География фани бўйича саёҳатлар ташкил қилиш



Download 69,5 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi69,5 Kb.
#26718
1   2   3   4
Bog'liq
Кулмирзаев

Саёҳатга тайёргарлик.
Саёҳатга тайёргарлик ўқитувчининг тайёргарлигини ҳам ва ўқувчиларнинг тайёргарлигини ҳам ўз ичига олади. Ўқитувчи саёҳатга тайёрланар экан, даставвал саёҳат объекти ва махсус адабиёт билан танишади. Корхонага сайёҳат қилинадиган бўлса ўқитувчи бу корхонага олдин ўзи бориб келиши, ишлаб чиқаришни кўздан кечириши бошқарувчи ходимлар билан суҳбат ўтказиши зарур.
Агар табиатга саёҳат тайёрланаётган бўлса, ўқитувчи саёҳат ўтказиладиган жойни олдиндан текшириб чиқиши, мошина танлаши, ўқувчилар иш олиб борадиган объектларни ва тўхтаб ўтиладиган жойларни мўлжаллаб қўйиши керак.
Саёҳат объекти ва адабиёт билан танишиш асосида саёҳат ўтказиш режаси тузилади. Саёҳат табитга уюштириладиган бўлса, унинг режаси қуйидагиларни ўз ичига олади: мошина тўғрисидаги барча маълумотлар (мошина масофаси, унинг бошланғич ва тугуш жойлари, тўхтаб ўтиладиган жойлари ва кўзатиш объектлари), ўқитувчи ва ўқувчилар ишини мазмуни (кириш суҳбати, ҳар бир жойдаги суҳбатлар, якунловчи суҳбат, амалий ишлар), шунингдек саёҳатни қандай ташкил қилишнинг тахминий режаси, (йиғилиш муддати ва жойи, ўқувчиларни гуруҳга бўлиш, қилинадиган ишларни гуруҳлар орасида тақсимлаш, зарур бўлган асбоб ускуналар ва бошқалар).
Ўқитувчи саёҳатни ўтказишнинг белгиланган режаси бўича ўқувчилар билан тайёргарлик ишлари олиб боради. Ўқувчиларга саёҳат вазифалари ҳақида гапириб беради. Қаерга ва қачон йиғилиш кераклигини айтади. Ҳамда ўқувчиларни гуруҳларга бўлади, ҳар бир гуруҳга қилинадиган иш ҳамда зарурий асбоб – ускуналар тўғрисида кўрсатмалар беради, шунингдек жавоб олиниши керак бўлаган саволлар беради. (ўқувчилар бу саволларни ёзиб оладилар).
Гуруҳларнинг ҳамда ҳар бир гуруҳдаги ўқувчиларнинг сони синфдаги ўқувчилар сонига, саёҳатлар мазмунига, ўрганиш объектлари ва миқдорига ва мошинанинг узунлигига боғлиқдир.
Одатта гуруҳлар сони 4-5 дан ошмайди, чунки гуруҳлар сони кўп бўлса, ўқитувчи саёҳат вақтида ўқувчиларнинг ишини текширишда ва кўрсатмалар беришда қийналиб қолади.
Саёҳат ўтказиш
Саёҳатни барча ўқувчилар бутун саёҳат объектлари билан таниша оладиган қилиб ўтказиш керак. Шу билан бирга ҳар бир гуруҳ аъзоларидан ҳар бири саёҳат объектининг айрим таркибий қисмларини ўрганиш юзасидан мустақил иш қилаоладиган бўлиши зарурдир. Бундай саёҳатнинг бир икки вазифани қандай қилиб бир-бирига қўшиб олиб бориш зарур деган энг муҳим ташкилий масала келиб чиқади. Саёҳатлар ўтказиш тажрибасида ўқувчилар ишини ташкил қилишнинг икки варианди қўлланилади. Биринчи варианти шундан иборатки барча гуруҳлар аввало ўзлари учун ажратилган майдонларга бўлиниб, ўқитувчининг тегишли кўрсатимасига мувофиқ, ўзларига топширилган ишларни бажарадилар. Бажарилган ишни текшириб бўлгандан кейин ўқитувчи барча ўқувчиларни мошинанинг ҳамма қисмлари бўйлаб олиб ўтади. Бунда ҳар бир гуруҳ ўз майдонида зарурий изоҳлар бериб ўтади.
Иккинчи вариант бўйича саёҳат ўтказилганда барча ўқувчилар мошина бўйлаб юриб борадилар. Ўқитувчи тўхтаб ўтилган ҳар бир жойда суҳбат ўтказади ва барча гуруҳлар ўқитувчи маслаҳатидан фойдаланиб ўз ишини бажаради.
Биринчи вариант саёҳат объекти ўз кўламига кўра кичик бўлган тақдирда ва айрим майдонлар бир-бирига яқин бўлган шароитда энг қулай ҳисобланади. Бундай ҳолда ўқитувчи гуруҳларни айланиб юриши ва уларнинг ишларини бевосита кузатиб бориши мумкин.
Иккинчи вариант машина катта, хилма хил ва мураккаб бўлган тақдирда биринчи вариантдан анча яхши хисобланади. Саёҳат кириш суҳбати билан бошланади. Бунда саёҳат объекти ҳақида қисқача сўзлаб беради ва нималарга эътибор бериш кераклигини кўрсатади. Бундан ташқари кириш суҳбати саёҳат юзасидан ташкилий кўрсатмалар берилади.
Саёҳат вақтида ўқитувчи мумкин қадар ўқувчиларни мустақил ишларига имкон бериши ва турли методларда ҳамда иш услубларидан фойдаланиш керак. Ўқитувчи ўқувчиларга саволлар ҳамда топшириқлар бериш вақтида мумкин қадар камроқ айтиб бериши, одатда кириш изоҳлари ва кўрсатмалар бериш билан чегараланиши лозим. Ўқувчилар топшириқни бажариш ва саволларга жавоб қайтариш вақтида объектларни кўриб чиқадилар ва ўлчайдилар. Хомаки ёзиб оладаилар ва расмлар чизадилар, коллекциялар йиғадилар. Ўқитувчи гуруҳлар бажарган ишни ва йиғилган материалнинг холатини жойнинг ўзида текшириб кўради. Саёҳат одатда қисқача суҳбат билан тугайди. Бу суҳбатда ўқитувчи кўрилган нарсалар тўғрисида баъзи бир хулосалар чиқаради ҳамда тўпланган материал устида бундан кейин қандай ишлаш тартиби тўғрисида кўрсатмалар беради.

Download 69,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish