Экологик туризм – ўтган асрнинг охирларидан бошлаб жаҳон туризми индустриясига аста-секин кириб кела бошлади. Экотуризм табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини тўла-тўкис амалга оширишга катта ҳисса қўшади ҳамда сезиларли молиявий даромад келтиради.
Экологик туризм ёки экотуризм – табиий муҳитга нисбатан масъулият билан саёҳат қилиш, табиий ҳудудларни уларга зиён етказмаган ҳолда ўрганиш ҳамда табиатнинг бетакрор, ўзига хос жойларидан завқ олиш мақсадида табиатни муҳофаза қилишга, маҳаллий аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшиланишига кўмаклашади.
Экотуризм қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
инсон фоалияти натижасида зиён етказилмаган ёввойи табиат қўйнига саёҳат (пиёда, отда, туяда, автомобилда);
ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёси билан танишиш;
кино ва фото тасвирлар олиш;
экосафарлар уюштириш;
илмий саёҳатлар ташкил этиш (ботаник, зоологик, геологик, этнографик, археологик, геоморфологик, экологик-маданий);
спорт билан шуғулланиш (альпинизм);
агротуризм (қишлоқ ҳудудлари бўйлаб саёҳат, маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи, урф-одатлари билан танишиш, қишлоқ хўжалигининг ҳудудга хос тармоқларини ўрганиш).
Ўзбекистон табиатининг ўзига хослиги шундаки, экологик, саргузаштли, тоққа кўтарилиш, чўққиларни забт этиш, отда, туяда, велосипедда сайр қилиш, тоғ чанғиси каби сайёҳлик турларини уюштириш ҳамда қушларни, гуллар очилишини кузатиш мумкин.
Амалий машғулот
Экотуризмда қўлланиладиган табиатни муҳофаза қилиш ишлари
Келажак авлод учун барқарор ва мусаффо келажакни асраб-авайлаш минг йилликнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Энергетика вазирлиги ҳам мусаффо келажак яратиш, ўсимлик дунёси ва биохилма-хилликни келажак авлод учун сақлаб қолиш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда.
Энергетика вазирлиги ташкил топган кундан бошлаб “Яшил энергетика”ни ривожлантириш йўлида қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини фаол амалга ошира бошлади. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш режалаштирилган янги қувватларнинг умумий ҳажми 6000 МВтдан ошди. Албатта, бундай замонавий электр станцияларини барпо этишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича барча халқаро стандартлар ва қоидаларга риоя қилиш лозим.
Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида Энергетика вазирлиги лойиҳаларнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича икки босқичли хавф таҳлилини ўтказади. Биринчи босқичда Халқаро тараққиёт институтлари (Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки каби) кўмагида Энергетика вазирлиги тахминан бир йил давомида маълумотларни йиғади ва нафақат лойиҳа учун ажратилган ҳудудда, балки 50 км радиусда ҳам ўрганилмоқда. Қушлар, кўршапалаклар, судралиб юрувчилар ва бошқа ҳайвонларнинг сони ва турлари ўрганилмоқда. Қушлар, кўршапалаклар, судралиб юрувчилар ва бошқа ҳайвонларнинг сони ва турлари ўрганилади. Шунингдек, бунда ўсаётган ўсимликлар ва сув ости сувлари ҳам кузатиб борилади.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ижтимоий таъсир соҳасида халқаро миқёсда тан олинган экспертлар томонидан олиб борилган тадқиқотлардан сўнг, ишларнинг бориши ҳақида ҳисобот тайёрланмоқда. Натижаларга кўра, ижобий хулоса бўлса, танланган майдонда электр станциясини қуришга рухсат берилади.
Кейинчалик, ушбу ҳисобот тендер ҳужжатларининг бир қисми сифатида барча тендер иштирокчиларига тақдим этилади, бу эса тендер иштирокчиларига электр станциясини қуришда талаб қилинадиган иш ҳажмини олдиндан режалаштиришга ёрдам беради.
Иккинчи босқичда экологик ва ижтимоий тадқиқотлар бевосита инвестор томонидан қурилиш бошланишидан олдин камида 6 ой давомида амалга оширилади. Бундай тадқиқотлар тадқиқотнинг биринчи босқичида қилинган қадамларни қисман такрорлайди. Бироқ, инвестор, унинг кредиторлари ва республика ҳукумати ҳеч қандай қурилиш ишлари атроф-муҳитга таъсир этмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |