Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


Нефтни ишқорлар ёрдамида сиқиб чиқариш



Download 1,67 Mb.
bet31/62
Sana12.04.2022
Hajmi1,67 Mb.
#547356
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   62
Bog'liq
Қатламларнинг компонент бера олишлигини ошириш

7.1 Нефтни ишқорлар ёрдамида сиқиб чиқариш.
Таркибида нефтли кислоталар мавжуд бўлган нефтларни кучсиз ишқорли сув билан сиқиб чиқариш уларни катта сув билан сиқиб чиқаришдан кўра 10-15 % кўпрок самара беради. Қатламга ишқорни ҳайдаш натижасида нефтберувчанликнинг ортиши ишқорни ишлатишнинг дастлабки даврида қўлланганда ҳам ишлатиш жараёнининг охирги босқичида қўлланганда ҳам кузатилади.
Нефтларни ишқорли эритма билан сиқиб чиқариш жараёнида ишқорли эритма нефт пленкалари билан коллектор ғовакларидаги нефт пленкалари билан ўзаро таъсирга киришганлиги натижасида қатламда юқори дисперс эритмаси ҳосил бўлади. Газдан ҳоли бўлган қатлам нефтга ишқорли эритма таъсир қилганда нефтли кислоталари мавжуд бўлган нефтларда ишқор нефт орасидаги сирт таранглиги анчагина камаяди. Чунончи NaOH нинг 0,01-0,1% эритмаси билан қатламга таъсир қилинганда унинг нефтберувчанлиги анча ортганлиги кузатилади. Эритманинг концентрацияси оширилгандан ундан олинган самара деярлик сезиларсиз бўлган эди.
Ишқор билан нефт орасидаги сирт таранглигининг кескин камайиши нефт томчиларининг ғоваклар орасидан ҳаракатини осонлаштиради. Шунинг натижасида қатламнинг ҳайдалаетган сув билан қамраб олиниш даражаси ортади. Бу ҳодиса турли-туман коллекторларга ҳам таалуқлидир. Бу ҳолатда олинган қўшимча нефт миқдори эмульсия кўрсатгичларига боғлиқ бўлиб, у албатта қолдиқ нефтнинг тақсимланиш ҳарактеридан келиб чиқади. Шундай қилиб ишқорли сув ҳайдаш жараенида қатламда юқори дисперсли эмульсия вали ҳосил қилиниб, натижада нефтберувчанликнинг ортишига олиб қилади.
Яна шуни эътироф этиш лозимки, ўткир натрий ишқорга кўрсатилган самарадан ташқари коллекторнинг ва унга шимилган суюқликнинг хоссаларини яхшилашга ердам беради, чунки у ўзаро муносабат натижасида ҳосил бўлган ортиқча моддаларни ўзида эритиш хусусиятига эгадир. Ишқорли сув ҳайдаш жараенида суюқликнинг ҳўллаш даражаси (ювувчанлик даражаси) ортиши ҳисобига юқори нефтберувчанликка эришилади.
Кўпчилик кимёвий реагентлар, шу жумладан ишқор ҳам қатламдаги гидрофоб шароитга тушгандан сўнг уни гидрофил шароитига айлантиради, гидрофоб қатламнинг ҳўлланишлик даражасининг ўзгариши ишқорли сув ҳайдашда сирт таранглик кўрсатгичи паст бўлганлиги туфайли тоғ жинсларига епишган нефт томчиларини ювиб чиқаришга ердам беради.
Қатлам шароитида эмульсиянинг ҳосил бўлиши ундаги фильтрацион қаршиликларни камайишига олиб келади ва натижада эмульсия қатлам бағридаги кичик қатламчаларга ҳам таъсир қилиш ва улардан ҳам нефтни сиқиб чиқариш имконини беради. Натижада қатламнинг камралиш жараени ортади ва нефтберувчанлик ортади.
Ишқорли сув ҳайдаш жараенида ишқорли металлар тоғ жинслари билан реакцияга киришиб ўз ишқорлик даражасини нейтраллаш имкониятига ҳам эгадир.
Ишқорли сув ҳайдашнинг самарадорлигига кўп омиллар таъсир кўрсатади, жумладан кўп валентли ионлар эримайдиган қолдиқ ҳосил қилиши мумкин, бу албатта ишқор эритмаси концентрацияси самарасини пасайтиради. Бу ҳолатда аксарият Са ва Мg нинг мусбат иони таъсир каттадир. Эритмадаги Cа++>0,025 мг\л бўлган ҳолатда сирт таранглиги пасаймайди.
Сув таркибида ош тузининг мавжудлиги ишқорнинг минимал концентрациясининг пасайишига анчагина таъсир қилиши мумкин, натижада лозим бўлган сирт тарангликка эришиб булмайди. Чунончи 2,2мг\л миқдордаги ош тузи ишқорнинг энг кам концентрациясини 10 марта пасайтириши мумкин. Маҳсулдор қатламлар таркибида гилларнинг мавжудлиги ҳам ишқорли сув ҳайдаш жараени самарадорлигини анча пасайтиради. Аксарият ҳолларда олувчи қудуқлар тубида тузларнинг чўкинди сифатида ҳосил булиш ҳоллари кузатилади.
Қатламга ишқорли таъсир қилишнинг бир неча турлари мавжуд. Шулардан энг самаралиси ҳайдалаетган сувни кимёвий реагентлар билан ишлашдир. Сувга ишқор қўшиш билан сирт актив моддалар ҳосил қилиш мумкин ва улар суюқликнинг капилляр фаоллигини оширади. Қатламга ишқорлар ҳайдаш сирт актив моддалар ҳайдашдан арзон ва самаралироқдир.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish