ЭМАН (
Quercus
) ДАРАХТИНИ КУПАЙТИРИШ
Хамроев Х., Аманбаева Ш.О., Эгамбердиев Ш.Б., Одилжонов А.О.
Тошкент давлат аграр унверситети.
111215, Узбекистан, Тошкент вил., Қибрай тум., Университет кўча, 2-уй
Ўзбекистон ўрмон хўжаликларида ўрмон барпо этиш масалаларини
ечишда унинг табиий ва географик шароитини эътиборга олиш керак.Чунки
ҳар бир ҳудуднинг шароитлари ҳар хилдир. Бу эса ўрмон барпо
этувчилардан экиладиган дарахт турларининг биологик ва экологик
хусусиятларини билишни талаб қилади. Чунки улар ҳар қандай ҳудудларда
ҳам ўсавермаслиги мумкин. Ушбу тадбирларини илмий асосда ташкил этиш
мақсадга мувофиқдир. Ёғоч олиш ва ҳимоя мақсадларида дарахт турларини
тўғри танлаб олиш учун уларнинг биологик, манзаравийлик хусусиятларини
билиш, ташқи муҳит шароитларга бўлган талабини эьтиборга олиш ҳам жуда
муҳимдир.
Шундай дарахт турларидан бири бу Оддий эман –
Quercus robur
дир.
Оддий эман баланд бўйли, кенг шох-шаббали ва бақувват илдиз тизимига эга
бўлган дарахт бўлиб, тоғ қияликларини эрозиядан ҳимоя қилишда ва
маҳсулдор ёғоч захирасини олишда муҳим аҳамиятга эгадир. Эманзорлар
барпо этишда ушбу дарахт турларининг сифатли кўчатларини тайёрлаш ва
уларни тўғри парваришлашга аҳамият бериш лозим.
Эман
(Quercus)
қорақайиндошлар
(Fagaceae)
оиласига мансуб бўлиб,
унинг 600 га яқин тури бор. Бэман турлари йирик дарахт бўлиб, шох-шаббаси
ёйиқ, баъзан буталари ҳам учрайди. Ёш дарахтининг пўстлоғи силлиқ, тўқ
кул рангда бўлиб, сўнг бўйига ёрилади. Айрим турларининг пўстлоғида
пўкак қаватлар ҳосил бўлади. Куртаклари бандсиз, тангачалар билан
қопланган бўлиб, спираль шаклда жойлашади. Барглари ҳам оддий, спирал
шаклда жойлашади, баъзи турларида қиш бўйи яшил ҳолда сақланади,
бошқаларида эса тез тўкилиб кетади. Гуллари айрим жинсли, бир уйли
дарахт. Барг тўкадиган турлари барг ёзиш билан бир вақтда гуллайди. Чангчи
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
195
гуллари осилиб турадиган кучала ҳосил қилади. Улар новданинг туб қисмида
ёки кузги куртаклардан ўсиб чиқадиган новдаларда жойлашади. Уруғчи
гуллари бандсиз ёки бандли бўлиб, барг қўлтиғида биттадан ёки бир
нечтадан жойлашади. Гули шамол воситасида чангланади. Гули
чангланадиган вақтда уруғкуртак ҳали такомиллашмаган бўлиб, меваси
кейинроқ тугилади ва ҳар ҳил муддатда етилади. Меваси бир йилда
етиладиган турларида гуллари чанглангандан кейин 2 ойдан сўнг уруғланиш
рўй беради. Меваси иккинчи йили етиладиган турларида эса 13-14 ойдан сўнг
содир бўлади. Тугунчадаги 6 та уруғкуртакнинг одатда биттаси уруғланади,
холос. Айрим вақтларда 2-3 та ёки 4 та уруғкуртак уруғланиши мумкин.
Бунда 3-4 уруғли мева етилади. Меваси бир уруғли ёнғоқ бўлиб, биринчи ёки
иккинчи йили етилади. Етилган мева ажралиб ерга тўкилади. Меваси
(ёнғоғи) -5
0
-7
0
С совуққа чидайди. Нам тупроққа тушса ва ҳарорат нормал
бўлса уна бошлайди. Илдизи ўқ илдиз. У кейин шохланиб кетади ва ерга 10-
12 м чуқурликкача ўсади. Эманнинг ҳамма тури илдизида микориза ҳосил
бўлади, демак булар ҳам микотроф ўсимликлардир. Эман дарахтлари
тўнкасидан ҳам кўкаради, аммо илдизидан бачкиламайди. Уни пархиш йўли
билан ҳамда яшил қаламчасидан кўпайтириш мумкин. Манзарали
эманзорларни барпо этишда экиш материалининг сифати ҳам катта роль
ўйнайди. Г.И.Редько, А.Р.Родин ва И.В.Трешевскийларнинг (1985)
таъкидлашича ёзги ёки чимдилган баргли (оддий эман– Quercus robur) эман
кўчатларини етиштириш учун қумоқ тупроқли унумдор майдончалар
танланади. Эман уруғларини кузда экиш мумкин бўлсада, уларни эрта
баҳорда экиш яхшироқ натижа беради. Чунки кузда экилган ёнғоқларни
кемирувчи зараркунандалар шикастлаши ёки қишки музламаларда совуқ
уриши мумкин. Мазкур олимлар эман ёнғоқларини уч қаторли лента усулда
тор (3 см) эгатчаларга 5-7 см чуқурликда экишни тавсия этишади.Оддий эман
МДҲ нинг Европа қисмида, Кавказда ва Қримда кўп учрайди. Эман ўрмон
ҳудудларида ҳам ўсади.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
196
Do'stlaringiz bilan baham: |