Газ баллонли ускуналашган таъминлаш тизими
Суюлтирилган газда турли йенгил ва юк автомобиллари, автобуслар бир-бирига ўхшаш газ баллонли таъминлаш тизими бўйича ишлайди. Бундай газ баллонли ускуналашган чизма 1.90-расмда тасвирланган. Автомобил кузови остига 250 литр сиғимли газ баллони ўрнатилган. Газ олиш учун баллонга иккита найча уланган, лиар бир найчада сарфлаш вентиллари (16 \а 17) бор. Улардан бин суюқлик сатҳидан юқорироқ ўрнатилган бўлиб, ундан двигателни юргизиб юбориш ва қиздириш вақтида газ буғлари берилади, иккинчиси еса суюқликнинг пастки сатҳида ўрнатилган.
1.90-расм. Суюлтирилган нефтли газ (СНГ)да ишловчи автомобил двигателининг газ баллонли таъминот ускунаси умумлашган чизмаси: /—енг юқори сатҳни текшириш вентили; 2— сақлагич клапани;
2—суюқлик сатҳини кўрсаткиcли; 4— тўлдириш клапани; 5—тармоқ вентили; 6— клапан; 7, 8— манометрлар; 9— газ филтри; 10— икки босқичли газ редуктори; //—мезонлагич (дозатор); 12— ҳаво филтри; 13— карбуратор-аралаштиргич;
14— насос; 15— ёнилғи баки; 16— ислига туширисли, сарфлаш вентили;
17— муқим ишлатиш учун сарфлаш вентили; 18— бензобакнинг ёнилғи юбориш жўмраги.
Баллондан чиқадиган газ бугМатгичга тушиб, у ерда батамом буғланади, сўнгра филтр (9) ва бугМарнинг босимини пасайтирувчи редуктор (10)дан ўтиб, мезонлагич (//)га, кейин ара- лаштиргичга тушади. Ҳосил бўлеан ёнувчи газ-ҳаво аралашмаси киритиш найчаси бўлинмасига киради.
Газ редуктори (10) дозатор билан битта қутида жиҳозланган бўлиб, уларга газни киритиш ва чиқариш найчалари уланган.
Ҳайдовчи кабинасидаги пештахтада баллондаги газ босимини ва рcдуктордаги босимни доимо кўрсатиб турувчи манометр (7 ва 8) лар мавжуд. Бу тармоққа мувофиқ равишда бензин билан ишлайдиган чтиёт таъминлаш тизими ҳам ўрнатилган. У бензобак (ИС), бензонасос (14) ва карбуратор-аралаштиргич (7Ж)дан иборат бўлиб, худди бензинли автомобилнинг таъминлаш тизимига ўхшаб ишлайди. Бунда фақат карбуратор кичик ўлчамли, ихчам ва соддароқ қилиб ишланган. Еҳтиёт тизимдан карбураторга бензин ўтишини тўхтатиш учун бензобакда кран (18) мўлжалланган двигател қисқа вақтга тўхтати!ганда, ўт олдириш тармоғи ўчирилади, кўпроқ вақтга, яъни 1—2 соатга тўхтатилганда еса тизим вентили ҳам беркитилади. Баллон тубида сарфлаш вентиллари (7 ва Ж)дан ташқари сақлаш клапани (2), тўИдириш клапани (4) бор. Бундай иккита ёнилғида ишлашга мўлжалланган универсал таъминлаш тизимида газ билан автомобилнинг юриши 400 км атрофида бўлиб, бензинда йўл босиш 17 км ни ташкил етади. Газ баллонли ускуналарнинг конструктив йечими автомобилнинг ишлатиш соҳаси ва вазифасига кўра, ҳар хил ишлаш услубига ега.
Сўнгги йилларда йенгил автомобилларда ҳам газсимон ёнилғидан фойдаланиш ривожланган. Унинг газ идишига 45 кг суюлтирилган газ лўлдирилади ва 450 км йўл босиш учун йетади. Бу автомобилнинг бошқача конструктив йечимга ега бўлган суюлтирилган газ баллонли ускунасининг умумий тузилишини ва ишлаш услубини таҳлил қилиб чиқамиз. 1.91-расмда шундай ускунада ҳам ёнилғи сақлаш учун баллон (5) моМжалланган бўлиб, у автомобилнинг
1.91-расм. Газ баллонли автомобилнинг таъминот ускунаси чизмаси: /—газ редуктор-бугиатгич; 2— ростлаш вентили; 3— шланг; 4— текшириш датчиги; 5—газ баллон; 6—газ аралаштиргиcб; 7 ва 8— сарфлаш вентили;
9— сақлагич клапани;
10— ўтказиш найчаси; //ва /5—найчалар;
12— клапанли филтр.
юкхонасида жойлаштирилган. Ускуна икки босқичли газ редуктор- буғлатгич (7), газ аралаштиргич (6) ва електромагнит клапанли филтр (72)дан иборат. Газ баллонида суйииқ ва буғланган ҳолатдаги газларни узатиш учун мўлжалланган сарфлаш вентили (7 ва 8) бор. Шунингдек, баллондаги суюлтирилган газнинг сатҳини муқим текшириш датчиги (4) ҳамда назорат ва сақлагич клапанли тўлдириш тузилмаси (9) мўлжалланган. Бу турдаги ускуна суюлтирилган газда ёки бензинда ишлатилиши мумкин. Суюлтирилган газ жамғарилган босим остида баллон (5)дан сарфлаш вентили (7 ёки 8) дан найча (7/) орқали газни тозалаш филтри (72)га ўтади. Филтрда тозаланган газ найча (13) орқали икки босқичли редуктор- буғлатгич (7)га киради ва унда тоииқ буғланиш ҳолатига ўтиб, унинг босими 0,08—0,12 МПа (0,8—1,2 кгк/см2)гача пасаяди. Сўнгра редуктордан газ шланг орқали газни миқдорий жиҳатдан ростлаш винти (2)дан ўтиб, двигателнинг ҳаво филтрида жойлашган аралаштиргич тузилмаси (6)га боради ва унда ҳаво билан қисман аралашиб, карбуратор-аралаштиргичга киради ва силиндрга юборилувчи аралашма тўлиқ барқарорлашади.
Редукторда газни тўлиқ буғлатиш учун двигатcл совитиш тизимидаги суюқликнинг иссиқлик енергиясидан фойдаланилади. Бунинг учун иссиқлик алмаштиргичга силиндрлар каллагидан шланг (3) орқали қизиган сув ўтиб. иситгичнинг найчасига оқиб тушади. Двигател карбуратор воситасида ишлаганда кcракли бензинни таъминлаш тизими асбобларига юбориш жараёни, ўтказиш найчаси (10) орқали бажа- рилади. Карбураторда асосий мезонловчи (дозаловчи) тузилма ва салт ишлаш қурилмаси мавжуд.
Сиқилган газ ускуналари ишлатиладиган автомобил двигателларининг ёнилғи билан таъминлаш турига кўра универсал (газ-бензинли) ва ихтисослаштирилган (фақат газли) бўлиши мумкин. Биринчисида газ баллонли автомобилларга иккита мустақил ишлайдиган таъминлаш тизими — бензинли ва газ билан ишлайдиган ускуна ўрнатилган. Икки хил шохобчали, мустақил ишлайдиган таъминлаш тизимини қўллаш автомобилнинг жамғарилган йўл юриш масофасини узайтиради. Лекин бундай конструктив йcчимга ега бўлган автомобилларда битта ёнил- ғида ишлайдиган автомобилларга нисбатан мақбуллашган кўрсат- кичларни олиб бўлмайди.
Замонавив газ баллонли ускуналарда баллонлар сони тўрттадан то ўнтагача бўлиши мумкин. Ҳар бир ўрнатилган газ баллонининг фойдали сиғими 50 литр, енг катта босими 20 МПа (200 кгк/см2). Бунда битта баллонда ҳосил бўлган газнинг жамғарилган енергияси
10 литр бcнзиннинг иссиқлик чиқариш миқдорига тўғри келади. Ҳу баллонларнинг жамғарилган енергияси автомобилнинг 200— 250 км гача йўл босишини таъминлайди.
1,92-расмда юк автомобилининг юқори босимли универсал газ баллонли ускунаси тасвирланган. Бунда 8 та баллон икки гуруҳга ИwМинган ҳолда 4 тадан қилиниб, автомобил саҳнига ўрнатилган бўлиб, иилар бир-бирлари билан найчалар ёрдамида кетниа-кет уланган. Ҳар ҳир гуруҳ баллонларда беркитилувчи вентиллар (7ва 9) мўлжалланган бўлиб, улар тақсимлаш крестовинаси {10) билан найчалар ёрдамида туташган. Крестовина (10)да тўлдиргич (8) ва сарфлаш вентиллари {11) бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |