Ацетилсалицилат кислота циклооксигеназа ферментини ингибиция қилиб тромбоксан ҳамда простациклиннинг ҳосил бўлишини камайтиради. Тромбоцитлардаги циклооксигеназа ацетиласалицилат кислотага сезувчан бўлади, шунинг учун тромбоксаннинг ҳосил бўлиши камаяди. Агрегацияга қарши хусусияти бир неча кун давом этади, чунки бу модда таъсирида циклооксигеназа ферменти аслига қайтмас ингибицияга учрайди. Томирлардаги циклооксигеназа ацетилслицилат кислотага нисбатан камроқ сезувчан бўлади ҳамда шу циклооксигеназа ўз фаоллигини бир неча соатда тиклаб олади. Дипиридамол ёки курантил тож томирларни кенгайтиради, тромбоцитлар агрегациясини камайтиради. Бу таъсир фосфодиэстераза ферментининг камайиши ҳамда тромбоцитларда циклик АМФ хажми ошишига боғлиқ бўлади. Дипиридамол аденозин таъсир механизмига эга, аденозин эса бу модданинг тромбоцитлар агрегациясига қарши хусусиятини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |