Geografiya va ekologiya fakulteti



Download 0,8 Mb.
bet59/70
Sana14.06.2022
Hajmi0,8 Mb.
#671642
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   70
Bog'liq
ekoturizm majmua (1)

Амалий машғулот

Республикамиздаги мавжуд экотуристик объектлар
Ҳозирги кунда экотуризм, туризм индустриясининг 25% қамраб олган бўлиб, ўсиш тенденциялари бўйича илгарилаб бормоқда. Жаҳонда экотуризм соҳасида ажралиб турган 4 мактабни кўрсатиш мумкин. Булар Америка, Австралия, немис ва Мексика мактабларидир. Уларнинг экотуристик фаолиятга бўлган муносабатлари ўзларининг турли-туманлиги билан ажралиб туради.

Экотуризм географияси умумий туризмникидан ўзгача бўлиб, анъанавий сайёҳларнинг асосий оқими ривожланган давлатларга йўналган яъни Франция, АҚШ, Испания, Италия давлатлари етакчилик қилса, экотуристлар эса кўп ҳолларда ривожланган давлатлардан ривожланаётганларига боришмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги “Чорвоқ” эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5278-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3509-сонли, 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарорлари ҳамда 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси мамлакатимизда туризм, жумладан, экотуризм фаолиятини дастурий асосда йўлга қўйишда мустаҳкам негиз бўлди.


Туризм индустрияси ўзига катта сармоя ва ресурсларни мужассамлаштириш билан бир қаторда мустақил давлат ва жамият учун зарур бўлган маънавий-маърифий функцияларни бажарувчи иқтисодиёт тармоғидир. Экотуризм орқали чет эллик меҳмонлар Ўзбекистоннинг бой ва бетакрор табиати ҳақидаги тасаввурга эга бўлсалар, Ўзбекистон фуқаролари — ўз Ватани билан яқиндан танишадилар. Уларда она юртига нисбатан миллий ифтихор ҳамда ғурур туйғусини шакллантириш имкониятининг туғилишини айтиб ўтишнинг ўзи кифоядир.


Республикамиз ўзининг туристик ресурслари бўйича Марказий Осиёда олдинги, дунёда ноёб туристик потенциалга эга бўлган 10-15 та давлат орасида жой эгаллайди. Унинг ҳудудида ҳар хил тарихий даврларга мансуб 4000 дан ортиқ ноёб архитектура, тарихий ва табиат ёдгорликлари мавжуд.


Ўзбекистонга туристларни жалб қилувчи асосий омил бу унинг мафтункор табиатидир, унинг хилма-хиллигидир. Булар табиати қайтарилмас тоғлар, Қизилқумнинг арид ландшафтлари, йирик сув ҳавзалари ва бошқалардир. Республикамиздаги 9 та қўриқхона, 2 та миллий боғ, 9 та давлат буюртмалари, “Жайрон” экомаркази, ноёб табиат ёдгорликлари жуда катта экотуристик потенциалга эга. Ўзбекистон иқлими, об ҳавоси йил давомида дам олиш ва экотуризмни ривожлантириш учун қулайлиги билан ажралиб туради. Самарқанд,Қашқадарё,Жиззах, Сурхондарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ўзларининг тоғ ландшафтлари, ғорлари, тоғ сойлари ва шаршаралари, булоқлари, кўллари, музликлари билан экотуризм марказларига айланишлари мумкин. Ўртача баландликдаги ва баланд тоғларимизда ёзда ҳароратнинг водийларга нисбатан 5-10 (ҳарорат) паст бўлиши, қишининг жуда ҳам совуқ эмаслиги, қалин қор қопламини вужудга келиши бу ҳудудларимиздан йил давомида экотуризм мақсадларида фойдаланиш имкониятини беради.


Айниқса, географик ўрни қулай, табиий шароити ва экотуристик имкониятлари хилма-хил бўлган, саноат ривожланган ва аҳоли зич яшайдиган Тошкент вилоятида экотурларга талаб юқорилиги билан ажралиб туради.


Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида”ги қарори билан мазкур вилоятнинг туризм салоҳияти “Олтин ҳалқа” концепцияси асосида ривожлантирилади. Вилоятнинг Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент, Бўка, Чиноз, Зангиота туманлари ва Ангрен шаҳрини ўз ичига олган “Олтин ҳалқа” концепцияси сайёҳлар оқимини кўпайтириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда маҳаллий аҳоли даромадини ошириш каби қатор мақсадларни назарда тутади.


Тошкент вилоятидаги ҳар бир туман ўзига хос бўлган туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиб, сайёҳликнинг алоҳида йўналишларига ихтисослашади. Масалан, Бўстонлиқ тумани “Чорвоқ” эркин туристик зонаси, Угам — Чотқол миллий боғи, “Чорвоқ” сув омборига эга, ҳудудда туризмнинг айниқса экотуризмнинг барча йўналишларини ривожлантириш имконияти мавжуд. Паркент тумани эса тоғолди ҳудуд, табиати гўзал, зиёратгоҳлари, агротуризм масканлари, хуштаъм таомларга бой овқатланиш шохобчалари бисёр. Зангиота тумани ўзининг тарихий ёдгорликлари билан машҳур. “Зангиота” мажмуаси, ҳунармандчилик марказлари, савдо мажмуалари туфайли туманда зиёрат туризмини самарали йўлга қўйиш имконияти беқиёс. Оҳангарон тумани қадимий манзилгоҳлар, маданий мерос объектларига бой, қолаверса, бу ерда саноат туризми йўналишини муваффақиятли амалга ошириш мумкин. Бўка туманида гастрономик туризмни барқарор ривожлантириш учун шароитлар жуда қулай. Чиноз — Тошкент ва воҳани боғловчи асосий магистрал йўл бўйида жойлашгани туфайли агротуризм, гастрономик туризм ва сайёҳликнинг бошқа турларини бирдек юритишда беназирдир. Ангрен — саноат шаҳри. Янгиобод ва Лашкарак ҳудудларининг бетакрор табиати, сайёҳларга хизмат кўрсатувчи йўл бўйидаги овқатланиш шохобчалари ҳам туризмни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.


Жумладан “Чорвоқ” эркин туристик зонасининг 892 гектар ер майдонида амалга оширилаётган, умумий лойиҳа қиймати 100 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган биринчи йирик “Амирсой” тоғ курорти лойиҳасининг 1-босқичи 2019 йилнинг 21 декабрь куни якунланиб, фойдаланишга топширилди. Қишда дам олувчилар чанғи ва сноубордларда учиш, ёзда эса пляжда ҳордиқ чиқариш, велосипедларда сайр қилиш ва дам олишнинг экстремал турлари билан шуғулланишлари мумкин. Лойиҳа тоғ-чанғи мажмуаларининг бизнес бошқаруви соҳасида катта тажрибага эга бўлган PGI Management компанияси томонидан амалга оширилди. Тоғ-чанғи курорти 580 кишига мўлжалланган бўлиб, 900 гектар ерда жойлашган.


Дам олиш масканида соатига 2400 кишини таший оладиган иккита канат йўли мавжуд.Узунлиги 15 км.дан ортиқ бўлган саккизта чанғи трассалари мавжуд бўлиб, энг узун йўналишнинг узунлиги 3350 м. Сунъий қорли йўллар туфайли чанғи мавсуми ноябрдан апрелгача давом этиши мумкин. Тоғ-чанғи курортининг ўзига хослиги шундаки, атроф ҳар қандай даражадаги чанғичилар ва сноубордчилар учун мўлжалланган. Эндигина учишни бошлаётганлар учун бешта конвеер типидаги кўтарилиш лифтлари бўлган зона мавжуд.


Ушбу райони экотуристик ресурсларини таҳлили асосида унинг Чирчиқ ҳавзаси қисмида Чирчиқ-Паргос, Хумсон-Оқтош, Чимён-Белдирсой, Бурчмулла-Нанай, Оқсоқота-Паркент каби экотуристик кичик районларини ажратиш мумкин. Улар ичида экотуризм нуқтаи назаридан энг қулайи Чирчиқ водийсининг ўрта ва юқори қисмида ажратилган Хумсон-Оқтош, Чимён-Белдирсой ва Бурчмулла-Нанай кичик районларидир. Қуйида улар ҳақида қисқача маълумот беришга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Хумсон-Оқтош кичик райони. Бунда экотуризм учун энг аҳамиятлиси Хумсон қишлоғидир. У Угом тизмаси ғарбий чеккасининг жанубий-шарқий ёнбағирларида, Угам дарёси бўйида жойлашган бўлиб, майдони 15 минг гектар, аҳолиси 3,3 минг кишини ташкил этади. Аҳолиси асосан ўзбеклардан ташкил топган бу қишлоқ 800-1000 м абсолют баландликларда жойлашган. Хумсон-Оқтош кичик районининг ўзига хос такрорланмас ландшафтлари, иқлими, этник хусусиятлари, зонада атроф-муҳитни ифлослантирувчи саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг йўқлиги ва республикамиз пойтахти Тошкент шаҳрига яқин жойлашганлиги (60-90 км) унинг ҳудудини экотуристик кичик район деб тан олишда муҳим аҳамият касб этади. Хумсон-Оқтош кичик районида май-сентябрь ойлари оралиғи туристик мавсум ҳисобланади. Бу даврда Хумсонда 10000, бутун зона ҳудудида эса 120000 гача аҳоли дам олиши, сайр-саёҳат қилиши, даволаниши мумкин ва бу даврда улар альпинизм, треккинг (кўп кунлик сайр-саёҳат), рафтинг (Угам дарёсида оқим бўйлаб сузиш), отда сайр қилиш, балиқ овлаш билан шуғулланишлари мумкин. Ундан ташқари йил давомида фаолият кўрсатадиган “Хумсон”, “Оқтош” санаторийларида, “Хумсон-булоқ” дам олиш уйида ва шуларга ўхшаш кўплаб давлат ва шахсий дам олиш масканларида ҳордиқ чиқариб даволанишлари мумкин.


Бурчмулла-Нанай кичик райони. Бу зона Чорвоқ сув омборининг жануби-шарқида, Писком ва Кўксув тизмаларининг энг чекка ғарбий тармоқлари этакларида жойлашган, абсолют баландлиги 900-1000 м атрофида бўлган Бурчмулла, Яккатут, Янгиқўрғон, Юсупхона, Боғистон, Нанай каби қишлоқларни ва улар орасидаги ҳудудларни ўз ичига олади. Бу зонада экотуризм нуқтаи назаридан энг аҳамиятлиси Бурчмулла қишлоғи бўлиб, унинг майдони 15000 гектар, аҳолиси 4,1 минг киши бўлиб, этник таркиби асосан тожиклардан ташкил топган. Бурчмулла ва унинг атрофида экотуристларни жалб қиладиган (микрорайонларга) объектларга Кулсой дарасани, Охотничий чўққисини, Кўксув водийсини, Чорвоқ сув омборини киритиш мумкин. Бу масканларда экотуристлар Чорвоқ сув омборида чўмилишлари, кўп кунлик ва бир кунлик сайр-саёҳат уюштиришлари, қадамжоларни зиёрат қилишлари, отда сайр уюштиришлари, альпинизм, балиқ овлаш билан шуғулланишлари, шахсий секторга қарашли оромгоҳларда ва “Бурчмулла” дам олиш .уйида ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Бурчмулла-Нанай кичик районига келаётган туристларнинг 80 % и уюшмаган пойтахт аҳолисидир. Чегара режими, хизмат кўрсатишнинг талаб даражасида эмаслиги кўплаб чет элликларни бу зонага жалб қилиш имконини бермайди. Ҳозирги кунда Бурчмулла-Нанай районида мавсумда 100-150 минг атрофида аҳоли дам олмоқда. Келажакда уларнинг сонини, юқорида келтирилган муаммолар ижобий ҳал қилинса, 350 минг кишига етказиш мумкин. Бу яна Чорвоқ сув омбори бўйида пляжларни, тиббий ва қутқарув хизматини талаб даражасига келтиришни тақозо этади.


Чимён-Белдирсой кичик райони. Угом-Чотқол миллий боғи ҳудудида жойлашган. Районда экотуризм учун энг аҳамиятлиси Чимён қишлоғи бўлиб, у пойтахт Тошкент шаҳридан 80 км шимоли-шарқда, Чорвоқ сув омборидан 12 км жанубда, Чотқол тоғ тизмасининг денгиз сатҳидан 1600 метр баланд қисмида жойлашган. Аҳолиси 2250 киши атрофида бўлиб, 90 % га яқини қозоқ ва қирғиз миллатларига мансубдир.


Чимён-Белдирсой бошқа кичик районлардан спорт-туристик инфраструктурасини яхши йўлга қўйилганлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун унда туристларнинг сони ёз мавсумида, ҳафтанинг иш кунларида ҳар куни 3000 тага, якшанбада эса 10000 тагача, қишда эса дам олиш кунлари 5000 тагача етади. Агар бу кичик районда туристлар учун барча имкониятлар яратилса, унга ташриф буюрувчилар сони йил давомида 350 минг тагача етиши мумкин.


Чирчиқ-Оҳангарон ҳавзасидаги деярли барча водийлар ва сойлар экологик туризмни ривожлантириш учун жуда катта табиий имкониятларга эга. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, хусусан 2000-йилдан кейин Тошкентдан Чорвоқ туристик комплексига, Чимён, Белдирсой дам олиш оромгоҳларига борадиган, таъмирланган автотрассалар Чорвоқ сув омбори атрофидан янада тўлиқроқ фойдаланишга шароит яратди.






  1. Download 0,8 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish