Garri potter va ajal tuhfalari



Download 3,32 Mb.
Sana17.06.2023
Hajmi3,32 Mb.
#952007
Bog'liq
GARRI POTTER VA AJAL TUHFALARI



GARRI POTTER VA AJAL TUHFALARI



GARRI POTTER VA AJAL TUHFALARI
BIRINCHI BOB.YOVUZ LORDNING YUKSALISHI
Ой ёритган тор сўқмоқда катта ёшли икки киши ғойибдан пайдо бўлиб, сеҳрли таёқчаларини бир-бирига ўқтаганча, маълум вақт тек қотди. Бир-бирини танигач, таёқчаларини ички киссага яшириб, узун ридоларини ҳилпиратганча, иккаласи ҳам бир томон йўл олди. - Қандай янгиликлар бор? - Бор хушхабар, - ғудуллади Снегг. Сўқмоқнинг чап томонида ёввойи парманчак паст ўсган бўлса, ўнг томонида батартиб буталаб текисланган маданийлаштирилган парманчакдан ҳосил қилинган яшил девор қад кўтарган. Ой ёғдусини парчалаб бузган шох-шабба кўланкаси иккаласининг юзини дам тўсиб, дам очмоқда. - Кеч қолдим шекилли, - деди Яксли, - Иш кутилгандан қийин кўчди. Лекин умид қиламан-ки, мамнун қолади. Нима деб ўйлайсан, ҳаммаси яхши бўладими? Снегг бош ирғиб қўйди-ю, ҳиссиётга берилиб ўтирмади. Иккаласи ўнгга, кенг кўча томон бурилиб, болғалаб ясалган металл дарвоза рўпарасида тўхтади ва турган жойида қилт этмай, саломлашган каби қўлини кўтарганча, дарвозадан, худди металл тўсиқ эмас тутун парда орқали ўтган сингари ўтди. Игнабаргли буталар уларнинг оёқ товушини пастлатди. Ўнг томонда дафъатан эшитилган шитир-шитирдан чўчиб кетган Яксли сеҳрли таёқчасини чиқариб, Снеггнинг боши узра кутилмаган товуш томон ўқтади. Қоронғида товуснинг қордай оппоқ нари кўринди. - Люциус чиройли яшашни билади, - истеҳзоли кулди Яксли, таёқчасини ридонинг ички киссасига яшириб, - Қаранг-а, товус! Тўғри кетган йўл ҳашаматли, деразалари ромб шаклидаги безак касб этганча ёришаётган иморатга бориб тақалди. Зулмат қамраган боғ қаъридан фаввора шовқини эшитилмоқда. Оёғи остида майда шағал ғарчиллаган Снегг, ҳеч ким кўринмаса-да, яқин бориши ҳамоно ўзидан ўзи ланг очилган эшик томон Яксли билан бирга одимлади. Хира ёритилган катта даҳлиз боёна безатилган бўлиб, тош ётқизилган полнинг аксарият қисмига жуда чиройли гилам тўшалган. Портретлардаги рангпар одамлар нигоҳи, аста ўтиб бораётган Снегг билан Якслини диққат билан кузатмоқда. Икковлон кейинги хонага олиб кирадиган йирик ёғоч эшик олдида тўхтади. Бироз тургач, Снегг ниҳоят бронза дастага қўл узатди. Ичкарида узун стол атрофида кўпчилик тўпланган бўлиб, ҳамма сукут сақлаб ўтирибди. Хона мебели жойидан сурилиб, деворга тақалган. Устига тилла суви юритилган кўзгу маҳкамланган кўркам мармар плита остида гувиллаб ёнаётган олов ягона ёруғлик манбаи сифатида хизмат ўтамоқда. Кўзи нимқоронғиликка мослашаётган Снегг билан Яксли остонада, хусусан, хона манзарасининг ғалати қисми, у ҳам бўлса, кўзга кўринмас арқон воситасида оёғи осмондан осилиб, аста айланаётган, акси камин устидаги кўзгу ва жилов берилган стол сиртида кўринаётган ҳушсиз одам рўпарасида тўхтаб қолишди. Осиб қўйилган аёлга рангпар йигитчадан ташқари, ҳеч ким эътибор қилгани ҳам йўқ. Унинг остида ўтирган йигитча ҳушсиз асирага ҳар дақиқа қараб-

қараб қўймоқда. Узун столнинг нариги бошидан баланд эшитилган тиниқ овоз янгради: - Иккалангиз деярли кечикдингиз. Камин олови овоз соҳибининг ортида ёришаётгани боис, остонада турган Яксли билан Снеггнинг кўзига унинг шарпаси кўринди холос. Яқинроқ боришгач, бошида бирор тола туки бўлмаган, бурун катаклари ўрнига бир жуфт тор ёриқ ҳосил бўлган, қорачиқлари тик тушган бир жуфт кўзи қип-қизил тус бериб ярқираётган, рангида оз бўлса ҳам, қон бўлмагани боис, дурдай ялтираётган ва нимаси биландир илонни эслатадиган башарани кўришди. - Северус, сен бу ёққа ўтир, - деди Вольдеморт, ўнг қўли томонидаги бўш ўринни кўрсатиб, - Сен эса, Яксли... Долоховнинг ёнига жойлаш. Таклиф этилганлар ўз жойини эгаллади. Кўпчилик Снегг томон юзланди. - Хўш? - биринчи бўлиб мурожаат қилди унга Вольдеморт. - Қақнус Орденининг режасига мувофиқ Гарри Поттер ҳозирги хавфсиз жойидан келаси шанба куни тунда олиб кетилади. Стол атрофида ўтирганлар бироз жонланди. Айримлар зўриқиб, бошқалар ташвишга тушиб Снегг билан Вольдемортга кўз тикишди. - Шанба куни... тунда, - такрорлади Вольдеморт. У ўзининг қип-қизил кўзини Снеггнинг қоп-қора кўзига яшин тезлигида олиб ўтар экан, айримлар, унинг нигоҳига рўбару бўлмаслик учун тескари ўгирилиб олишди. Бироқ Снегг Ёвуз Лорднинг кўзига хотиржам қараб ўтираверди. Бир неча сония ўтгач, Вольдемортнинг лабсиз юзини табассумга ўхшаш алланима буриштирди. - Яхши. Жуда яхши. Ва бу маълумот... - Иккаламиз билган манбадан олинган, - деди Снегг. Яксли олдинга энгашиб, узун стол орқали Снегг билан Вольдемортга қаради. - Соҳиб. Ҳамманинг нигоҳи Якслига ўтди. - Соҳиб, мен бошқача гап эшитдим. Яксли бироз кутди. Вольдемортдан садо чиқмагач, фикрини давом этди. - Давлиш исмли аврорнинг айтишича, бу ойнинг ўттизинчи санасигача, яъни бола ўн етти ёшга тўлгунга қадар, уни ҳеч ким ҳеч қаерга олиб ўтмайди. - Режага кўра, ҳар хил сохта маълумотлар тарқатилади, деган эди, мен айтган манба, - иржайди Снегг, - Бу ўша миш-миш гаплардан бири бўлса керак. Шубҳа йўқ-ки, Давлишга нисбатан Чалғитиш афсуни қўлланилган. Ва таъкидлаб ўтмоқ жоизки, бу ҳолат биринчи марта такрорланиши эмас. Унинг ҳаддан ортиқ таъсирчан эканлиги кўпчиликка маълум. - Ишонтириб айтаман-ки, соҳиб, Давлиш ўз мулоҳазасини жуда аниқ ва тиниқ баён этди. - Бундай афсун қўлланилганидан кейин, киши аниқ ва тиниқ гапириши табиий, - деди Снегг, - Сени ҳам ишонтириб айтаман-ки, Яксли, аврорлар қароргоҳи Гарри Поттерни муҳофаза қилиш масаласида энди ҳеч қандай роль ўйнамайди. Негаки, биз вазирликни эгаллаганимизга Қақнус Ордени комил ишонч ҳосил қилиб бўлган. - Лоақал шу нарсани фаҳмлабди-ку, ўша Орден, а? - деди Якслига яқин ўтирган киши, хириллаган овоз-ла


кулган бўлиб. Бошқалар ҳам енгил кулиб қўйишди. Ёлғиз Вольдемортгина кулмади. У нигоҳини ҳавода муаллақ осилиб турган аёлга қаратганча, чуқур ўйга толди. - Соҳиб, - давом этди Яксли, - Давлишнинг сўзларига қараганда, болани кўчириб ўтиш тадбирига аврорларнинг жамики шахсий таркиби жалб этилади... Вольдеморт бўздай қўлини кўтарган эди ҳам-ки, Яксли, Снегг томон юзланган Вольдемортни диққат билан кузатганча, унини ўчирди. - Болани қаерга яширади улар? - Орден аъзоларидан бирининг уйига, - жавоб берди Снегг, - Агар ахборотнинг мен айтган манбасига ишонадиган бўлсак, ўша ҳудуд Орден билан вазирлик қодир бўлган жамики қўриқлаш тури ила муҳофаза қилинади. Болани у ерда қўлга киритиб бўлмайди, агар вазирлик келаси шанбага қадар таслим бўлмаса, албатта. Шунда биз, муҳофазанинг айрим турларидан хабар топиб, уларни бартараф этган бўлар эдик. - Хўш, Яксли? Таслим бўладими, вазирлик, келаси шанбага қадар? - сўради Вольдеморт, столнинг нариги бошига мурожаат қилиб. Энди ҳамма Яксли томон ўгирилди. - Соҳиб, бу масалада яхшигина хушхабар бор, - қад ростлади Яксли, - Қийин кечган бўлса-да, Пиус Тикнессга нисбатан Қарам қилиш қарғишини қўллай олдим. Якслининг атрофида ўтирганлар ҳаяжон-ла қўзғалишди, эгри юзи узун Долохов эса Якслининг елкасига қўл ташлаб, қоқиб қўйди. - Бошланиши чакки эмас, - деди Вольдеморт, - Бироқ Тикнесс дегани фақат бир киши дегани. Менинг ҳаракатларим бошланишидан олдин Скримжни бизга хизмат қилаётган одамлар қуршаб олиши шарт. Вазирнинг ҳаётига уюштирилган муваффақиятсиз суиқасд, жамики саъй-ҳаракатларимизни чиппакка чиқаради. - Ҳа, соҳиб... шундай. Агар билсангиз, Сеҳрли қонун қабул қилиш бўлими бошлиғи Тикнесс


нафақат вазир, балки вазирликнинг бошқа бўлим ва бўлинма бошлиқларининг ҳаммаси билан бевосита мулоқотда бўлади. Шундай муҳим амалдор шахс бизнинг назоратимиз остида экан, ўйлайман-ки, бошқаларни ҳам осонликча ўзимизга қарам қила оламиз ва кўп ўтмай, Скримжнинг ағдарилишига эришамиз. - Дўстимиз Тикнесс қолганларни биз томон ўтказгунча фош этилмайди, - деди Вольдеморт, - Ҳар қандай ҳолатда ҳам афтидан, вазирлик, келаси шанбага қадар менинг тасарруфимга ўтиши эҳтимолдан анча йироқ. Модомики, болага, у яширинадиган янги жойда етиша олмас эканмиз, демак кўчиб ўтаётганида, йўлда йўқ қилишимиз керак бўлади уни. - Ушбу масалада қўлимиз баланд келадиган вазият юзага келган, соҳиб, - деди Яксли, фикри маъқул топилишига ошиқиб, - Сеҳрли йўллар департаменти бўлимида фаолият юритаётган бир неча киши энди биз томонда. Агар Поттер ҳавода даф бўладиган ёки саёҳат тармоғидан


фойдаланадиган бўлса, шу заҳоти хабардор бўламиз.
- У амалдан ҳам, бу амалдан ҳам фойдаланмайди у, - деди Снегг, - Орден вазирлик томонидан
бошқариладиган ҳар қандай транспорт турини четлаб ўтмоқда, вазирлик билан боғлиқ ҳар
қандай нарсага ишонч билдирмай қўйган.
Вольдеморт ҳавода айланаётган танага боз тикилди.
- Боланинг ғамини ўзим ейман. Гарри Поттер билан боғлиқ жуда кўплаб хатоликларга йўл
қўйилди. Улардан айримларига шахсан ўзим айбдорман. Ўша Поттер деганлари ўз
муваффақиятлари шарофатига эмас, менинг хатоларим ҳисобига ҳамон нафас олмоқда.

Хонада ўтирган ҳар бир киши унинг хатоси туфайлигина Поттер ҳанузгача омон юрганини ўйлаб,


даҳшатга тушар эди. Энди эса улар Вольдемортга ҳайрат-ла боқишмоқда. Бироқ муаллақ осилган
танадан кўзини узмай ўтирган Вольдеморт хонада ўтирганларнинг бирортаси билан эмас, ўзи
билан ўзи гаплашмоқда.
- Бепарво бўлганман ва шу боис, беназир тузилган режаларимнинг бари барбод бўлиб келган.
Ҳаммасини тушундим. Илгари тушунмаган нарсаларни энди тушундим. Гарри Поттернинг қотили
ўзим бўлишим керак. Шундай экан, уни шахсан ўзим ўлдираман.
Ушбу гапга жавобан янграган каби, кутилмаган айюҳаннос, оғриқ азобидан инграш товуши
эшитилди. Стол атрофида йиғилганларнинг аксарияти сесканиб, овоз худди оёқ остидан
чиққандек, беихтиёр пастга, стол тагига қараб қўйди.
- Чувалчангдум, - деди, аста айланаётган танадан кўзини узмаган Вольдеморт овозини кўтармай,
- Асиримизни тинчитиб қўйишни илтимос қилган эдим шекилли, сендан?
Ўрта қаторда ўтирган, бўйи пастлигидан бир қараганда ўрни бўшдай кўринган митти одамнинг

йиғламсираган овози эшитилди:


- Ҳа, соҳиб... ҳозир, соҳиб.
Чувалчангдум баланд креслодан бир амаллаб тушиб, қўлидан кумуш тусда ёғду таратганча,
хонани тарк этди.
- Илгари айтганимдек, - давом этди Вольдеморт, ўз издошларининг хавотирдан зўриққан
юзларига қараб, - Гарри Поттерни ўлдиришдан олдин бирортангизнинг сеҳрли таёқчангизни
олишим керак.
Одамларнинг юзида, худди улардан бирининг қўли қурбонликка талаб этилаётгани маълум
қилинган каби, даҳшат қиёфаси пайдо бўлди.
- Кўнгиллилар йўқми? - сўради Вольдеморт, - Қани, жўяли мулоҳаза юритиб кўрайлик-чи...
Люциус. Сен меҳрли таёқча кўтариб юришингдан ортиқча маъни кўрмаяпман.
Кўзи анча ботиб, атрофи қорайган, юзи камин ёруғида шам мумидай кўринаётган Люциус
Малфой бошини кўтарди.
- Тушунмадим, соҳиб? - сўради у, овози хириллаб.
- Таёқчангни талаб қиляпман, Люциус, сеҳрли таёқчангни.
- Мен...
Малфой худди ўзидай рангпар бўлиб, олдига тек қараб ўтирган, узун оқ-сариқ сочи белига
тушган хотини томон ўгирилди. Нарцисса стол остидаги қўлини Люциуснинг билагига қўйди.
Малфой қўлини киссасига солиб, сеҳрли таёқчасини чиқарди-да, Вольдемортга узатди.
- Нимадан тайёрланган? - сўради қип-қизил кўзи билан сеҳрли таёқчани ўрганишга киришган
Вольдеморт.
- Бужундан, соҳиб.
- Ўзаги?
- Аждар... Аждар юраги.
- Жуда соз, - деди Вольдеморт.
У ўзининг таёқчасини қўлига олиб, иккала таёқча узунлигини солиштириб кўрди.
Люциус олиб қўйилган сеҳрли таёқчаси ўрнига Вольдеморт ўз таёқчасини беришига умид қилди
шекилли, беихтиёр қўлини узатди. Буни кўрган Вольдемортнинг кўзи ликопдай катта-катта
очилиб кетди.
- Ўз таёқчамни сенга беришим керакми, Люциус? Таёқчамни-я?
Кимдир ҳиринглаб юборди.
- Сени қамоқдан халос қилдим, Люциус. Шунинг ўзи етарли эмасми? Ўзинг ҳам, оиланг ҳам
бундан мамнун эмасдай кўринасан. Эҳтимол, уйингни эгаллаб олганимдан хурсанд эмасдирсан, а,
Люциус?
- Ҳеч қиси йўқ... Ҳеч қиси йўқ, соҳиб.
- Ғирт ёлғон, Люциус...
Оғзи ҳаракатдан тўхтаган бўлишига қарамай, Вольдеморт майин овоз-ла вишиллаган товуш
чиқаришни давом этди. Товуш баланд эшитилиб, стол остида аллақандай оғир нарса ҳаракат
бошлаганида эса, сеҳргарларнинг бир-икктаси дағ-дағ титрай бошлади. Йирик илон
Вольдемортнинг курсисига ўрмалаб чиқиб, бошини эгасининг елкасига қўйди. Илоннинг бўйни
катта одамнинг сонидай йўғон бўлиб, узунлигининг охири кўринмади. Унинг тик тушган кўзи
бирон марта бўлсин, пирпирамади. Вольдеморт нигоҳини Люциус Малфойдан узмай, узун
бармоқлари билан махлуқ бошини силай бошлади.
- Нима сабабдан Малфойлар ўз қуролдошлари билан бир сафда бўла туриб, бу қадар бахтсиз
қиёфа касб этишган? Менинг ҳаётга қайтишим, ҳокимият томон юксалишим, улар орзу қилган кун
эмасмиди?
- Орзу қилганмиз албатта, соҳиб, - деди Люциус, тер қоплаган юқори лабини титроқ қўли ила
артар экан, - Биз буни истаймиз, жуда орзу қиламиз.
Малфойнинг чап томонида ўтирган хотини Нарцисса бошини билинар-билинмас ирғиб қўйиб,
нигоҳини Вольдеморт ва унинг мудҳиш илонидан аста олиб қочди. Ўнг томонида ўтирган ўғли
Драко эса ҳавода муаллақ осилган танадан чалғиб, Вольдеморт томон қаради-да, тўқнаш
келмаслиги учун нигоҳини олиб қочди.
- Соҳиб, - сўз олди, сочи тим-қора аёл, - Сизни ўз хонадонимизда қутлаш биз Малфойлар учун
буюк шарафдир! Бундан ортиқ бахт бўлиши мумкин эмас!
У сочининг ранги ва қовоғининг йириклиги билан ёнида ўтирган опасидан қандай фарқ қилса,
хулқ-атвори билан ҳам шундай ажраб турибди. Нарцисса қилт этмай ўтирган бўлса, Беллатрикс
олдинга, Вольдеморт томон энгашиб, нафақат сўз ила яқин бўлишни исташини ифода этмоқчи
гўё.
- Бундан ортиқ бахт бўлиши мумкин эмас, - такрорлади Вольдеморт, аёлга назар солар экан,
боши бироз четга оғиб, - Сендан бундай сўзларни эшитиш ёқади, Беллатрикс.
Беллатрикснинг юзи яшнаб, кўзи ёшга тўлди.
- Мен фақат ҳақи-рост гапиришни одат қилганимни биласиз, соҳиб.
- Бундан ортиқ бахт бўлиши мумкин эмас... Ҳатто, эшитишимча, оилангизда ўтган ҳафта рўй
берган қувончли ҳодисани инобатга олган тақдирда ҳам-а?!
- Нима ҳақда гапираётганингизни билмайман, соҳиб, - деди аёл, чиндан ҳам гап нима тўғрисида
кетаётганини тушунмай, оғзини ланг очганча, Вольдемортга бақрайиб.
- Жиянинг ҳақида гапиряпман, Беллатрикс, жиянинг ҳақида. Сизларнинг ҳам жиянингиз бўлади
у, Люциус ва Нарцисса. У яқинда Ремус Люпинга, яъни махлуққа айланадиган одамга турмушга
чиқди. Сизлар, албатта, бу билан чексиз фахрланасиз, шундайми?
Ўтирганлар хандон отди. Айримлар энгашиб, бир-бирига пурмаъно қараган бўлса, баъзилар стол
муштлаб қўйишди.
Шовқиндан безовта бўлган илон оғзини катта очиб, дарғазаб вишиллади. Бироқ Беллатрикс
билан Малфойлар оиласининг хижолати устидан кулаётган Ўлимдан мириқувчилар илонга
эътибор беришмади.
Беллатрикснинг қувончдан ҳозиргигина пушти тус олган юзи қизариб, хунук бўлиб қолди.
- У бизга жиян эмас, соҳиб, - овоз кўтарди у, - Биз, яъни Нарцисса иккаламиз ўша опамиз билан,
у маглваччага эрга тегиб кетганидан буён, қариндошлик ришталарини узиб ташлаганмиз.
- Сен-чи, Драко, сен нима дейсан? - сўради Вольдеморт, паст бўлса ҳам, сингиб эшитилган
овозда, - Бўриваччаларга тоғалик қиласанми?
Шовқин янада кучайди. Драко Малфойнинг даҳшат тўла нигоҳи дастлаб ерга қараб ўтирган отаси
сўнг, бош чайқаб қўйиб, рўпарадаги деворга қараганча, қилт этмай ўтирган онаси томон югурди.
- Бўлди, бас, - деди Вольдеморт, илонни тинчлантириш учун бошини силаб.
Қаҳҳаҳа шу заҳоти тинди.
- Кўплаб қадимий сулолалар қони вақт ўтиб, бироз бузилган, - деди у, деярли нафас олмай қараб
турган Беллатриксга, - Соғ-саломат қолиш учун бироз тозаланиб олиш керак, шундай эмасми?
Қолганларнинг соғлигига путур етказадиган ортиқча қариндошлардан қутулишингиз лозим.
- Шундай, соҳиб, - пичирлади Беллатрикс, кўзи қувонч ёшларига боз тўлиб, - Имкон туғилиши
ҳамоно, шундай қиламиз!
- Бундай имкон бўлади, - деди Вольдеморт, - Сизнинг оилангизда ҳам, жамики жаҳонда ҳам...
чинакам асилзодалар қонини бузадиган нарсаларнинг барини йўқ қиламиз.
Вольдеморт Малфойнинг таёқчасини кўтариб, стол устида жонсиз айланаётган танага ўқтади.
Асира аёл жонланиб, кўзга кўринмас арқонларга қарши кураша бошлади.
- Меҳмонимизни танияпсан-ми, Северус? - сўради Вольдеморт.
Снегг боши осилиб тушган аёлга қаради. Худди биров қизиқувчанлик намоён этишга рухсат
берган каби, Ўлимдан мириқувчиларнинг бари асирага қаради. Юзи камин томон бурилган
аёлнинг қўрқув тўла овози эшитилди:
- Северус, ёрдам беринг!
- Ҳа, бу-ми, танидим.
- Сен-чи, Драко? - сўради илон бошини силаб ўтирган Вольдеморт, осиғлиқ аёлнинг боши Драко
томон бурилган фурсатда, - Танидинг-ми?
Ҳушига келган аёлга қарашга энди ботина олмаган Драко бошини асабий силтаб қўйди.
- Сен унинг дарсига кирмагансан, шунинг учун танимайсан, - деди Вольдеморт, - Танимаганлар
диққатига: бугун Сеҳргарлик ва афсунгарлик санъати мактаби «Хогварц»да ўқитувчилик қилган
Чарити Бёрбэйж ҳузуримизга меҳмон бўлиб келган.
Столнинг ҳар томонидан ҳар хил овозлар эшитила бошланди. Тиши ўткир, танаси энли аёл
кулгандай бўлиб ғағиллади:
- Ҳа, бу профессор Бёрбэйж. Сеҳргар ва афсунгарларнинг фарзандларига Маглшунослик
фанидан дарс ўтган... улар биздан мутлақо фарқ қилмаслигини уқтириб келган.
Чарити Бёрбэйж юзи билан боз Снегг томон бурилди.
- Северус... илтимос... ўтинаман сиздан...
- Ўчир овозингни, - деди Вольдеморт, Малфойнинг сеҳрли таёқчани боз силтаб.
Чарити, худди оғзига латта тиқилган каби, жим бўлиб қолди.
- Бироқ бу аёл болаларнинг онгини заҳарлаш билангина чекланмади. Ўтган ҳафта профессор
Бёрбэйж маглваччаларни жон-жаҳд ила ҳимоя қилганча «Башорат-у, каромат газетаси»да мақола
билан чиққан. Унинг фикрича, ўша билим ва сеҳргарлик маҳорати ўғриларини сеҳргар элатимиз
ўз жамиятига қабул қилиши лозим экан. Ушбу аёл магллар ва... махлуқ тусига кирадиган одамлар
билан дўстлашишга даъват этган...
Бу сафар ҳеч ким кулмади. Вольдемортнинг сўзлари ўтирганлар орасида даҳшат ва жирканиш
ҳиссини уйғотди. Юзи билан Снегг томон учинчи бор бурилган Чарити Бёрбэйжнинг кўзидан
чиққан ёш осилиб тушган сочига оқди. Айланишни давом этар экан Снеггнинг лоқайд нигоҳига
рўбару бўлди.
- Авада Кедавра.
Яшил рангли яшин хонани тўлиқ ёритди. Чарити стол устига қулаб тушиб, титраганча, тишини
ғичирлатди. Ўлимдан мириқувчиларнинг бир нечтаси ортга чекиниб сурилди. Драко курсидан
сирпаниб, полга йиқилди.
- Кечки овқат, Нагайна, - деди Вольдеморт мулойим овозда.
Й ирик илон Вольдемортнинг елкасидан столга тушди.
Download 3,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish