МАЪРУЗА N 6
Босимни газ ёки ҳаво ҳайдаш орқали сақлаб туриш усули, одатда, газ дўппили уюмларда қўлланилади.
Газ ҳайдаш орқали босимни сақлаб туриш – ишлаш жараёнида қатламнинг энергетик ресурсларини сақлаб туришдан иборат. Бунинг учун иш бошланишидан олдин тузилманинг гумбазига ҳайдаш қудуқлари орқали газ ёки ҳаво ҳайдалади. Бундан ташқари, майдон бўйлаб нефтни газ билан сиқиб чиқаришда қўлланилади (Мариэтт усули).
6.1. Ишлашнинг иккиламчи усуллари
Қатлам босимини сақламасдан туриб, бирламчи ишлатиб бўлинган уюмларда сув ёки газ ҳайдашни қўллашда, ҳайдовчи қудуқлар орасидаги масофанинг чегараланганлиги, қатламнинг юқори дренажлангани натижасида босим ошади. Бундай ҳолларда ҳайдовчи қудуқларни бутун қатлам бўйича нефтлилик чегарасида бир хил жойлаштириш керакки, бунда битта ҳайдаш қудуғига 1–2 та ишлатиш қудуғи тўғри келсин.
Бундай сув бостириш, яъни бутун майдон бўйлаб ҳайдаш қудуқлари бир текисда жойлаштирилса, майдонли деб аталади.
Юқори самарадорликка эришиш учун қудуқларни (сувли ва нефтли) тўғри геометрик тўр бўйича жойлаштириш мақсадга мувофиқ.
Кенг тарқалган майдон бўйлаб сув бостиришнинг қуйидаги турлари мавжуд:
1. Чизиқли сув бостириш тизими, ишлатиш ва ҳайдаш қудуқлари тўғри чизиқли ва параллел қаторларнинг кўндаланг бўйлаб алмашинувидан иборат (9.5-расм).
2. Беш нуқтали тизим. Ҳар қайси ишлатиш қудуғи тўрт томонидан ҳайдаш қудуқлари билан ўралган, бунда ишлатиш қудуқларининг ҳайдаш қудуқларига нисбати 1 га тенг (9.6-расм).
6.1.-расм. Чизиқли сув бостириш тизими: а) оддий; б) шахматли; қудуқлар: 1-ҳайдаш; 2-ишлатиш
6.2.-расм. Сув бостиришнинг майдонли тизими: 1-беш нуқтали; 2-етти нуқтали; 3-тўрт нуқтали
3. Етти нуқтали тизим. Ҳар қайси ишлатиш қудуғи олтита ҳайдаш қудуғи билан ўралган, ҳар қайси ҳайдаш қудуғи учта ишлатиш қудуғини таъминлайди; ишлатиш қудуқларининг ҳайдаш қудуғларига нисбати 0,5 га тенг.
4. Тўрт нуқтали тизим – худди етти нуқтали тизим каби, бироқ, бунда ишлатиш қудуқларининг ҳайдаш қудуқларига нисбати 2 га тенг; бунда ҳар қайси ҳайдаш қудуғи тўғри бурчакли олтибурчакнинг марказида жойлашган бўлиб, олтита ишлатиш қудуғи билан ўралган, улар олтибурчакнинг бурчакларида жойлашган, ҳар қайси ишлатиш қудуғи қайдаш қудуқларидан иборат учбурчакнинг марказида жойлашган.
Бу ҳолда, яъни майдонли сув бостириш эриган газ режимида уюм ишлангандан сўнг амалга оширилади, бунда 2 та асосий босқични ажратиш мумкин: а) сувсиз маҳсулот олиш даври, бунда ҳайдалаётган сув паст босимли газ билан тўлган дренажлашган ғовакларни тўлдириш ва қолдиқ нефтни чиқариш учун; б) ишлатиш қудуқларининг даврий сувланиш вақти.
Майдон бўйлаб ҳайдаш қудуқлари бир текисда жойлашганда газ ҳайдаш Мариэтт усули ёки нефтни газ билан суриш усули дейилади.
Ўтказувчанлиги қар хил бўлган қатламларда Мариэтт усулини қўллашда ўтказувчанлиги анча юқори бўлган қатламчалар бўйлаб газнинг юқори тезликда ҳаракатланишида ишлатиш қудуқлари нефть ўтказувчанлиги кичик қатламчалардан бутунлай олинмасдан туриб газланиши юзага келади.
Амалиёт Мариэтта усулини қўллаганда газ ёриб кирса, ҳайдаш қудуқларида газ билан бирга маълум бир вақт сув ҳайдаш кераклигини кўрсатди.
Бу уч фазали (нефть-газ-сув) тизимни ҳосил қилади, у қатламчаларнинг газ учун паст ўтказувчанлигига олиб келади.
Шунга ўхшаш майдон бўйлаб сув бостиришда ўтказувчанлиги юқори бўлган қатламчалар бўйлаб сув ёриб киришини бартараф қилиш учун ҳайдаш қудуқларида ҳаво билан бирга сув ҳайдаш яхши натижалар беради.
Сув билан ҳаво ўтказувчан қатламларга йўналади. Унда икки фазали тизимни ҳосил қилади, натижада коллекторнинг сизилиш хусусияти анча пасаяди; сувнинг ёриб кириш жойи беркилади ва ёриқ бартараф қилинади.
Америкалик олимларнинг тадқиқотлари бўйича эриган газ режимида нефтни олиш коэффициенти геологик захираларнинг ўртача 20% ини ташкил қилади. Уюмни ишлатишнинг якуний босқичида сув бостиришни қўллаш нефть олишни 40% гача оширади.
Мавжуд шарт-шароитда уюмни ишлатиш бошланишиданоқ сув ҳайдашни қўллаш нефть бераолувчанлик коэффициентини 60–85% гача етказиш мумкин. Америкалик мутахассиснинг ҳисоблашига қараганда Ист-Техас конида якуний нефть бераолишлик 80% ни ташкил этиши мумкинлигини кўрсатган.
Вакуум жараёни – қатлам энергияси сўниб бораётган уюмларда қазиб олишни жадаллаштириш усули бўлиб, унда чуқурлик насос ёрдамида ишлайдиган қудуқларнинг қувур орти муҳитидаги нефтдаги газ ва нефть буғлари сўриб олинишга асосланган.
Вакуум жараёни нефть қазиб олишнинг мустақил иккиламчи усули бўлиб, қатламдаги нефть сатҳи қатлам устки қисмидан пасайганда қўлланилади.
Газни сўриб олиш қатламга қўшимча депрессияни ҳосил қилади. Бунинг натижасида берк ғоваклардаги газ пуфакчалари кенгайиб, нефтни сиқиб чиқаради. Бундан ташқари, енгил фракциялар нефть сатҳи устида буғланиб, сўрилаётган газ билан бирга чиқади. Бу ҳолда нефтнинг оғир фракциялари
Do'stlaringiz bilan baham: |