Газ саноати хусусида умумий маълумотлар



Download 1,67 Mb.
bet30/62
Sana12.04.2022
Hajmi1,67 Mb.
#547356
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   62
Bog'liq
Қатламларнинг компонент бера олишлигини ошириш

Маъруза режаси
1. Мицилляр эритмалар ёрдамида нефтни сиқиб чиқариш.
2. Нефтларни ишқорлар ёрдамида сиқиб чиқариш.
3.Нефтларни карбанат ангидрит ва карбонлашган сув билан сиқиб чиқариш.
Таянч сўзлари
Мициляр эритма, эритма, суюқ фаза, дисперс тизим, сирт актив модда, ковушқоқо нефт, микроэмульсия, нефт ҳошияси, терриган коллектор, карбонат коллектор, барқарор система, маҳсулдор қатлам, қудуқ чиқурлиги, қатламнинг ётиш чуқурлиги, қатлам босими, қатлам ҳарорати, қудуқ маҳсулдорлиги, қудуқ қабул қилувчанлиги, суюқликни ҳайдаш технологияси, ишқор, сирт таранглик гидрофоб шароит, гидрофил шароит ва ш.к.

Мицилляр эритмалар диспера тизим бўлиб, уларда бир суюқ фаза орасига иккинчи суюқ фаза кирган бўлади. Фазалардан бири аксарият сув бўлиб, иккинчиси углеводородлардан иборат бўлади. Аксарият икки турдаги микроэмулсия мавжуд бўлади : углеводород сувда жойлашган ёки сув углеводород орасида жойлашган ҳолатда бўлади. Микроэмульсиянинг барқарорлигини аксарият сирт актив моддалар ёрдамида ҳосил қилинади.


Мицилляр эритмалар билан нефт чиқариш жараёнида юқори нефтберувчанликка эришмоқ мумкин: асосан қуйидагилар ҳисобига бунга эришилади: - фазалар чегарасида анчагина юза таранглигини камайтириш ҳисобига ;
- сиқиб чиқарилувчи ва сиқиб чиқараётган суюқлик ва муҳитнинг қовушқоқлигини бошқариш жумладан уларнинг чегарасини ҳам бошқариш эвазига;
- коллекторнинг ўказувчанлик хусусиятини қолдиқ нефтга таъсир қилиш билан оширишга эришиш;
- сиқиб чиқарилувчи муҳитга қовушқоқ эластик хусусиятлар бериш ҳисобига таъсир қилиш билан оширишга эришиш;
- сиқиб чиқарилувчи муҳитга қовушқоқ эластик хусусиятлар бериш ҳисобига таъсиринг камралиш хусусиятини ошириш ҳисобига. Микроэмульсия деб аталаётган мицилляр эритмалар юқорида кўрсатилганлардан ташқари ҳўлланиш бурчагига таъсир кўрсатади ва эмульсия таркибига қараб бу кўрсаткич ўзгариши мумкин.
Мицилляр эритманинг сув билан ва углеводородлар билан аралашуви ҳамда улар ҳаракатини бошқариш ва уларнинг барқарорлиги уларни нефт чиқаришнинг турли технологик шароитларда ишлатиш имконини беради. Мицилляр эритмалар термодинамик жихатдан мустаҳкамлиги (барқарорлиги) билан бирга бошқа эритмаларга нисбатан зарраларнинг кичиклиги (10-4 - 10-6 мм) билан ажралиб туради. Сирт актив моддалар молекулалари нефтда эриган ҳолда мицилляр ҳосил қилади ва улар ўз таркибида сувни ушлашга кодирдирлар. Уларнинг қовушқоқлигини бошқариш, барқарорлигини ошириш ва ўзига хос хусусиятлар бериш учун уларга спирт ва бошқа электролитлар ҳам қўшилади.
Нефт ғоваклар орасидан мицилляр эритма билан сиқиб чиқарилади.
Нефт хошияси йўқ бўлиб кетмаслиги учун мицилляр эритмани буфер суюқлиги оркали сиқиб борилади. Буфер суюқлиги сифатида полимер билан қовушқоқлиги орттирилган сувдан фойдаланилади. Бундай ҳолда нефтни сиқиб чиқариш жараёнида аралашмайдиган суюқликлар билан бўладиган ҳодиса юз бермайди.Худди шу хусусияти учун ғоваклар орасидаги ҳамма нефт сиқиб чиқарилади. Мицилляр эритмаларнинг қўллаш нафакат уюмни қазиб чиқариш жараёнининг дастлабки вақтларида фойдали бўлиб, уларни қўллаш қазиб чиқаришнинг охирги босқичида ҳам яхши натижа беради.
Бу усул билан эски конларни ҳам жонлантириб, улардаги қолдиқ нефтни чиқариш мумкин.
Маълумки , анчагина нефт ғовакларнинг энг тор қисмида қолиб кетади. Булардаги нефтни чиқариб олиш учун фазалар чегарасидаги сирт тараннлик кучини жуда камайтириш лозим бўлади. Чунончи фазалар чегарасидаги куч ўшандай ҳолларда 10-8 н\см даражасига келтирилгандагина яхши натижаларга эришмоқ мумкин. Бу ҳолат эса нефтни чиқариб олиш қувватини қопламайди, яна бўндай ҳолатда нефтни тор конлардан чиқариб бўлмайди.
Микроэмулсиялар одатда тиник суюқликликдан иборат бўладилар ва уларда коагуляция ҳолати содир бўлмайди, улар ўз таркибига қараб гидрофил ёки гидрофоб ҳолатида бўлиши мумкин.
Микроэмульсиянинг барқарорлиги кўп нарсаларга боғлиқ бўлиши мумкин, лекин шулардан энг асосийси компонентларнинг тузилмасидир. Эритманинг концентрацияси ва компонентлар тузилмасига қараб эмульсияларнинг маълум ҳарорат орасида барқарорлиги таъминланиши мумкин ёки инверсия ҳодисаси рўй бериши мумкин (орқага қайтиш - инверсия) ёки инверсия орасидан ўтган икки фазага бўлиниши мумкин.
Кўплаб қилинган лаборатория ва кондаги тадқиқотлар натижасида қуйидагиларни қайд қилиш мумкин бўлади:
1. Мицилляр эритмалар терриген коллекторларда карбонат коллекторларга нисбатан мувоффақиятлироқ қўлланиши қайд этилади. Коллекторларнинг турли туманлиги жуда катта бўлмаслиги тақазо этилади. Максимал ўтказувчанлик коэффициенти билан ўртача ўтказувчанлик коэффициенти орасидаги фарқ 3-4 мартадан ортмаслиги лозим. Ўртача ўтказувчанлик коэффициенти 50 мкм2 дан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир. Қатламда тузлар миқдори минимал даражада бўлгани маъқул.
2. Иқтисод нуқтаи назардан қатламнинг қолдиқ нефтга тўйинганлик даражаси 25-30 % дан ортиқ бўлиши мақсадга мувофиқдир. Нефтга тўйинганлик даражаси қанча кўп бўлса, олинадиган натижа шунча яхши бўлади.
3. Юқори қовушқоқликка эга бўлган нефтларда қўлланадиган мицилляр эритма нефтни чиқариш жараёнини жуда пасайтириши ва қатламга суюқликни ҳайдаш технологиясини мураккаблаштириш мумкин. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда кулланиши лозим бўлган нефтлар қовушқоқлиги 2-3 дан 10-20 мПа.c орасида бўлгани маъкулдир.
4. Қатлам сувларининг шўрлиги эритманинг таркибини ўзгартириши баркарорлигини камайтириши ва фазаларга бўлинишига олиб келиши мумкин.Шунинг учун кулланадиган шароитда сувларнинг тузланганлик миқдори 4-5 % дан ортмаганлиги мақсадга мувофиқдир.
5. Мицилляр эритмаларнинг барқарорлиги ҳарорат ортган сари пасайиши мумкин, шунинг учун унинг кулланиши 65-750 С ҳароратдан ортмаса яхши натижаларга эришилади.
6. Мицилляр эритмалар қўлланадиган маҳсулдор қатламнинг чуқурлиги 1500-1800 м дан ортмаслиги тақозо қилинади.
7. Қудуқлар турининг жойлашуви шу муолажалар бажарилдиган жойларда текис, қаторли бўлса мақсадга мувофиқдир.
8. Мицилляр эритмаларнинг қатламда узок муддат нефт билан бирга қолиб кетмаслиги учун нефтни олиш суръати жадал бўлишликни тақозо этади.
В.П. Гаврилов маълумотларига қараганда АКШ конларида қўлланилган мицилляр эритмаларнинг бир грами 6г нефт чиқариш имконини берган баъзи жойларда эритмалар кулланганда қатламнинг нефтберувчанлиги 0,95 ва ундан ортиққа етган лекин шуни яна қайд этиш лозимки 1м3 эритмани тайёрлаш 20-36 долларга тушганлиги унинг ҳозирги шароитда нархи анча юқорилигини кўрсатади.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish