Саёҳатларга якунлар яса шва саёҳат материалларидан ўқув ишида фойдаланиш
Ўқувчилар саёҳатда олган билимлар чуқур тушунишни ва мустаҳкамлашни талаб этади. Шу мақсадда якунловчи суҳбат ёки конференция ўтказилиб, бунда ўқувчилар қилинган ишлар тўғрисида маълумотлар беради ва ўзлари тўплаган материалларни намойиш қиладилар.
Бундай якунловчи конференцияга тайёргарлик вақтида ўқитувчи ўқувчиларнинг саёҳатидан тўплаган материалларни қайта ишлаш ва системага солиш ишларини ташкил қилади. Ҳар бир гуруҳ ўз кузатишлари якунлари ва қўйилган саволларга берилган жавобларни оққа кўчиради. Расмлар ва сихемаларни яхшилаб қайтадан чизади. Коллекциялар ҳамда намуналарни қайтадан ишлайди, изоҳларни ёзиб қўяди, кундалик дафтарларни тартибга солади. Стенд ҳамда кўргазмани расмийлаштириш юзасидан қилинадиган барча техник ишлар гуруҳларга бўлиб берилади. Конференцияга тайёрланган стендлар, коллециялар ва бошқа материаллар кейинчалик дарсда фойдаланилиши керак. Шу билан бирга бундай саёҳат материалларидан мактабларда ўлкашунослик бурчаклари ва хоналар бунёдга келади, саёҳатга тайёрланиш ва унга якун ясаш юзасидан қилинган ишнинг ўзи эса ўқувчилар билан синфдан ташқарида қилинадиган ишлар учун жуда ажойиб асос бўлади. Дарсларда янги материал ўтаётганда география ўқитувчиси ҳар доим ўқувчиларнинг саёҳатда олган билимларига таяниб иш кўриши керак.
Ўқитувчи саёҳат мавзуси билан боғлиқ бўлган тегишли билимларни ўтаётганда суҳбат вақтида ўқувчилар саёҳатда кўрганлари асосида жавоб қайта оладиган саволлар қўяда. Ўқитувчи тушунтириш вақтида саёҳтдан маълум бир нарсалардан мисол келтиради. Саёҳатда тўпланган материаллар (масалан, тоғ жинсилари намуналарини кўрсатади).
Баъзи бир ҳолларда ўқувчилардан айрим масалалар бўйича маърузачилар тайинланиб янги материал баён этилаётган вақтда уларга кискача ахбаротлар беришни тавсия килиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар.
1. Каримов И. «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда». «Ўзбекистон», Т.1999.
2. Умумий ўрта таълим ДТС ва ўқув дарстурлари “Таълим тараққиёти” Маърифат-2005.
3. Қурбонниёзов Р. «География таълим методикаси». Т. Университет нашр, 1992.
4. П.Мусаев. «Таълим сарҳадлари». Тошкент 2007. 4.Ғуломов П. «География ва табиатдан фойдаланиш». Т. «Ўқитувчи» 1985.
5.Абдулқосимов А. «Материклар океанлар географияси». Т. «Ўқитувчи» 1998.
6. Ғуломов П, Вахобов Х, Ҳасанов А. «Туркистон табиий географияси». «Ўқитувчи» нашр, Т.1997.
7 Каримов И.А. «Ўзбекистон буюк келажак сари» Тошкент. «Ўзбекистон», 1998.
8. «Таълим тараққиёти» 3 махсус сон. 1999.
9..Мўминов О. Географик таъим методикаси. Тошкент. «Ўқитувчи» 1986.
10.Буданов В.П.Табиий география ўкитиш методикаси. Ўқувпеддав-нашр, Тошкент. 1960.
11..Дарикиский А.В. География ўқитиш методикаси. Тошкент. 1992.
12..Қурбониёзов Р. География таълим методикаси. Т. Университет нашр. 1992
Do'stlaringiz bilan baham: |