75– расм. Қайтган тўлқиндаги кузатиш тизими: а – оддий профиллаш; б – оралиқаро профиллаш; в – икки марта узлуксиз профиллаш. Г1Г2 - қайтган тўлқинларнинг годографлари.
Бундай ҳолатда, масалан, О3 нуқтада қўзғатиш бўлса, кузатиш О1О2 ва О4О5 бўлакда ўтказилади(75б. расм).
Мураккаб геологик шароитларда икки мартали узлуксиз профиллаш қўлланилади. Бунда ҳар икки қўзғатиш пункти икки томонлама кузатилади (масалан, О3 нуқтада қўзғатилса,
кузатиш О1О3 ва О3О5 оралиқларда олиб борилади) (75в. расм). Бунда қўзғатиш оралиғи кузатиш оралиғидан 2-3 марта кичик бўлади.
Сейсмик профиллаш ишлари одатда бурмалар йўналишига кўндаланг бўлган ва бўйлама икки профил бўйича олиб борилади.
Сейсмик зондалашда эса кузатиш 2-6 қўзғатиш пунктида (п.п) битта ѐки бир-бири билан кесишувчи профилларда (кесишувчи зондлаш) амалга оширилади. Бу эса қайтариш чегарасининг фазовий жойлашувини баҳолашга ѐрдам беради.
Сейсмик профиллаш ва сейсмик зондлашда барча ишлар бўйлама (қўзғатиш пункти ва сейсмик приѐмниклар бир чизиқда жойлашади) ѐки бўйлама бўлмаган (қўзғатиш пункти сейсмоприѐмниклар жойлашиш чизиғидан ташқарида) тизимларда олиб борилади.
Қайтган тўлқинлар усулида қўзғатиш оралиқлари қайтариш чегаралар чуқурлиги ва шу майдондаги профилнинг узунлигига боғлиқ.
Қўзғатиш пунктидан катта масофаларда қайтган тўлқинни қайд қилиш қийинроқ, улар навбати билан синган тўлқинлардан кейин келиши мумкин. Қўзғатиш пункти яқин атрофида эса, синган тўлқинлар бўлмайди ва бошқа тўлқинлар орасидан қайтган тўлқинларни ажратиш енгилроқ.
Сейсмоприѐмниклар орасидаги масофа (кузатув қадами) шундай бўлиши керакки, қайтган тўлқинларни ва годографларни тузиш ва тушиниш осонроқ бўлсин. Одатда, улар 1 м дан 10 м гача кесимнинг юқори қисмини ҳамда 10-100 м бир неча километр бўлган чуқурликларни ўрганиш учун қўлланилади. Фойдали тўлқинларни ишончли таққослаш учун кузатув қадами қуйидаги ифода орқали танлаб олинади: ∆х=Vk·T/2.
Умумий чуқур нуқта усулида кузатиш тизими. Қайтган тўлқин усулининг бир тармоғи умумий чуқур нуқта усули бўлиб (УЧН), унда битта чегаранинг умумий нуқталардан қайтган тўлқинлар йиғилади. Қайтган тўлқинлар профилнинг тўлқин ҳосил қилиш ва приѐмниклари орасига симметрик жойлашган нуқтада (марказий жойлашиш) ѐки тўлқин қўзғатиш пункти ва приѐмниклар профилининг оҳирида (қанотларида жойлашиш) ги нуқтада ўрганилиши мумкин.
Бундай ѐйиб қўйиш сони қоплама карралиги дейилади, улар 10 ва ундан ортиқ бўлади. Натижада умумий чуқур нуқта годографи (гипербола) бўйича, доимий ҳалақит берувчи тўлқинларни сўндириб қайтган чегараси аниқланади.
Интерференцион кузатиш тизими. Мураккаб сейсмогеологик шароитларда (кескин чегаралар бўлмаса, қатламнинг понасимон жойлашиши, кўп тўлқинлар) бир марта қайтган фойдали тўлқинни турли тўлқинлар орасидан ажратиш мураккаб ҳисобланади. Айниқса, бир марта қайтган тўлқинни кўп каррали қайтган тўлқинлардан ажратиб олиш жуда мураккабдир.
76. а,б- расмда кўп каррали (тўлиқ ва тўлиқсиз) қайтган тўлқинлар кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |