“Геофизик тадқиқотлар усуллари”



Download 366,75 Kb.
bet3/6
Sana22.03.2022
Hajmi366,75 Kb.
#505707
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Seysmorazvetka asboblar

Қайтган ва синган тўлқин усулларининг қиѐсий таърифи. Сейсморазведканинг асосий усули - қайтган тўлқин усули бўлиб, камроқ ҳолатларда синган, рефраген ва ўтувчи тўлқин усуллари қўлланилади.
Уларнинг қиѐсий тавсифи 6-жадвалда келтирилган . Бундай воситалар чўкинди тоғ жинслари кесимини ва тузилмаларни ўрганишда қўлланилади. Бу нефт-газ қопқонларни қидиришнинг асосий усулидир. Синган тўлқин усули эса, чуқур сейсмик тадқиқотларига кириб, пойдевор тузилиши, чуқурлиги, маъдан конларини ўрганишда ишлатилади. Муҳандис- гидрогеологик тадқиқотларда ҳам синган тўлқин усули қайтган тўлқин усулига нисбатан кўпроқ қўлланилади.
Қайтган тўлқинлар деярли ҳамма литологик чегараларда, акустик қаттиқлиги (ζV) 10% дан ( чуқурлик ошиши ва камайишида) ўзгарган жойларда ҳосил бўлади. Бош синган тўлқин ҳосил бўлиши учун чуқурлик бўйича тезлик ошиши шарт.
Қайтган тўлқинлар қўзғатиш пункти атрофида кучлироқ бўлади. Бош синган тўлқинлар тўлқин ҳосил бўлган жойидан узоқда ва синиш чегаралари атрофида тарқалади.
Бу кузатиш тизимини ташкил этади, яъни қайтган тўлқин усулида сейсмоприѐмниклар тўлқин пайдо қилиш пункти атрофида, синган тўлқин усулида эса, ундан узоқда (лойиҳадиги чуқурликдан узоқроқ) жойлашади.
Рефрагенлашган тўлқинлар табиати бош синган тўлқинларникига ўхшаш бўлади. Аммо, турли тўлқин қўзғатиш пунктларидан олинган, қатламли муҳитдаги қувлаб етувчи годографлари рефраген тўлқинларга тўғри келганда, бир кузатув оралиғида параллел бўлмайди, бош синган тўлқинларга эса, параллел бўлади.
Тўғри (ўтувчи) тўлқинлар айрим қудуқлардаги сейсмик, акустик, ультратовушли тадқиқотларда фойдаланилади. Бунда тўлқин манбаи ва сейсмоприѐмниклар қудуқларда ҳар хил чуқурликда ѐки бошқа тоғ-кон иншоотларига ўрнатилиб, шу иншоотлардаги ѐки уларнинг атрофидаги эластик тўлқинлар тебранишининг ер юзасида ўлчанилади.
6-жадвал Қайтган ва синган тўлқин усулларининг қиѐсий таърифи






Аломатларнинг номи

Қайтган тўлқин усули (МОВ)

Синган тўлқин усули
(МПВ)

1.

Тўлқин ҳосил бўлиш
шароити

nVn n1Vn1

Vn+1>Vn

2.

Икки қатламли муҳит- даги чегарада годограф тенгламаси («+» тушиш,
«-» ошиш бўйича

t 1 x2  4H 2  4H sin
V1

t 1 [x sin()  2H cos i] V

3.

Чизиқли годограф
расмининг кўриниши

Гипербола

Тўғри чизиқ

4.

Кузатиш тизими

Сейсмик профиллаш
ва зондлаш

Сейсмик профиллаш
ва зондлаш

5.

Тўлқинни кузатиш
майдони

Қўзғатиш пункти яқинида

Қўзғатиш пунктидан узоқда

6.

Частотали спектр

Катталашган частоталар

Пасайган частоталар

7.

Интерпретация натижаси

Н, φ, Vэф

Н, φ, Vч (Vэф аниқмас)

8.

Эластик тўлқинларнинг
тарқалиш тезлигини

Юқоридаги қатламдаги Vэф ни
доимий фарқлар усули билан

Пастки қатламдаги Vч ни
айирма годографлар, усули





аниқлаш усуллари

аниқлаш, учрашувчи ва айирма
годографлар усули билан

билан аниқлаш

9.

Қидирилаѐтган чегарани тузиш усуллари

Қайтган чегарани t0, белгилар, эллипслар усули билан тузиш

Синдирувчи чегарасини t0
усули, қатламлар тезлиги усули билан тузиш



Қайтган тўлқин усулидаги кузатиш тизимлари.
Қайтган тўлқин усулидаги кузатиш тизими, яъни тўлқин қўзғатиш манбаи ва эластик тўлқинни қайд қилиш шундай бўлиши керакки, профил бўйича қайтган чегараларни узлуксиз (сейсмик профиллаш) ѐки қисман (сейсмик зондлаш) кузатиш имконига эга бўлмоқ зарур.
Оддий кузатиш тизимлари. Қайтган тўлқин усулида узлуксиз профиллаш тизими қуйидагича бўлади: оддий, интервалли, икки марталаб профиллаш ва бошқалар. Оддий профиллашда (75а-расм) сейсмоприѐмниклар қўзғатиш интервали (қўшни қўзғатиш пунктлари оралиғи) соҳасида, яъни манбанинг икки томонига ўрнатилади.
Масалан, О3 нуқтада қўзғатиш лозим бўлса, кузатишлар О2О3 ва О3О4 оралиқларда олиб борилади. Қўзғатиш пунктидаги қайтган тўлқинларни юзаки тўлқинлар орасидан ажратиб олиш қийин бўлган айрим ҳолларда бир ѐки бир нечта интервалдан кейин профиллашдан ("отнинг юриши") фойдаланилади.





Download 366,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish