ГАЗ (ГХ) ВА ЮҚОРИ САМАРАЛИ СУЮҚЛИК (ЮССХ) ХРОМАТОГРАФИК УСУЛЛАРИНИНГ МОХИЯТИ.
Режа
Газли хроматограф ускунасини ишлаш принципи.
Юқори самарали суюқлик хроматограф ишлаш принципи.
Фойдаланиладиган колонкалар, адсорбентлар, газ ва суюқ фазалар тўғрисида маълумот.
Аннотация
ГХ ва ЮССХ ускуналарининг тузилиши, улар ишини таминловчи шароитлар, бўлинадиган аралашмаларни турлари, приборларини имкониятлари, колонка шакллари, уларни тўлдириш учун қўлланиладиган адсорбентлар, колонка тўлдириш шароитлари хамда фазалар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
Газ хроматографиясида металдан ясалган капиллярсимон кўринишдаги колонкалардан фойдаланилади. Найларнинг ички диаметри 0,2-1,3 мм орасида бўлади ва бир неча 100 м узунликка эга бўлиши мумкин. Бунда харакатсиз фаза миқдори хар 10 м га 3-15 мг ташкил қилади. Бундай колонкаларда 1 мкг дан кам миқдордаги намуналар тахлил қилинади. Колонкалар 100 минг назарий ликопчага эга бўлиб, ало даражадаги сифатни таминлайди. Ташувчи газнинг табиати ушлаб туриш вақтига деярли тасир этмайди, аммо детектор сезгирлиги учун мухим ахамиятга эга. Хроматографияда ишлатиладиган газлар қўшимчалардан тозаланади. Одатда қуйида келтирилган газлар ишлатилади: хаво, водород, гелий, азот, кислород, аргон, корбонат ангидрид, углерод оксид, метан, этан, пропан.
Юқори молекуляр массали ташувчи газлар аралашмани сифатлироқ бўлинишини таминлайди. Усулдан юқори самара олиш учун ташувчи газнинг юборилиш тезлиги 25-100мл/мил ни ташкил қилиши лозим (колонканинг ташқи диаметрига кўра: 3-6мм).
Аниқ натижа олиш учун мақсадга мос равишда детектор танланади. Детекторларнинг қуйидаги турлари мавжуд. Иссиқлик ўтказишга асосланган детекторлар, олов ионизацион детекторлар, гелийли детекторлар, аргонли детекторлар, фосфорли детекторлар. Уларнинг самарали ишлаши учун хос ташувчи газлар таклиф этилган.
Харакатсиз фаза сифатида қаттиқ ёки суюқ материаллар ишлатилади. Масалан, целит, хромосорб, эмбацел, диатом қаттиқ харакатсиз фаза сифатида қўлланилади. Суюқ харакатсиз фаза сифатида турли эритувчилар қўлланилади. Суюқ фаза кам бўлган холатларда юқори самарага эришилади.
Дунёда турли суюқ фазали колонкалар ишлаб чиқарилади. Масалан, сквален, дибутилфталат, карбовакс ва бошқалар.
Юқори самарали суюқлиқ хроматография усулида ташувчи мухит сифатида газни ўрнига суюқлиқ ишлатилади. Бунинг мохияти шундан иборатки, кўп учирайдиган табиий ва суний аралашмалар таркибидаги моддаларнинг учувчанлик хусусияти паст бўлади. Оқибатда ГХ усулида самарали натижага эришиб бўлмай қолади. Олдинги усуллардан яна бир фарқи шундаки, ушбу усулда юқори босим қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |