География йўналиши 17/46 гурух
Алижонова Мавлудахон Мўминжон қизи
4 – вариант.
1. Электр токини одамга таьсири.
2. Электростатик зарядлар ва электр қурилмаларини ерга улаб, муҳофаза қилиш.
3. Шовқинни одамга салбий таъсири ва ундан химояланиш.
4 . Ёритгичлар ва уларни жойлаштириш
Мехнат мухофазаси фани барча таълим йўналишларида умуммажбурий фан бўлиб, бу фаннинг мақсади бўлажак кадрларда ўз фаолияти давомида инсон саломатлигига мехнат меъёрларига қатъий амал қилган холда эътиборда бўлишини чуқур сингдиришдан иборат.
Бугунги XXI аср барча фаолият соҳаларида электр токи фойдаланилади. Унинг инсон организмига таъсири, турли форс-мажор вазиятларда инсон қандай йўл тутиши лозимлигини билиши барчага, у қайси мутахасислик вакили бўлишидан қатъий назар лозимдир.
Инсон организмига электр токининг таъсири 4 даражада бўлади.
1-мускуллар кескин қисқариши натижасида одам ток таъсиридан чиқиб кетади ва ҳушини йўқотади;
2- мускуллар кескин қисқариши натижасида одам ҳушини йўқотади, аммо юрак нафас олиш фаолияти ишлаб туради;
3- ҳушини йўқотиб нафас олиб туриши ёки юрак уриши тўхтаб қолади;
4- клиник ўлим ҳолати -бунда инсонда ҳеч қандай ҳаёт аломатлари кўринмайди.
Клиник ўлим ҳолати 5-8 дақиқа давом этади. Ҳеч қандай ёрдам бўлмаган тақдирда энг олдин бош мия қобиғидаги ҳужайралар парчаланиб, клиник ўлим ҳолати биологик ўлим ҳолатига ўтади.
Биологик ўлим қайтариб бўлмайдиган жараён бўлиб, организмдаги биологик жараёнлар бутунлай тўхтайди.
Одам ток таъсирида қанча кўп қолиб кетса, у шунча кўп зараланади.
Одамниннг қуруқ зарарланмаган териси 2.000 дан 20000 Ом. гача қаршиликка эга бўлса, намланган, зарарланган тери қаршилиги 40-500 Ом қаршиликка эга бўлади. Умуман техник ҳисоблар учун инсон аъзосининг қаршилиги 1000 Ом деб қабул килинган.
Инсон аъзоси орқали 50Гц.ли саноат электр токининг 0,6 - 1,5 мА. оқиб ўтса, буни у сезади ва бу микдордаги ток сезиш чегарасидаги электр токи деб танлади.
Ўзгарувчан ток (50Гцда) ўзгармас тока нисбатан хавфли ҳисобланади. Хавфсиз ўзгарувчан ток кучи миқдори 10 мА, ўзгармас ток учун 50 мА қабул қилинган. Таъсир этадиган вақт эса 0,01-0,03 секунтни ташкил этади, вақт ортиб борши билан (0,2-1с) юрак фаолияти ўзгаради.
Агар ток 10 -15 мА.га етса, мускуллар тартибсиз қисқариб, бошқариб бўлмайди. Агар ток миқдори 25 - 50мА.га етса нафас олиш қийинлашади, 100мА дан ошса юрак уриши бузилади, бу ҳолат ўлимга олиб келади.
Электр ускуналарнинг носозлиги ёки уларни ишлатиш қоида-талабларига амал қилмаслик одамнинг шикасланишига олиб келади. Электр токи одам танасига термик, электролитик ва биологик хилда таъсир этиш мумкин. Натижада одамнинг нафас олишида, юрак фаолиятида, моддалар алмашинувида, қон таркибида ва бошқа аъзоларида ўзгариш бўлиши мумкин.
Электрдан шикастланиш электрик куйишга, терининг металланишига, электр белгиларига, электроофталpмияга, механик таъсирга фарқланади. Электрдан куйиш тўрт даражада ифодаланади, яъни термик қизариш пуфакчалар ҳосил бўлиши, тери юзасининг мўртланиши, тери тўқимасининг тўлиқ куйиб кетиш намоён бўлади.
Одамнинг танаси тери қатлами қуруқ ва тоза, шикастланмаган ҳолатда солиштирма қаршилиги 105-106 Ом.см ни ташкил этади, диэлектрик ҳисобланади.
Тана қаршилигини ўртача 1000 Ом деб қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |