ГЕОГРАФИЯ ФАНИ БЎЙИЧА САЁҲАТЛАР ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Тарбиячи – устоз бўлиши учун, бошқаларнинг ақл идрокини ўстириш, маърифат зиёсидан баҳраманд қилиш энг аввало, тарбиячининг ўзи – айнан шундай юксак талабларга жавоб бериши, ана шундай буюк фазилатларга эга бўлиши керак.
Ислом Каримов
РЕЖА:
1. География ўқитишда экскурсияларнинг вазифалари
2. Географиядан ўтказиладиган ўқув саёҳатлари тузилиши ва уларни ташкил қилиш.
3. Саёҳатга тайёргарлик.
4. Саёҳат ўтказиш.
5. Саёҳатларга якунлар ясаш ва саёҳат материалларидан ўқув ишида фойдаланиш.
География ўқитишда экскурсияларнинг вазифалари
Мактабда ўтказиладиган барча география саёҳатларнинг ўқув саёҳатларига янги дастурларда кўрсатилаган саёҳатлар ва синфдан ташқари иш тартибида ўтказиладиган саёҳатларга бўлинади. Географиядан ўқув саёҳатлари табиатда корхоналарда саноат корхоналари, қишлоқ хўжалик корхоналари, транспорт корхоналрида, шунингдек метеорология станциясида ўтказилади. Айрим ҳолларда музейларга ҳам ўқув саёҳатлари ўтказиш мумкин. Лекин бундай саёҳатлар дастурда ҳам кўрсатилган эмас ва синфдан ташқари иш сифатида ўтказилади. Саёҳатлар кўрсатмалиликнинг энг юқори шакли бўлиб, мактабда география ўқитиш ишида жуда ката аҳамиятга эга. География саёҳатида олинадиган билимлар иккиёқлама аҳамиятга эга. Улар бир томонда объектлар ва ҳодисаларнинг ўзига ҳос хусусиятлари тўғрисидаги билимлар бўлса, иккинчи томондан, бундай билимлар муайян объектлар ва ходисаларни билиш учун мисол бўлиб хизмат қилади, яъни умумий тушунчаларнинг таркиб топиши учун манба бўлади. Масалан табиатга қилинадиган саёҳат вақтида ўқувчилар шу ҳудуд табиатининг хусусиятлари билан танишадилар ваш у билан бирга маҳаллий табиат мисолида табиатга ҳос бўлаган умумий қонуниятларни билиб оладилар.
Худди шунингдек корхонага саёҳат вақтида ўқувчилар шу худуд халқ хўжалигининг бир қисми бўлган бу корхонанинг иқтисоди билан танишадилар ва айни вақтда шу хўжаликда корхоналарнинг ташкил қилиниши ҳақида ваш у хўжалик тармоғининг ишлаб чиқариш – иқтисодий хусусиятлари тўғрисида тушунча оладилар.
Географик саёҳатлар ўқувчиларнинг ўз улкаларини ўрганишларига ёрдаб бериб ва улардан умумий тасоввурлар ҳамда тушунчалар заҳиасини ҳосил қилибгина қолмайди, балки уларда кўзатувчанлик, қизиқиш хиссини ҳам ривожлантиради. Географияга ва теварак-атрофдаги табиатга ҳамда хўжалик ҳаётига қизиқишини ўйғотади. Ўқувчилар саёҳат вақтида мустақил ривишда амалий ишлар бажарадилар; бу эса уларни фаоллигини оширади ва амалий кўникма ҳамда малакаларини ривожлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |