Географиядан ўтказиладиган ўқув саёҳатлари тузилиши ва уларни ташкил қилиш. Дастур тизими барча синфларда географиядан ўтказилган ўқув саёҳкатларнинг мажбурий минимуми белгиланган.
Лекин ҳар бир аниқ ҳолда саёҳатлар сони тўғрисидаги масала маҳаллий шароитга қараб ҳал қилинади. Масалан, қишлоқ мактабида табиатга кўпроқ саёҳатлар ўтказиш мумкин. Ката шаҳарларда эса кўпроқ корхоналарга, (хусусан 9-синфда) саёҳатлар ўтказса бўлади.
Маҳаллий шароитга қараб, саёҳатларнинг мазмуни ҳам турлича бўлиши мумкин. Бир хил мактабларда паст текисликда, баъзи мактаблар тоғларда, баъзилар чалачўл жойда жойлашган.
Лекин ўқувчилар билан табиатга ёки корхоналарга саёҳатлар уюштириб бўлмайдиган жой йўқ. Ўқув саёҳатини ўтказиш учун камида икки соат вақт ҳатто уч- турт соат вакт керак. Ўқув саёхатлари ўтказиш учун кетадиган вақт курснинг ўқув соатлари жумласига киритилган. Лекин саёҳатларни жадвал билан белгиланган дарс вақтида ўтказиб бўлмайди. 5-синфда бу соҳада айниқса катта қийинчиликларга дуч келади. Бунинг учун иики йил бўлиши мумкин. 5-синфда географиясидан ҳафтасига камида бир марта ёки яхшиси икки марта дарснинг охирги соатига қўйиш керак. Бунда ўқитувчи саёҳат учун дарсдан кейинги вақтни маълум қисмидан ҳам фойдаланиши мумкин, баъзан эса география дарсида олдигни бошқа предмет соатида ҳам саёҳат учун фойдаланиш мумкин. Бошқача йўл тутуиш ҳам мумкин. Бутун мактаб дарс жадвалида саёҳатлар учун махсус соатлар ажратилади. Кўпчилик ҳолларда корхонага бир марта олиб бориш мумкин бўлган ўқувчилар сони 25 кишидан ортмайди, яъни ҳар бир 7-8 ёки 9-синф ўқувчилари билан икки мартадан саёҳат қилиниши керак. Шаҳардан ташқариги 5-ёки 6-синф ўқувчилари билан саёҳатга чиқилганда ўқитувчи 40-45 болага қараб юришга қийналиб қолади. Айни вақтда бир неча бир хил синфда дарс берадиган баъзи бир география ўқитувчилари бошқа фанларнинг (биология, расм, физика ва химия фанлари) ўқитувчилари билан биргаликда умумий саёҳатлар уюштирилади. Бундай умумий саёҳат махсус режалаштиришни талаб этади ва уни алоҳида ишлаб чиқиш керак бўлади албатта.
Ўқув саёҳатларини дастурдаги тегишли мавзуларни ўтишдан олдин ҳам бу мавзулар ўрганиб бўлгандан кейин ҳам ўтказиш мумкин. Дастурдаги тегишли мавзуларни ўтказмасдан олидин ўтказиладиган саёҳатнинг вазифаси ўқувчиларда дасрдан кейинги ўқитиш ишини асосланадиган тасаввурлар хосил қилишдан иборатдир.
Дастурдаги тегишли мавзулар ўрганиб бўлингандан кейин ўтказиладиган саёҳат якунловчи такрорий хусусиятга эга ва дарсда ўтилганларни қайд қилади. Ўқув машқлари ҳисобланган саёҳатлар ҳам дарслар каби режалаштирилиши керак. Саёҳатларни кунлик режага кириш ва ҳар бир саёҳат учун махсус режа тузиш лозим. Шу билан бирга режада ҳар бир саёҳатнинг учта асосий таркибий қисми акс эттирилиши шарт.
1. Саёҳатга тайёргарлик.
2. Уни ўтказиш.
3. Якун ясаш.
Шунингдек тўпланган материаллардан дарсларда фойдаланиш.