Терминология
Меланоцитлар –терининг махсус меланин пигментини ишлаб чиқарувчи ҳужайралари.
Невус –бу туғма ёки орттириб олинган теридаги яхши сифатли тузилма.оддий қилиб афтганда,бу ўзгаришларни хол ёки туғилишдаги доғлар деб аташади.
Себорея - (лат. sebum (ёғ) и греч. ρεω (оқиш)) —нерв ва нейроэндокрин бошқарилиши бузилиши натижасидаги теридан кўп ёғ ишлаб чиқариш касаллиги.
Дерматит - (др.-греч. δέρμα, δέρματος — тери + лат. itis — яллиғланиш) —терининг кимёвий,физикавий ва биологик шикастловчи омиллари таъсиридаги яллиғланувчи касалликлари.
Лишай – терининг замбуруғ ёки вирус таъсиридаги шикастланиши.
Акнé ёки ҳусунбузар (-греч. ἀκμή «теғ, авж, гуллуган вақт») —терининг пилосебацион тузилмаларида (соч фолликулалари ва ёғли безлар) яллиғланиши натижасидаги касалликлари.
Розацеа ( лат. acne rosacea — пушти ҳуснбузар) — юз терисининг сурункали рецидивланувчи ангионевротик сабаблари туфайли касалликлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |