“Геофизик тадқиқотлар усуллари”



Download 366,75 Kb.
bet6/6
Sana22.03.2022
Hajmi366,75 Kb.
#505707
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Seysmorazvetka asboblar

Сейморазведка дала ишларини ташкил қилиш. Кузатиш тизими ҳамда тўлқин ҳосил қилиш йўлини танлаш дала ишларини ташкил қилишга киради.
Сейсморазведка дала ишларини бошлашдан олдин асбоблар созланади ва тўғриланади. Кўп каналли сейсмоқайд қилиш асбобига энг муҳим талаб воситалар ўхшашлиги, яъни бир хилдаги сигналнинг ҳамма воситаларда бир хилда қайд қилинишидир. Бунга асбобни созлаш жараѐнида эришилади.
Ер усти ишларидан олдин профиллар тизими аниқланади. Ҳар бир профил йўналишида тўлқин қўзғатиш пункти ва сейсмоприѐмниклар ўрнатилади. Сейсмоприѐмникни вертикал жойлаштирилганда бўйлама тўлқинлар, горизонтал жойлаштирилганда эса, кўндаланг тўлқинлар қайд қилинади. Профил бўйлаб сейсмик ўрам тарқатилиб сейсмоприѐмникларга ва кучайтиргич блокига бириктирилади. Айрим ҳолларда сигналлар радиовоситалар бўйича берилади. Бунинг учун ҳар бир сейсмоприѐмникка кичик радиопередатчик, сейсмостанцияга эса, кўп каналли радиоприѐмник ўрнатилади. Ундан сўнг станциянинг барча бўлакларини ишлаши текширилади ва радиоалоқа ѐки телефон ўрнатилади. Эластик тўлқин келишини аниқ билиш мақсадида тўлқин қўзғатиш пайтини билиш талаб этилади. Қўзғатиш усулида электр детонаторнинг атрофига сим ўралиб электр батареяга, сўнгра қаршиликлар билан бирлаштирилади ва сейсмостанцияларнинг маҳсус (қўзғатиш моменти) каналига уланади.
Портлаш жараѐнида сим узилади ва электр импульс пайдо бўлади, уни магнит тасмасида ѐки сейсмограммада қўзғатиш пайти деб қайд қилинади. Портлатмасдан тўлқин ҳосил қилиш усулида ҳам зарба бериш пайтида электрик импульс берилади.
Асбобни тайѐрлаб ўрнатгандан сўнг, сейсмостанция оператори қўзғатишга (ѐки зарбга) буйруқ беради ва асбобни (сейсмостанцияни) ишга солади. Эластик тўлқинни қайд қилиш бир неча секунд, айрим ҳолларда ўнлаб секундларда автоматик ҳолда амалга оширилади.
Натижада сейсмограммалар ва магнитограммалар ѐзиб олинади.
Парма қудуқлари ва ер ости сейсмик тадқиқотлар. Парма қудуқларидаги сейсмик тадқиқотларнинг асосий вариантлари вертикал сейсмик профиллаш, сейсмик каротаж ва ўтувчи тўлқин нурига асосланган сейсмоакустик нурланишдан иборатдир.
Вертикал сейсмик профиллашда эластик тўлқин ер юзида қудуқдан турли масофаларда қўзғатилади, парма қудуқларида ҳар хил чуқурликларда ўрнатилган сейсмоприѐмникларда эса, турли тўлқинлар қайд қилинади. Бу усул тоғ жинсларида тўлқин тарқалиш тезлигини ва кузатилган турли тўлқинлар табиатини ва ҳусусиятларини ўрганиш учун ҳизмат қилади. У етакчи усуллардан бири бўлиб, дала сейсморазведка ишлар натижаларининг аниқлигини катта бўлишини таъминлайди ва сейсмик горизонтларни геологик маълумотлар билан боғлайди.
Сейсмик каротажда қудуқнинг ҳар хил чуқурликларида жойлашган сейсмоприѐмниклар ѐрдамида Ер юзасида қудуққа яқин ўрнатилган қўзғатиш манбадан тарқалган ўтувчи (тўғри) тўлқинни келган вақтлари қайд этилади.
Сейсмоакусткик ѐритиш усулида эластик тўлқин импульси доимий тебранишни бир қудуқ ѐки бошқа тоғ иншооти бўйича тарқатади. Ундан 100 м узоқликда бўлган қўшни қудуқда



бутун масофадан ўтган тўлқин ўлчанади. Тўлқин тезлиги ва кескинлиги пасайиши билан маълум объектларни чиқариш мумкин. Бунда акустик жиҳатдан фарқланадиган объектлар (ер узилмалар зонаси, карстлар, маъдан майдонлари) алоҳида аҳамиятга эга.
Дала сейсморазведкасида тўлқин қўзғатиш ва қабул қилиш пунктларини топоасосга боғлаш, топогеодезик усуллар ва сунъий йўлдошлар орқали амалга оширилади.
Сейсмоэлектр усуллари.
Ер усти варианти. Сейсмоэлектрик усулнинг иккита асосий вариантлари мавжуд бўлиб, улар пьезоэлектрик ва сейсмоэлектрик потенциаллар усулларидир.
Пьезоэлектрик усулнинг техникаси ва услуби Ер юзаси сейсморазведкасиникига ўхшашдир. Эластик тўлқинлар кучсиз қўзғатишлар ѐки зарбалар ѐрдамида қўзғатилади. Пьезоэлектр эффекти юқори бўлган жинслардан эластик тўлқин ўтаѐтганда электромагнит тебранишлар тўпланади. Сейсмоприѐмниклар ѐрдамида эластик тўлқинни қайд қилиш билан бирга, бу майдоннинг электр (Е) ҳусусияти қабул қилувчи (МN) электродларга уланган симлар бўйича, магнит (Н) ҳусусияти эса, айрим ҳолларда рамкали антенналар орқали аниқланади. Ушбу ишлар учун оддий сейсмик станциялардан кам фарқланадиган 6 ва 8 каналли станциялардан фойдаланилади. Сейсмоприѐмниклар, Е ва Н узатгичлари бир-бирига яқин жойлашади. Қўшни пунктлар орасидаги масофа 2 м дан 20 м гача бўлади.
Ер юзида пьезоэлектрик усулнинг бўйлама бўлмаган ва ҳалқали профиллаш каби турлари қўлланилади. Номеѐрликларни аниқлаш учун кузатувлар, номеѐрликларга перпендикуляр ва параллел ўтказилган кесмалар бўйича олиб борилади. Профиллар орасидаги масофа аниқланаѐтган объект ўлчамидан 2-4 баробар кичик бўлади.
Сейсмоэлектрограммани (ѐки пьезоелектросейсмограмма) ишлови жараѐнида эластик ва электромагнит импульсларининг максимал амплитудаси ва биринчи келиш вақти аниқланади. Ундан сўнг тўлқинлар годографи тузилади. Бу расмларда максимумлар орқали пьезоэлектрик эффекти катта бўлган геологик жинслар аниқланади. Муҳитдаги эластик тўлқин тарқалиш тезлигини V ва пьезоэлектрик тўлқин Δt ни билган ҳолда, тўлқин тарқалиш пунктидан объектгача(R=VΔt) бўлган масофани топиш мумкин.
Турли пунктлардан бундай маълумотларни йиғиб, объектнинг контури белгиланади.
Пьезоэлектрик усулнинг ер юзасидаги варианти геологик объектлардаги (кварцли, тоғ хрустали, пегматит томирлар, нефелинли жинслар) фаол пьезоэлектрик ҳусусиятларни аниқлашда ишлатилади. Бундай объектлар олтин, тоғ хрустали, оптик кварц, слюда, нефелинлар борлигидан далолат беради. Разведканинг чуқурлиги 10-30 м бўлади.

  1. Пьезоэлектрик усулнинг ер ости варианти. Усулнинг бу вариантида профиллаш парма қудуқлари ва тоғ кон иншоотлари бўйлаб ѐки улар билан ер юзи орасини ѐритиш йўли билан олиб борилади. Кузатиш тизими ва усули иншоотларнинг жойланиши ҳамда геологик кесимнинг ҳусусиятига боғлиқ.

Бу ишлар натижасида тоғ кон иншоотлари оралиғидаги фаол пьезоэлектрик объектлар аниқланади. Кварц, пегматит ва бошқа томирларнинг пьезоэлектрик эффекти юқори бўлган майдонлар топилади. Разведканинг чуқурлиги ўнлаб метрларни ташкил этади.

  1. Сейсмоэлектрик потенциаллар усули. Сейсмоэлектрик потенциаллар усули техникаси ва кузатиш тизими ҳудди пьезоэлектрик усулга ўхшашдир. Фарқи электромагнит майдонлар табиатини турлилигида. Бу усул муҳандис-гидрогеологик ва сейсмогеологик тадқиқотларда кенг қўлланилади. Масалан, унинг ѐрдамида жинсларнинг намлиги, ғоваклиги ва тоғ жинсларининг музлаш ҳусусиятларини аниқлаш мумкин. У сейсмик ҳавфли жойларни сейсмогеологик хариталашда ҳам қўлланилади.

Download 366,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish