Геодезия ва кадастр ишларида фойда ва рентабеллик режа фойда тушунчаси ва унинг иктисодий мохияти



Download 21,45 Kb.
Sana16.03.2023
Hajmi21,45 Kb.
#919685
Bog'liq
16-маъруза


ГЕОДЕЗИЯ ВА КАДАСТР ИШЛАРИДА ФОЙДА ВА РЕНТАБЕЛЛИК
РЕЖА
1.Фойда тушунчаси ва унинг иктисодий мохияти
2.Фойда турлари ва уни аниклаш усуллари
3.Фойдани максималлаштириш


1.Фойда тушунчаси ва унинг иктисодий мохияти

Саноат ва унинг барча бўғинлари ишини тавсифловчи муҳим сифат кўрсаткичларидан бири фойда ва рентабелликдир. Фойда бозор муносабатларининг муҳим категорияси сифатида иқтисодиётда, маълум функция (вазифа)ларни бажаради:


-ишлаб чиқариш фаолиятининг натижасидан олинган иқтисодий самарани тавсифлайди, чунки у сўнгги молиявий натижани ифодалайди;
-турли даражадаги бюджетларни шакллантиради;
-ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилади ва бу борада иқтисодий дастак ва стимул ролини ўйнайди;
-илмий – техникавий, ташкилий ва ижтимоий ишларни амалга оширишга имконият беради.
Фойда саноат, тармоқ ва корхонанинг ҳамма ишлаб чиқариш хўжалик фаолияти натижаларини умумлаштирувчи кўрсаткичдир. Балансдаги фойда ёки фойданинг умумий суммаси – корхона балансидаги мавжуд ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришдан ташқари, хўжаликларнинг молия-хўжалик фаолиятлари натижасида олинган фойда суммасидир. Фойданинг умумий суммаси товар маҳсулотини сотишдан, ишлаб чиқаришдан ташқари, бажарилган ишлар ва хизматлардан олинган даромадлардан, корхона ёрдамчи хўжаликларининг маҳсулотларини сотишдан олинган даромадлардан, реализациядан ташқари, фойда ва уй-жой коммунал хўжалиги, ҳар хил жарималар, пеня ва ҳоказолардан ташкил топади.
2.Фойда турлари ва уни аниклаш усуллари
Хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари билан тавсифланади:
-маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда (ЯФ), бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади:
ЯФ  ССТ – МИТ,
бу ерда: ЯФ – ялпи фойда;
ССТ – сотишдан олинган соф тушум;
МИТ – сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи;
-асосий фаолиятдан кўрилган фойда – бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут ва қўшимча асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки минус бошқа зарарлар сифатида аниқланади:

  • АФФ =ЯФ – ДХ ҚБД Қ БЗ,

бу ерда:

  • АФФ – асосий фаолиятдан олинган фойда;

  • ДФ – давр харажатлари;

  • БД – асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар;

  • БЗ – асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар;

-хўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарар) – бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарарлар сифатида ҳисоблаб чиқилади:
УФ = АФФ Қ МД – МХ,
бу ерда:
УФ – умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда;
МД – молиявий фаолиятдан олинган даромадлар;
МХ – молиявий фаолият харажатлари;
-солиқ тўлагунгача олинган фойда – бу умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда, плюс фавқулодда (кўзда тутилмаган) вазиятлардан кўрилган фойда ва минус зарар сифатида аниқланади:
СТФ = УФ + ФП – ФЗ,
бу ерда:
СТФ – солиқ тўлагунгача олинган фойда:
ФП – фавқулодда вазиятлардан олинган фойда:
ФЗ – фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарар;
-йилнинг соф фойдаси – бу солиқ тўлангандан кейин хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолади, ўзи дадаромад (фойда)дан тўланадиган солиқни ва минус қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташланган холда солиқлар тўлагунга қадар олинган фойдани ифодалайди:
СФ = СТФ – ДС – БС,
СФсоф фойда;
ДС – даромад (фойда)дан тўланадиган солиқ;
БД – бошқа солиқлар ва тўловлар.
Ҳар бир корхона (фирма) яшаши ва равнақ топиши учун фойда олиши керак. Корхона фойдани ўз ривожини таъминловчи биринчи муҳим омил деб билади. Фойдани максималлаштириш билан шуғулланмайдиган корхонанинг яшаб кетиш имконияти кам бўлади. Макроиқтисод соҳасида узоқ муддатга фойдани максималлаштириш масаласига катта эътибор берилиши шундан иборатки, шу асосда фирма фаолияти олдиндан башорат қилинади.
Мулк эгасини ўзи бошқарадиган унчалик катта бўлмаган корхона (фирма)да уларни юритиш билан боғлиқ бўлган ҳамма қарорларда фойдани кўпайтириш асосий ўрин тутади. Жуда катта ва йирик корхона (фирма) ларда раҳбар (бошқарувчи)лар кундалик қарорларни қабул қилишда мулк эгалари ҳар доим ҳам бошқарувчилар фаолиятини назорат остида сақлай олмайдилар. Шунинг учун бошқарувчиларда ва корхонага раҳбарлик қилишда маълум даражада эркинликлар бўлиб, фойдани максималлаштириш билан етарли шуғулланмасликлари мумкин. Улар мулк эгаси бўлмаганликлари учун узоқ муддатли манфаат ўрнига қисқа манфаатни афзал кўришлари мумкин. Бошқарувчилар кўпинча фойдани максималлаштириш ўрнига даромадни кўпайтириш ёки акциядорларни қизиқтириш учун дивидендни оширишга ҳаракат қилишлари мумкин. Бундан ташқари, улар юқори лавозимга эришиш ёки катта мукофотлар олиш мақсадида фойда кейинчалик камайиб кетса ҳам ҳозирги куннинг ўзида оширишга ҳаракат қиладилар. Шу туфайли бундай раҳбарлар ўз лавозимларидан четлаштирилиши ва корхонани бошқа раҳбарларга топшириш зарурияти юзага келади.
Юқорида келтирилган фойда турларидан ташқари, унинг яна бир қанча турлари мавжуд:

  • ҳақиқий фойда;

  • ўртача фойда;

    1. монопол фойда ёки иқтисодий рента;

    2. максимал фойда.

Ҳақиқий фойда – бу ҳақиқатда ҳисобот маълумотлари, яъни ҳақиқий харажатлар асосида аниқланган фойда ҳисобланади. Бу фойда корхона молиявий фаолиятини ташкил этишда асосий манба бўлиб ҳисобланади.
Ўртача фойда деганда бошқа ҳамма корхоналар каби сарфланган капиталига бир хил фойда олиш ёки бир хил рентабелликка эга бўлиш тушунилади. Ўртача фойда корхона (фирма)нинг фаолият кўрсатаётган соҳада, тармоқда қолишини таъминлайди. Бундай фойданинг юзага келиши бозорнинг узоқ муддатли барқарорликка эришганидан далолат беради. Ўртача фойдани кўпинча иқтисодий фойда деб атайдилар.
Иқтисодий фойда қачон пайдо бўлади? Агар корхона бир маҳсулотни тайёрлаб, сотиб, ҳақиқатда 100 минг сўм фойда олган бўлса-ю, ана шу маблағни бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфлаб, уни сотганда 150 минг сўмлик фойда олса, бундай фойдани иқтисодий фойда деб тушуниш керак. Бу ҳолда фойда ижобий тус олади. Ижобий иқтисодий фойда корхонани бирон-бир инвестор фаолият бошлашига рағбатлантирса, ижобий ҳақиқий фойда ишлаб чиқариш ёки фирманинг анча оёққа туриб олганидан дарак беради.
Монопол фойда ёки иқтисодий рента – бу чекланган ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиш натижасида содир бўлган фойда ҳисобланади. Масалан, иккита корхона бир хил ерга эга бўлиб, ерни олиш билан боғлиқ харажатлар бир хил бўлиши шароитида биринчи ер транспорт тармоғига яқин бўлганлиги учун маҳсулотни ташишга 10 млн. сўм кам сарф қилиниши мумкин, ана шу 10 млн сўм унинг қўшимча фойдаси ҳисобланади. Иқтисодий рента ишлаб чиқариш омиллари чекланганлигидан келиб чиқади ва у ёки бу ишлаб чиқариш омилига бериш ҳолатини билдирган баҳо билан шу омилнинг энг кам баҳоси ўртасидаги фарқдан иборат бўлади.
Максимал фойда – бу бир бирлик қўшимча маҳсулотни сотишдан олинган даромадни шу бир бирлик қўшимча маҳсулотга қилинган харажат миқдори билан баб-баробар келиши натижасида олинган фойда. Шу ҳолда рентабелликнинг энг юқори даражасига эришилган бўлади. Шунга кўра, фойдани максималлаштириш дегани, энг юқори рентабелликни таъминлаш деганидир.
Бозор иқтисодиёти шароитида саноат соҳасида ўтказилаётган туб иқтисодий тадбирлар мажмуида фойдани тақсимлаш масалалари муҳим ўрин тутади, зеро уни, адолат юзасидан ва тўғри тақсимлаш жамоа ва ҳар бир ходимнинг манфаатдорлигини уйғунлаштириш учун шароит яратади.
Демак, фойда (даромад) корхона (фирма) фаолиятини умумлаштирувчи кўрсаткичдир. У моддий ишлаб чиқаришда яратилган соф даромаднинг бир қисми бўлиб, давлат бюджети даромадларининг шаклланишида асосий манбалардан бири бўлиб ҳисобланади.

Назорат ва мухокама учун саволлар


1.Фойда тушунчасини иктисодий мохиятини тушунтиринг.


2.Фойда турлари ва уни аниклаш усуллари
3. Фойда ва уни максималлаштириш масалалари.

  1. Рентабеллик ва уни ҳисоблаш усуллари.

Download 21,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish