Амалий машғулот
Туристик саёҳлик
Туризм соҳаси юртимиз иқтисодий тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, жойларда янги иш ўринлари яратишда муҳим ўрин тутади. Кейинги йилларда ушбу соҳани жадал ривожлантириш, мамлакатимизга келаётган хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш, ички туризмни кенгайтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Аммо соҳада ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор муаммолар мавжуд эди. Масалан, хорижий фуқаролар учун электрон кириш визаларини расмийлаштириш имконияти мавжуд эмаслиги, ички ва зиёрат, қишлоқ хўжалиги туризмлари салоҳиятидан ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш борасидаги имкониятлардан етарлича фойдаланилмаётган эди.
Президентимизнинг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастур бўлди.
Ушбу фармон туризм ва сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, туристик хизматларни ички ва халқаро сайёҳлик бозорларига таклиф этиш, сайёҳлик объектларини ободонлаштириш, хизмат кўрсатишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш бугунги кун талаблари даражасига кўтаришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни қамраб олади.
Амалий машғулот
Атроф табиий муҳитини муҳофаза қилишда экотуризмнинг тутган ўрни
Туризмни маданиятлар риштаси деб бежиз айтмайдилар. Инсон умргузаронлик қилар экан, олам гўзалликларига ҳамиша талпиниб яшайди. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида туризмни ривожлантириш эвазига мамлакат иқтисодига яхшигина даромад келиб тушаётгани бор гап. Мингга яқин тарихий меъморий обида ва қадамжолар мавжуд бўлган бизнинг мамлакатимизда туризм имкониятлари ниҳоятда кенг эканлигини алоҳида таъкидлашни истардим.
Президентимизнинг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони соҳани ривожлантириш, янги-янги лойиҳаларни рўёбга чиқишида яқиндан ёрдам беради. Туризмни ривожлантириш йўлида изланаётган ёш тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш, тематик хиёбонлар, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш ва жиҳозланиши учун олиб кириладиган материалларни тўланадиган божхона хизматларидан озод этилиши соҳа ривожига хизмат қилади. Фармонда ички туризм, дам олишнинг турлари, спорт туризмини ривожлантиришга эътибор қаратиш, табиий ҳудудларни сақлаш ва дунёга намоён этиш борасидаги муҳим вазифалар белгилаб берилган. Мамлакатимизда бой табиий, маданий ва тарихий меросимизни асраб-авайлаш ва мавжуд ресурслари ва имкониятлардан самарали фойдаланиш бугуннинг долзарб вазифасидир. Туризмга инвестицияларни жалб этиш, инновацион ғоя ва технологияларни олиб киришда божхона хизматларидан озод этилиши туризм хизматларини замонавийлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Эндиликда мазкур соҳа такомили учун амалга ошириладиган ҳар бир лойиҳа учун 10 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши ҳам кўплаб янги-янги лойиҳаларни рўёбга чиқаришни таъминлайди.
Қадимда шарқнинг гавҳари дея аталган бизнинг Шаҳрисабз шаҳримиздаги меъморий обидаларни кўриш истагида бўлган хорижликлар сон мингта. Айниқса, Соҳибқирон Амир Темур салтанатининг муаззам кошонаси бўлмиш Оқсарой, Дорилтиловат, Доруссаодат каби юзлаб тарихий объектларни хорижликлар ҳамон ҳайрату ҳавас бирла томоша қилмоқдалар. Тўғри истиқлол йилларида бой маданий меросимизнинг ёрқин намунаси бўлган бу гўзал иншоатларни сақлаш ва таъмирлаш борасида қатор ишлар қилинди. Бироқ бугунги кунда воҳамизда туризм салоҳиятидан етарли фойдаланилмоқда дея олмаймиз. Туризм равнақи йўлидаги ишларни замонавийлаштириш, хусусан, интернет тармоғидан самарали фойдаланиш борасида ҳам ҳали кўп иш қилишимиз керак. Бу вазифаларни бажаришда муҳтарам юртбошимизнинг Фармони бизга дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |