Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари


PAULOWNIA  ҚАЛАМЧАЛАРИНИ



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/123
Sana12.03.2022
Hajmi2,5 Mb.
#491646
TuriСборник
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   123
Bog'liq
konfer 2016 cgb

PAULOWNIA 
ҚАЛАМЧАЛАРИНИ 
IN VITRO
 ШАРОИТИДА 
МИКРОКЛОНАЛ КЎПАЙТИРИШ 
 
Норбобоева Р.Б.,
 
Убайдуллаева Х.А., Рўзибоев Х.С., Буриев З.Т., 
Абдурахмонов И.Ю. 
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази 
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум., Университет кўча, 2-уй 
norboboeva2015@mail.ru 
Ер юзида экологик мувозанатни мўтадил сақлаб туришда ўсимлик олами 
асосий ўринни эгаллайди. Ҳар бир ўсимликнинг ўзига хос ноёб хусусиятлари 
мавжуд бўлиб, улар атмосфера ҳаво ҳароратини бир меъёрда тутиб туришда, 
сув заҳираларини тоза бўлишида муҳим манба ҳисобланади. Шунинг учун 
ҳам мамлакатимиз ҳудудида экологик вазиятни янада яхшилаш, ўсимлик 
оламини қўриқлаш ва тез ўсувчи ноёб хусусиятларга эга бўлган манзарали 
дарахтларни кўпайтириш, ундан оқилона фойдаланиш бўйича қатор илмий 
тадқиқотлар олиб борилмақда. Кўкаламзорлаштириш ва ўрмончилик 
соҳасида тез ўсиб, йирик чиройли гулловчи, ёғочи мустаҳкам дарахтларга 
эътибор ошиб бормоқда, биргина мисол 2012 йили Юқори технологиялар 
ўқув-тажриба маркази олимлари ишлаб чиққан инновацион лойиҳа 
мамлакатимизда 
павловния 
дарахтини 
кўпайтиришга 
қаратилган. 
Тайёрланган лойиҳа 
Paulownia
дарахти кўкаламзорлаштиришда жуда катта 
аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. 
Paulowniaceae 
оиласига мансуб 
Paulownia
дарахти кескин континентал 
иқлим шароитига етарли даражада чидамли бўлиб, Ф.Н.Русанов номидаги 
Ботаника боғида интродукция қилинган. Ватани жанубий шарқий Осиё, 
Япония ва Хитойда ўчрайди. Кўпгида ривожланган мамлакатларда 
интродукция қилиниб, турли мақсадда катта майдонларда етиштирилади. 
Дунёда энг тез ўсувчи дарахтлар қаторига киритилган 
Paulownia
Ўзбекистон 
иқлим шароитида ҳам ўз хусусиятларини йўқотмаган ҳолда Фарғона вилояти 
шароитида йил давомида 5 метргача ўсганлиги кўзатилган. 
Paulownia
ни 
ажойиб хусусиятларига тўхталадиган бўлсак, у тез ўсувчи йилига 3-5 метр 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
202 
атрофида ўсади, бундан ташқари ҳар уч йилда гектаридан 100 тоннагача 
биомасса олиш имконини беради. Қолаверса, ундан олинган сифатли ёғоч 
материаллари ўзининг юқори зичлиги, мустаҳкамлиги, деформацияга 
чидамлилиги билан ҳам бошқа манзарали ва ёғочбоб дарахтлардан ажралиб 
тўради. 
Paulownia
тез ўсиши, кесилган ёғочлари тез осон қуриши ва жуда 
енгиллиги билан ёғоч саноатида қиммат баҳо ҳисобланади. Қиёслаш учун – 
эман дарахти ёғочининг бир куб метрини оладиган бўлсак ўртача 850 
килограмм, қарағайники 482 килограммни ташкил этса, 
Paulownia
ёғочида бу 
кўрсаткич кўпи билан 282 килограммга етиши мумкин. Мустаҳкамлиги ва 
ўзоқ йиллар фойдаланиш мумкинлиги туфайли 
Paulownia
ёғочидан шифт, 
эшиклар, жавон, стол ва стуллар тайёрлашда кенг қўлланилади. Ёғочи 
таркибида сув миқдори ва ёниш хавфининг камлиги уни бугунги кунда 
автомобилсозлик, самолётсозлик ва кемасозлик сингари йирик саноат 
тармоқларида истиқболли хом ашёга айлантирилган. Хусусан, халқаро 
амалиётда автомашиналар салонида 
Paulownia
ёғочидан фойдаланиш афзал 
кўрилмоқда. 
Paulownia
пеллетлари эса ёндирилганда ҳавога карбонат 
ангидрид ҳамда олтингугурт миқдори бирмунча кам чиқади. Ҳаводаги 
намликни ўзига тортиб олмайдиган бундай қаттиқ ёқилғининг юқори 
иссиқлик ўтказувчанлиги вақт ўтиши билан ҳам камайиб кетмайди. Дарахт 
наинки ўтин ёки ёғоч сифатида, балки ернинг ҳолатини яхшилашда ҳам 
муҳим аҳамиятга эга. Чуқур илдиз отадиган 
Paulownia
ердаги нитрат, оғир 
металл ва бошқа элементларни ютиб, ернинг таркиби яхшиланишига хизмат 
қилади. Ривожланган мамлакатларнинг унумсиз ерларида 
Paulownia
плантатсиялари барпо этилаётганлиги бунинг ёрқин далилидир. 
Paulownia
нинг йирик барглари жониворларни озуқа билан таъминлашда қўл келади. 
Бундан ташқари унинг таркибидаги азот, темир, рух, марганец сингари 8 
аминокислота ва микроэлемент ҳайвонларнинг ўсишини таъминлайди. 
Дарахтнинг табобатда барг ва гулларини бронхит, йўтал ва бошқа 
касалликларни даволашда қўллаш мумкин адабиётларда келтирилган. 
Мевалари қон босимини пасайтиришга ёрдам берувчи восита сифатида кенг 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
203 
фойдаланилади. Айниқса, гулларининг хушбўйлиги атир-упа ишлаб 
чиқарувчиларнинг диққатини тортмоқда. Асаларичиликда 
Paulownia
енгил, 
шаффоф ва хушбўй асали билан ҳам ном қозонган. Бу асал хуштаъмлиги 
баробарида ўпка ва нафас олиш тизимлари касалликларини даволашда, ўт 
қопи, жигар ва овқат ҳазм қилиш аъзолари ишлашини яхшилашда катта 
аҳамиятга эга. 
Paulownia
ўзининг манзаралилиги, ёғочи қимматбаҳо 
эканлиги билан тадқиқотчилар, кўкаламзорлаштириш соҳа ходимлари ва 
ўрмончилар ўртасида қизиқиш уйғотди. 
Paulownia
кўчатларига бўлган талаб 
ошганлиги боис, унинг ниҳолларини катта миқдорда етиштиришни тақоза 
этади. 
Марказнинг махсус фитотрон ва лабораторияларида 
Paulownia
қаламчаларини 
in vitro
шароитида кўпайтириш устида илмий тадқиқот 
ишлари олиб борилмоқда. 
Paulownia
ни бошланғич куртак меристемаси 
ажратиб олиниб, стерилланди. 
I
n vitro
шароитида етиштириш учун қулай 
озуқа муҳитлари танланиб, унинг меристемасида дастлабки ривожланиш 
босқичлари кузатилди. 
Paulownia, Liriodendron tulipifera, Cephalotaxus Sieb.et 
Zucc, Magnolia soulangeana ва 
бошқа манзарали дархт ва бўта ниҳолларини 
қурғоқчиликка чидамлилик даражасини ўрганиш мақсадида фитотрон 
шароитида ўсиш ва ривожланиш жараёнлари олиб борилмоқда. 
Қурғоқчиликка чидамли манзаралали дарахт турлари Автомобил 
магистралларини кўкаламзорлаштиришда фойдаланиш ҳар тамонлама қўлай. 
Йўлнинг ҳар иккала томонига экилганда ҳимоя ва манзарали экин сифатида 
йўлни емирилишдан сақлаб, ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи, гигиеник 
шароитларини вужудга келтиради, унумдор экин майдонлари тежалади. 
Умуман олганда дарахтзорлар қандай мақсадда экилишидан қатъий назар, 
атмосфера ҳавосини тозалашдан ташқари тоғ ён бағирларини нурашини 
олдини олади, сув манбалари заҳираларини кўпайишига ва энг асосийси 
тупроқ таркибини бойиб боришига яқиндан ёрдам беради. 
 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
204 

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish