География ва табиий



Download 227,83 Kb.
bet10/24
Sana28.04.2022
Hajmi227,83 Kb.
#588567
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
Диссертация охирги...........

Транспортнинг барча турлари, транспорт воситалари, хусусан йўл тармоғи инфратузилмасининг (автомобиль ва темир йўллар) ривожланганлик даражаси қишлоқ хўжалиги тармоқларини оқилона жойлаштириш, ихтисослашувини чуқурлаштириш, етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш корхоналари ҳамда истеъмолчиларга тез ва сифатли етказиб беришда алоҳида ўринга эга. Бунда, асосан, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўллари жуда муҳим ҳисобланади. Чунки, бу йўллар аграр соҳада маҳсулот етиштирилётган дала майдонларига минерал ўғитлар олиб келишда ва етиштирилган ҳосилни керакли жойга етказишда айниқса зарурдир.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда халқаро йўллар ва махсус ихтисослашган транспорт турларининг аҳамияти катта. Бугунги кунда, транспорт уюшмалари томонидан замонавий совутиш курилмаларига эга бўлган махсус ихтисослашган машиналардан (рефрежиратор) фойдаланиш кенг йўлга қўйилмоқда. Бундай автоуловлар фермер хўжалиги маҳсулотларининг сифатини сақлаган ҳолда (мева, узум, сабзавот, полиз, сут кабилар) узоқ масофага олиб бориш имконини беради.
Юқорида келтирилган табиий ва иқтисодий географик шароитлар билан бирга, қишлоқ хўжалигининг ихтисослашуви, ривожланиши ва жойлашишига иқтисодий шароитлар, сиёсий омиллар, ирригация инфратузилмаси, илмий-техника тараққиёти ва, албатта, инвестиция муҳити ҳам ўз таъсирини ўтказади. Ушбу омилларни комплекс ўрганиш асосида қишлоқ хўжалиги тармоқларини тўғри ихтисослаштириш, оқилона жойлаштириш ва самарали ривожлантиришга эришилади.
Иқтисодий шароитлар қишлоқ хўжалиги тармоқлари ривожланиши ва жойлашишига бозор муносабатлари ривожланиб бораётган шароитда, энг аввало, маҳсулотлар етиштириш ва сотиш ички ва ташқи бозорда талаб мавжудлиги, шунингдек, республиканинг бошқа минтақаларига нисбатан ушбу бозорларнинг хусусиятлари билан изоҳланади. Шу нуқтаи назардан қишлоқ хўжаликлари тармоқларини жойлаштиришга таъсир этувчи мазкур шароитларни қуйидагича тавсифлаш мумкин: маҳсулотларни сотиш бозорларининг ҳажми ва талаб даражасининг ўзгариши; бозорларда арар соҳа маҳсулотлари баҳосининг шаклланиши; маҳсулот етиштирувчи мулкчилик шаклларининг иқтисодий эркинлиги; хўжаликларнинг банк кредитларидан фойдаланиш имкониятлари; меҳнат ресурслари билан таъминланганлиги; моддий-техника ресурслари баҳолари ва уларни харид қилиш имконияти; маҳсулот етиштириш жараёнида сервис хизматларининг кўрсатилиши ва уларнинг нархлари.
Ушбу ҳолатлар табиий ва иқтисодий географик шароитлар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатиб, маҳсулотлар етиштириш истиқболини белгилашда ҳисобга олиниши шарт бўлган омиллар сирасига киради.

Download 227,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish