Тадқиқотнинг мақсади бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини рақамли технологиялар воситасида ривожлантириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик жиҳатларининг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлигини аниқлаш;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш жараёнини моделлаштириш ва унинг мазмунини ишлаб чиқиш;
бўлажак информатика ўқитувчиларини web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи мобил технологиялар, электрон таълим ресурслари, онлайн таълим контентлари воситасида web-дизайн фани бўйича такомиллаштирилган электрон ўқув-методик таъминотини яратиш ва амалиётга жорий этиш;
бўлажак информатика ўқитувчиларини web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш методикасини ҳамда натижани баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида рақамли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш жараёни белгиланиб, тажриба-cинов ишларига Жиззах давлат педагогика университети, Қўқон давлат педагогика институти ҳамда Навоий давлат педагогика институтининг 5110700 – информатика ўқитиш методикаси таълим йўналишининг 225 нафар респондент-талабалари иштирок этди.
Тадқиқотнинг предмети бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш мазмуни, шакли, методи ва воситаларидан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида web-дизайн фаниининг ривожланиш тенденцияларини аниқлаштиришга имкон берувчи илмий-манбаларни таҳлил этиш, ДТС, ўқув режа ва дастурлари, ўқув-меъёрий ҳужжатлар, дарслик ва ўқув-методик адабиётларни танқидий ва қиёсий ўрганиш, суҳбат, кузатиш, педагогик тажриба-синов натижаларини математик-статистик қайта ишлаш методларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлиги таркибий тузилмаси касбий ва шахсий сифатлар (ташаббускорлик, ўзини-ўзи ривожлантириш) ҳамда психологик хусусиятлар (интуитция, кузатувчанлик, хотира)нинг ўзаро боғлиқлиги асосида аниқлаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн фани бўйича компетентлигини ривожлантириш методикаси визуаллик, ижодий тафаккур ва бадиий лойиҳалашга устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг лойиҳаловчилик фаолиятидаги образли тасаввурини тасвирловчи ихтирочилик ва мантиқийликнинг интенсив ривожланишига қаратилган “Лойиҳа методи”, “Фикрлаш дизайни”, “Web квест” каби web-дизайн бўйича компетентликни ривожлантиришга хизмат қилувчи таълим методларини умумкасбий фанларда қўллаш орқали талабаларни web-дизайн бўйича касбий фаолиятга тайёрлашнинг такомиллаштирилган ўқув-методик таъминоти ишлаб чиқилган.
бўлажак информатика ўқитувчисининг касбий компетентлиги сифат кўрсаткичлари (лойиҳалаш, креативлик, технологик) ва тайёргарлик даражаларини (юқори, ўрта ва паст) квалиметрик ёндашув асосида такомиллаштириш орқали баҳолашнинг объективлик хусусиятлари (автоматик, ҳаққонийлик, интегративлик) кенгайтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |