Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари


БУҒДОЙ РИЗОСФЕРАСИДАН ШЎРЛАНИШГА ЧИДАМЛИ



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/123
Sana12.03.2022
Hajmi2,5 Mb.
#491646
TuriСборник
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   123
Bog'liq
konfer 2016 cgb

БУҒДОЙ РИЗОСФЕРАСИДАН ШЎРЛАНИШГА ЧИДАМЛИ 
ДИАЗОТРОФ БАКТЕРИЯЛАРНИ АЖРАТИШ ВА УЛАРНИНГ БАЪЗИ 
ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ 
Паттаев А., Қодирова Г.Х., Шакиров З.С.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси микробиология Институти, 
Тошкент, А. Қодирий 7
б
.
 
Маълумки, тупроқларнинг шўрланиши нафақат қишлоқ ҳўжалик 
экинларининг ҳосилдорлигини пасайтиради, балки тупроқ унумдорлигига 
ҳам кескин таъсир кўрсатиб, унда мавжуд бўлган фойдали микроорганизмлар 
миқдорининг камайишига сабаб бўлади. Йилдан йилга таркибидаги 
тузларнинг миқдори ортиб бораётган тупроқлар унумдорлигини ошириш, 
уларда етиштирилаётган қишлоқ ҳўжалик экинларининг ноқулай 
шароитларга 
мослашиб, 
меъёридагидек 
ўсиши, 
ривожланиши 
ва 
ҳосилдорлигини оширишда эркин ва ассоциатив ҳолда яшовчи 
атмосферадаги молекуляр азотни ўзлаштирувчи, фитогормонлар синтезловчи 
диазотроф бактериялар маҳаллий штаммларининг ўрни жуда аҳамиятлидир. 
Турли шўрланиш даражаларига осонгина мослаша оладиган диазотроф 
бактериялар ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароитлар 
яратади.
Диазотроф бактериялар аксарият ҳолларда ўсимликлар билан 
ассоциацияланган тарзда – илдиз ва унинг атрофларида яшаб, илдиз 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
176 
тизимида кўп миқдорда учрайди, ҳамда ўсимлик турига боғлиқ равишда 
илдизларда колониялар ҳосил қилади. Микроорганизмлар ризосферада 
популяциялар ҳосил қилиши ва бунинг асосий сабаби уларнинг ўсимлик 
илдизларидан чиққан эксудатлар томон ҳаракатланиши билан изоҳланади. 
Мана шу ўзаро алоқадорлик туфайли диазотроф бактериялар ўсимликларни 
биологик азот, турли физиологик фаол моддалар билан таъминлаб, уларнинг 
ўсиши, ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Мазкур 
тадқиқотларда 
Ўзбекистоннинг 
шўрланган 
тупроқли 
худудларидан, жумладан Сирдарё ва Андижон вилоятлари тупроқларида 
ўсаётган буғдой ризосферасидан 
Azotobacter, Azospirillium
ва 
Cyanophyta 
авлодларига 
мансуб 
бўлган 
бактериялар 
ажратилди. 
Диазотроф 
бактерияларни ажратиб олиш ва идентификациялаш учун ризосфера ҳамда 
илдиз қисмларидан иборат 10 г намуналар 90 мл турли таркибада азот 
тутмаган суюқ озуқа муҳитида аралаштирилди ва йиғма культуралар олинди. 
Сўнгра йиғма культуралардан бактерияларнинг хусусиятларини олдиндан 
билган ҳолда улар азотсиз турли қаттиқ озуқа муҳитига экилди. 
Azospirillium 
авлодига хос бўлган бактерияларни ажратиб олиш учун Доберейнер озуқа 
муҳити, 
Azotobacter 
авлодига мансуб бўлган бактериялар Эшби ва 
циабактерияларни ажратиш учун ўзида азот тутмаган BG-11 озуқа муҳити 
қўлланилди.
Эшби озуқа муҳитида бир- биридан морфологик жиҳатдан фарқ қилувчи 
икки турдаги колониялар ажратиб олинди. Колонияларнинг морфологик-
физиологик, биокимёвий (ҳужайра шакли, капсула шиллиғини хосил 
қилиши, Грамм реакцияси бўйича бўялиши, каталаза кўрсаткичи) 
хусусиятлари уларни 
Azotobacter 
авлодига мансуб эканлигини кўрсатди.
Azospirillum 
штаммларининг эса шўрланишга чидамлигини аниқлаш 
учун бактериялар таркибида 200 мМ NaCl сақлаган Доберейнер озуқа 
муҳитида 27
0
С ҳароратда 5 кун давомида ўстирилиб, озуқа муҳитлари 
юзасида пленкага хос наматни хосил килиши ва ўзига хос фаол харакати, 
азотсиз ва шўрланиш шароитларида ўса олиши кузатилди. Тадқиқотлар 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
177 
натижасида 200 мМ шўрланишга чидамли
Azospirillum 
авлодига хос бўлган 
18 та штаммлар ажратилди. Бундан ташқари шўрланган тупроқларда 
ўсаётган буғдой ризосферасидан цианобактерияларнинг 15 та штаммлари 
ажратилди. Шундай қилиб буғдой ризосферасидан диазотрофларга мансуб 
бўлган 43 та штаммлар ажратиб олинди.
Ушбу тажрибалардан хулоса қилиш мумкинки, буғдой ризосферасидан 
ажратиб олинган диазотроф бактериялар ёрдамида ўсимлик-микроб 
ассоциацияси ўзига хос табиий экологик адаптациясининг вужудга келиши, 
шўрланган суғориладиган ер майдонларини унумдорлигини, ҳамда 
ўсимликларнинг хосилдорлигини оширишда қўлланилиши мумкин. 

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish