Плоттерлар - бу компьютерлардан чиқарилаётган маълумотларни қоғозда расм ёки график кўринишида тасвирлаш имконини берувчи қурилма бўлиб, уни график тузувчи мослама деб (графопостроитель) аташади.
Плоттерлар:
- планшетли плоттерлар (формат А3, А2, А1, А0)
- рулонли (стоичные) А1, А0 форматли қоғозлар билан ишлайди.
Тасвирни яратиш принципига кўра плоттерлар векторли ва растрли бўлади. Улар ёзув механизмининг тури бўйича ажратилади: пероли тур (ёзув механизми-перо); қирқувчи плоттерлар (махсус қирқиш қурилмали). Қирқувчи плоттерларда махсус қоғоз ёки полимер плёнкадан фойдаланилади. Ушбу плоттерлардан кўчадаги рекламаларни тузишда ишлатилади.
Растрли плоттерлар тўрт хил рангда чоп этувчи томчили ва электростатик лазерларга бўлинади. Ундан ташқари лазерли, светодиодли, термик плоттерлар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |