаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини ёмонлашуви, шўрланиш даражасини ортиб бориши ноҳуш экологик вазиятнинг тобора кескинлаштириб юборади.

Download 227,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish