Г. И. Мухамедов 2022 йил Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги dsc



Download 491,27 Kb.
bet6/16
Sana25.01.2023
Hajmi491,27 Kb.
#902649
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
35 ~1

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
5110700 – Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши учун “Web-дизайн”, 60110600 – Математика ва информатика таълим йўналиши учун “Компьютер графикаси ва web-дизайн” фанларидан ўқув дастурлари, электрон ўқув-методик таъминот;
“Web-дизайн” фанидан лаборатория машғулотларини ўтказиш бўйича электрон қўлланма;
“Web-дизайн”, “Компьютер графикаси ва web-дизайн” фанлари бўйича мустақил таълим топшириқларини бажариш учун мўлжалланган онлайн таълим контенти (www.web-dizayn.uz) ҳамда мобил илова (унда учта қийинлик даражасига эга бўлган топшириқлар) ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган.
Диссертациянинг кириш қисмида мавзусининг долзарблиги асосланган, диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи ва муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён қилинган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, шунингдек, объекти ва предмети белгиланган, тадқиқот ишининг республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши, эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши ва ҳажми бўйича маълумотлар берилган.
Тадқиқотнинг “Бўлажак информатика ўқувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асослари” деб номланган биринчи бобида бўлажак информатика ўқитувчисининг web-дизайн бўйича компетентлиги мазмун-моҳияти таҳлил этилган ва унинг мазмуни муаллифлик нуқтаи назаридан баён этилган.
Бугунги кунда келажак авлодга таълим-тарбия сифат даражасини таъминлашга масъул бўлган бўлажак ўқитувчиларни билим, кўникма ва малакалари даражасини юқори босқичга кўтариш, замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан унумли фойдалана олишга ўргатиш муҳим аҳамиятга касб этади. Бу эса педагогика олий таълим муассасаларида талабаларни – бўлажак ўқитувчиларни компетентлигини эътиборга олган ҳолда тайёрлашни талаб этади.
Ўқитувчининг рақамли технологиялар соҳасидаги компетентлиги деганда, С.Конюшенконинг фикрича, шахснинг ўқув фанига оид – махсус билим, малака ва кўникмалари асосида шакллантирилган, талабанинг самарали қарорларни қабул қилиш, касбий фаолиятнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда оптимал методларини қўллаш қобилияти ва тайёрлигининг интегратив тавсифномасини тушунади.
Бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлиги – ўз мутахассислиги бўйича эгаллаши лозим бўлган web-дизайн бўйича компетенциялари, муҳим шахсий сифатлари ва индивидуал психологик хусусиятлари мажмуи бўлиб, узлуксиз билим олиш, ўз-ўзини такомиллаштириш, касбий билимларни бевосита амалиётда қўллай олиш, янги инновацион технологияларни ўзлаштириш ва амалиётга тадбиқ эта олиш, ишга ижодий ва масъулиятли ёндашиш, ўз фаолиятига алоқадор барча муаммоларни тушуниш, вазифа қўя билиш ва аниқ муаммоларга ечим топа олиш қобилиятидир.
Ҳозирги кунда ўқитувчини web-дизайн бўйича компетентлик рақамли технологиялар бўйича компетентликнинг бир қисмини ташкил этиб, ўз касбий малакасининг муҳим таркибий қисмига айланиб бормоқда.
Тадқиқот ишини олиб бориш жараёнида ўқитувчининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш педагогика олий таълим муассасаларида «web-дизайн» ўқув фани доирасида амалга ошириш лозимлиги кўрсатиб берилди. Web-дизайннинг педагогик ва психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда «бўлажак информатика ўқитувчисининг web-дизайн бўйича компетентлиги» тушунчасининг моҳияти web-дизайннинг сўнгги ютуқларидан келиб чиққан ҳолда очиб берилди. Ўқитувчининг web-дизайн бўйича компетентлиги деганда унинг web-дизайндан махсус билим, кўникма ва малакалар асосида тажрибага эгалиги ҳамда педагогик фаолиятида web-дизайн усулларидан фойдаланишга тайёрлиги ва лаёқатини ифодаловчи сифатларининг мавжудлигини тушунилади.
Замонавий шароитда таълимнинг ривожланишини белгиловчи омиллар мажмуи орасида ўқув-методик таъминот муҳим ўринни эгаллайди. Унинг асосий йўналишлари: кадрлар, ўқув-дастурий, ўқув-методик, норматив-ҳуқуқий, ахборот таъминоти, ўқув воситалари билан таъминлаш, электрон ўқув қўлланмалар, илғор педагогик тажрибани умумлаштириш уларни таълим жараёнида қўллаш ва бошқалар.
Ўқитувчиларнинг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш учун «Web-дизайн» фанини ўқитишда web-дизайн бўйича билим (Web-дизайннинг асосий тушунчалари, Web-дизайннинг пассив ва интерфаол бўлаклари, HTML, CSS, JavaScript, Web-дизайннинг илмий, анимацион, тижоратга оид, намойишларга оид, кўргазмавий усуллари), кўникма ва малакалари (web-саҳифаларни ҳосил қилиш, таҳрирлаш ва улардан фойдаланиш, Web-builder, Joomla ва бошқа воситалардан фойдаланиб web-сайт яратиш, Компьютерда расмларни ҳосил қилиш, таҳрирлаш ва улардан фойдаланиш) ни ривожлантириш, бўлажак педагогик фаолиятида компьютер графикаси усулларидан самарали фойдаланишга ўргатиш муҳим эканлиги асосланди.
Диссертацияда бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентликни ривожлантиришнинг дидактик тамойиллари (фундаментал ва касбга йўналганлик, лойиҳавийлик, интегративлик, коммуникативлик) ва web-дизайн фанидан машғулотларда қўлланиладиган инновацион таълим методлари (лойиҳа методи, фикрлаш дизайни, неология, викториналардан фойдаланиш, web-квестни қўллаш, булутли технологияларни қўллаш) келтирилган.
«Web-дизайн» фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг билим ва кўникмаларини назорат қилиш методларини самарали қўллаш муаммоси ўқув вазифалар тизимини яратишни талаб қилади. Талабаларнинг билим ва кўникмаларини назорат қилишга бағишланган ўқув вазифалар, уларда мустақиллик, тадбиркорлик, фаоллик, уларнинг фикрлаш фаолиятини шакллантиришга қаратилган етакчи дидактик восита эканлиги маълум. Ўқув вазифаларининг доимий бажарилиши натижасида талабаларнинг мустақил фикрлаш фаолияти ривожланади, ўқув материалини ўзлаштиришда шакллантирилган ақлий фаолият тафаккурнинг доимий ривожланишига қаратилади. Бу мақсадни амалга ошириш учун «Web-дизайн» фанини ўқитишда бўлажак информатика ўқитувчиларнинг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришга оид турли мазмундаги ўқув вазифалар ва топшириқлар ишлаб чиқилди. Барча вазифалар 3 турга бўлинди. Ўқув вазифаларнинг биринчи тури – web-дизайн тушунчаларини талабалар томонидан эслаб қолишига ва эсга туширишга қаратилган. Иккинчи тури – талабалар томонидан ўрганилган web-дизайн таркибий тузилмасининг вазифасини ва улардан фойдаланиш методларини ўрганишга қаратилган. Учинчи турдаги вазифалар web-дизайн тамойиллари ва услубларини ўрганишга йўналтирилган. Ушбу турдаги вазифалар асосан лаборатория ва амалий ишларни бажариш жараёнида амалга оширилади. Ушбу турдаги вазифалар, асосан, «Web-дизайн» ўқув фанининг мустақил таълим жараёнида амалга оширилади. Тадқиқот бориши мобайнида талабаларни web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришни баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди. Улар талабанинг web-дизайн бўйича билим, кўникма ва малакалари даражаси ҳамда мотивациясини ўз ичига олади.
Диссертациянинг 2.3-параграфида бўлажак информатика ўқитувчиларида web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришга қаратилган электрон ахборот таълим ресурслари ва улардан фойдаланиш методикаси келтирилган. Бунда Web-дизайн фани бўйича онлайн таълим контенти ва мобил илова яратилган.
Диссертациянинг “Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва унинг натижалари таҳлили” деб номланган учинчи бобида тажриба-синов ишларини ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари, мазмуни, статистик таҳлили ва самарадорлик даражаси ҳақидаги фикрлар ёритилган.
Тажриба-синов ишларини ташкил этишда кузатиш, суҳбатлар, назорат (тест), педагогик тажриба усулларидан фойдаланилди. Педагогик кузатув усулидан педагогика олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган ўқув-тарбия ишлари жараёнини ўрганиш, жумладан «web-дизайн» фанини ўқитиш ҳолатлари, унда web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантирувчи воситаларни умумлаштиришда ва тажриба-синов ишларини бошидаги ва якунидаги кўрсаткичлар орасидаги фарқларни солиштиришда фойдаланилди. Cуҳбатлар ўтказиш усулидан эса бўлажак ўқитувчиларнинг дарс жараёнида web-дизайн элементларидан фойдалана олиш кўникма ва малакалари даражасини аниқлашда фойдаланилди. Педагогик тажриба усули «Web-дизайн» фанини ўқитиш жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш имкониятларини ўрганиш, танлаб олинган мақсад учун мавжуд шарт-шароитларнинг талабга жавоб бериш даражасини аниқлаш ва ушбу фандан ўзлаштириладиган мавзуларга оид яратилган ўқув-методик қўлланмаларнинг амалиётдаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида қўлланилди.
Тажриба-синов ишлари 2019-2022 йиллар мобайнида уч босқичда: таъкидловчи (2019-2020 йй.), шакллантирувчи (2020-2021 йй.) ва якунловчи (2021-2022 йй.) босқичларда А. Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университетида Информатика ўқитиш методикаси (ЖДПУдан 82 нафар), Қўқон давлат педагогика институти Информатика ўқитиш методикаси (ҚДПИдан 87 нафар) ва Навоий давлат педагогика институти Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналишида (НДПИ дан 56 нафар) олиб борилди. (Тажриба-синов ишида жами 225 нафар талаба иштирок этди. Шундан назорат гуруҳида 116 та ва тажриба гуруҳида 109 та талаба иштирок этди).
Биринчи босқич – таъкидловчи босқичида қўйилган муаммонинг илмий-методик асосларини аниқлашга ва тадқиқ қилинаётган вазифаларнинг информатика ўқитиш методикасида ишлаб чиқилганлигини таҳлил қилишни ўз ичига олувчи изланиш тажрибасини ўтказишга, тадқиқотнинг етакчи ғоялари, мақсади ва вазифаларини асослаб беришга; бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришини акс эттирувчи тажрибасини ўрганишга қаратилди.
Шакллантирувчи босқичда педагогик тажрибани синовдан ўтказиш учун дастлабки тажриба-синов ишларида педагогика олий таълим муассасалари талабаларнинг «Web-дизайн» фанидан билим даражалари аниқланди. Тадқиқот мавзусига доир назарий маълумотларнинг ҳолати, амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказиш мазмунлари ўрганиб чиқилди, аниқланган вазифалар асосида тажриба-синов ишлари ўтказилди.
Бу босқичда асосий эътибор бўлажак информатика ўқитувчиларни web-дизайн бўйича компетентлиги мазмунига қаратилди. Компетентликни ривожлантирувчи босқичлар бўйича ўқув-услубий материаллар тайёрланди ва методик тавсиялар ишлаб чиқилди.
Якунловчи босқичида танлаб олинган таълим муассасаларининг тажриба ва назорат гуруҳларида тажриба-синов ишлари олиб борилди. Тажриба гуруҳларида машғулотлар ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялар асосида муаллиф ва илмий тадқиқот иши билан таништирилган информатика ўқитувчилари томонидан ўтказилди. Назорат гуруҳларида эса анъанавий методика асосида машғулотлар олиб борилди.
Тажриба-синов ишининг якунловчи босқичида якуний натижалар умумлаштирилиб, математик-статистик таҳлил қилинди ва расмийлаштирилди.
Бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн компетентлигини ривожлантиришни таъминлайдиган, ишлаб чиқилган методиканинг умумий самарадорлиги таққослаш методи билан асосланди.
Тажриба-синов натижалари бўйича талабаларда web-дизайн бўйича компетентликни ривожланганлиги ЖДПУда тажриба гуруҳларида 1,16 баробар, ҚДПИда тажриба гуруҳларида 1,14 баробар, НДПИда тажриба гуруҳларида 1,14 баробарга назорат гуруҳларига нисбатан самарадорликка эришилганлиги кўрсатилди. Умумий самарадорлик тажриба гуруҳдарида 1,15 баробарга назорат гуруҳларига нисбатан самарадорликка эришилганлигини кўрсатди.
Ўтказилган тажриба-синов ишларида “Web-дизайн” фанини ўқитиш учун тайёрланган намунавий ишланмалар ва инновацион дидактик воситалар асосидаги ўқув натижалари умумлаштирилиб, хулосалар амалий жиҳатдан текшириб кўрилди ва олинган натижалар математик-статистик методлар ёрдамида таҳлил қилинди.
Рақамли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш методикаси бўйичa oлиб бoрилгaн илмий-тaдқиқoт ишлари нaтижaсидa қуйидaги хулoсaлaр тaқдим этилди:
1. Web-дизайн бўйича компетентлик тушунчаси ва унинг мазмун-моҳиятини очиб беришда мамлакатимиз ва хорижий педагог олимларининг фикрлари ўрганилиб, web-дизайн бўйича компетентлик бўлажак информатика ўқитувчисининг меҳнат бозорида ўз ўрнини топишида, рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқланди.
2. Тадқиқот ишини олиб бориш жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг web-дизайн бўйича компетентлигини, яъни web-дизайн бўйича билимларини ягона тизимга солиш, web-технологиялардан фойдаланиш ва улардан ўз касбий фаолиятида қўллай олиш кўникма ва малакаларини ривожлантириш босқичлари аниқланди. Улар «web-дизайн» ўқув фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
3. Web-дизайн бўйича компетентликни ривожлантириш босқичлари асосида мақсад, мазмун, жараён ва натижани ўз ичига олган web-дизайн бўйича компетентликни ривожлантириш модели ишлаб чиқилди.
4. Педагогика олий таълим муассасаларида «Web-дизайн» ўқув фанини ўқитиш жараёнида талабаларда web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришни баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди.
5. Бўлажак информатика ўқитувчиларнинг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантиришнинг самарали шакллари (якка тартибда, гуруҳларда), методлари (муаммоли, интерфаол), воситалари (тарқатма материаллар, мультимедия воситалари) аниқланди. Булар асосида назарий, лаборатория ва амалий машғулотлари ишланмалари яратилди ҳамда амалиётга жорий этилди.
6. Ишлаб чиқилган методика асосида Жиззах давлат педагогика университети, Навоий давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институтларида тажриба-синов ишлари олиб борилди. Олиб борилган тажриба-синов ишларига асосланиб, тажриба гуруҳ талабаларининг назорат гуруҳи талабаларига нисбатан ўзлаштириш кўрсаткичи ўртача 15 % юқори эканлиги математик-статистика методидан фойдаланган ҳолда исботланди..
Амалга оширилган тадқиқот натижасида рақамли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш методикаси бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида қуйидаги методик тавсиялар ишлаб чиқилди:
1. web-дизайн фанини ўқитишга ажратилган ўқув соатлари (кредитлар сони) миқдорини ошириш, ушбу фанни ўқитишда электрон ўқув-методик таъминот воситаларининг қўллаш қамровини кенгайтириш;
2. Педагогика таълим йўналишлари ўқув режасидаги фанлар дастурларини қайта қараб чиқиш ва уларга бўлажак информатика ўқитувчиларнинг web-дизайн бўйича компетентлигини ривожлантириш бўйича мавзуларни, мустақил ишлаш вазифаларини киритиш.

Download 491,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish