gaLAOSIYO FILIALI Kasaba uyushmasi qoʻmitasi
--- сон ЙИҒИЛИШ БАЁНИ
2022 йил ___ март
|
|
Бухоро тумани
|
Раислик қилувчи:
|
|
_________-Касаба уюшмаси раиси
|
Иштирок этдилар:
|
|
Касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари
|
К У Н Т А Р Т И Б И
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 19 январдаги 05-1-46 хдфу-сонли хатига асосан, давлат мукофотига номзодларни тавсия этиш тўғрисида
Р. Исмаилова, Касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари
Кун тартибидаги масала юзасидан Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Ибрагимова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 19 январдаги 05-1-46 хдфу-сонли хатига асосан, Мустақиллик куни ҳамда касб байрамлари арафасида давлат мукофотлари билан тақдирлаш юзасидан, мамлакатимиз иқтисодий қудратини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида жамият ҳаётининг барча тармоқларида самарали меҳнат қилаётган, амалга оширилаётган туб ислоҳотларда фаол бўлиб, юртимиз равнақи ва тараққиётига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган, янги Ўзбекистонни барпо этишда жонбозлик кўрсатаётган, эл-юрт иззат ҳурматига сазовор бўлган бир гуруҳ ватандошларимизни давлат мукофотига тавсия этиш бўйича таклифлар сўралганлигини маълум қилди. Ушбу таклиф асосида банкда кўп йиллик самарали меҳнатлари билан жамият ва банк ривожига муносиб ҳисса қўшган, кўплаб ёш ходимларга ўзининг иш тажрибалари, билимларини ўргатган бир қатор ходимларни давлат мукофотига тавсия этилаётганлиги ҳамда ҳулоса бериш юзасидан Касаба уюшмаси қўмитасига мурожаат этилганлигини таъкидлаб ўтди.
Касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, мамлакатнинг иқтисодий юксалишига, ўзининг билим ва тажрибаси билан банк ривожига ҳисса қўшиб келаётган АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Галаосиё филиали бошқарувчиси Ф.О.Жумаев номзодини давлат мукофотига тавсия этилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди.
Қўмита аъзолари томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, Касаба уюшмаси қўмитаси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Кун тартибидаги масала юзасидан берилган ахборот маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 19 январдаги 05-1-46 хдфу-сонли-сонли хатига асосан, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Галаосиё филиали бошқарувчиси Ф.О.Жумаевнинг номзодини Мустақиллик куни ҳамда касб байрамлари арафасидаги давлат мукофотларига тавсия этилишига розилик берилсин.
3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш ўз зиммамда қолдираман.
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари:
Н. Ибрагимова __________
Ғ. Джаббаров __________
Ф. Рустамов __________
Б. Намазов ___________
|
Д.Ачилова ___________
Ш.Мухтаров ___________
Н.Мирзаумарова ___________
|
gaLAOSIYO FILIALI Kasaba uyushmasi qoʻmitasi
Do'stlaringiz bilan baham: |