Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


Полимерларнинг сувдаги эритмаси ёрдамида нефтни сиқиб чиқариш



Download 1,67 Mb.
bet24/62
Sana12.04.2022
Hajmi1,67 Mb.
#547356
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   62
Bog'liq
Қатламларнинг компонент бера олишлигини ошириш

5.4. Полимерларнинг сувдаги эритмаси ёрдамида нефтни сиқиб чиқариш.
Бундай усулда асосан полиакриламиднинг (ПАА) нейтралланган оҳақли эритмасидан фойдаланилади. Маълумки, сувга ПААнинг қўшилиши сув қовушқоқлигини оширишга олиб келади. Натижада нефтнинг сувга нисбатан қовушқоқлиги паст бўлгач, сувнинг сиқиб чиқариш хусусияти ортади. Шундай ҳолатда сиқиб чиқариш фронти барқарорлиги ортади ва кўпроқ нефть қазиб олиш имкони пайдо бўлади. Бундай усулни юқори қовушқоқликка эга бўлган нефтларда қўллаш (10—50 мПа*с) мақсадга мувофиқдир. Сувнинг қовушқоқлиги ортганлиги натижасида ҳайдовчи қудуқларнинг суюқлик кабул қилиш хусусияти камайишини инобатга олиб, ҳамда қатламда сиқувчи агент ҳаракатининг қийинлашувини ҳам кўзда тутган ҳолда бу усулни ўтказувчанлиги анчагина яхши бўлган коллекторларда (0,1 мкм дан ортиқ), асосан ғовакли коллекторларда қўллаш лозимдир. Шуни эътиборга олиш лозимки, сизилиш жараёнида полимерларнинг бир қисми ғоваклар деворида қолиб кетади. Шунинг учун сувга тўйинганлик 8-10% дан ортиқ бўлмаган ва оз миқдорда гиллар мавжуд коллекторларда, ҳамда қатлам ҳарорати 70-80 С бўлган ҳолатларда бу усулни қўллаш мақсадга мувофиқ.


5.5. Мициляр эритмалар билан нефтни сиқиб чиқариш.
Мициляр эритмаларда бир суюқ фаза орасига иккинчи суюқ фаза кирган бўлади. Фазалардан бири аксарият сув бўлиб, иккинчиси углеводородлардан иборат. Аксарият икки турдаги микроэмульсия мавжуд бўлади: углеводород сувда жойлашган ёки сув углеводород орасида жойлашган ҳолатда бўлади. Микроэмульсиянинг барқарорлигини аксарият сирт-фаол моддалари ёрдамида ҳосил қилинади. Мициляр эритмалар билан нефть чиқариш жараёнида юқори нефть бераолишликка асосан қуйидагилар ҳисобига эришилади:
- фазалар чегарасида юза таранглигини анчагина камайтириш ҳисобига;
- сиқиб чиқарилувчи ва сиқувчи суюқлик ва муҳитнинг қовушқоқлигини бошқариш,
- коллекторларнинг ўтказувчанлик хусусиятини қолдиқ нефтга таъсир қилиш билан оширишга эришиш;
- сиқиб чиқарувчи муҳитга қовушқоқ, эластик хусусиятлар бериш ҳисобига;
Микроэмульсия деб аталаётган мициляр эритмалар юқорида кўрсатилганлардан ташқари хўлланиш бурчагига таъсир кўрсатади ва эмульция таркибига қараб бу кўрсатгич ўзгариши мумкин. Микроэмульциялар одатда тиниқ суюқликдан иборат бўладилар ва уларда каогуляция ҳодисаси содир бўлмайди, улар ўз таркибига қараб гидрофиль ёки гидрофоб ҳолатида бўлиши мумкин. Микроэмульциянинг барқарорлиги кўп нарсаларга боғлиқ бўлиши мумкин, лекин шулардан энг асосийси кампонентларнинг тузилмасидир. Эритманинг концентрацияси ва компонентлар тузилмасига қараб эмульцияларнинг маълум ҳарорат орасида барқарорлиги таъминланиши, ёки инверция ҳодисаси рўй бериши мумкин (орқага кайтиш - инверция). Кўплаб қилинган лаборатория ва кондаги тадкиқотлар натижасида қуйидагиларни қайд қилиш мумкин бўлади:
1. Мициляр эритмалар терриген коллекторларда карбонат коллекторларга нисбатан муваффақиятлироқ қўлланиши қайд этилади. Коллекторларнинг турли туманлиги жуда катта бўлмаслиги тақозо этилади. Максимал ўтказувчанлик коэффициенти билан ўртача ўтказувчанлик коэффициенти орсидаги фарқ 3-4 мартадан ортмаслиги лозим. Ўртача ўтказувчанлик коэффициенти 50 мкм2 дан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир. Қатламда тузлар миқдори минимал даражада бўлгани маъқул.
2. Иқтисод нуқтаи назаридан қатламни қолдиқ нефтга тўйинганлик даражаси 25 - 30%дан ортиқ бўлиши мақсадга мувофиқдир. Нефтга тўйинганлик даражаси қанча кўп бўлса, олинадиган натижа шунча яхши бўлади.
3. Юқори қовушқоқоликка эга бўлган нефтларда қўлланиладиган мициляр эритмалар нефтни чиқариш жараёнини жуда пасайтириши ва қатламга суюқлиқ ҳайдаш технологиясини мураккаблаштириши мумкин. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда қўлланиши лозим бўлган нефтлар қовушкоқлиги 2-3 дан 10-20 мПа*с орасида бўлганц маъқулдир.
4. Қатлам сувларининг шўрлиги эритманинг таркибини ўзгартириши, барқарорлигини камайтириши ва фазаларга бўлинишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун қўлланиладиган шароитда тузларнинг миқдори 4—5% дан ортмаслиги мақсадга мувофиқдир.
5. Мициляр эритмаларнинг барқарорлиги ҳарорат ортган сари пасайиши мумкин, шунинг учун унинг қўлланиши 65-75 0С ҳароратдан ортмаса яхши натижаларга эришилади.
6. Мициляр эритмалар қўлланиладиган маҳсулдор қатламининг чуқурлиги 1500-1800 м дан ортмаслиги тақозо қилинади.
7. Қудуқлар тўрининг жойлашуви шу тадбирлар бажариладиган жойларда текис қаторли бўлса, мақсадга мувофиқдир.
8. Мициляр эритмаларнинг узоқ муддат нефть билан бирга қолиб кетмаслиги учун нефтни олиш суръати жадал бўлишликни тоқозо этади.



Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish